www.ziyouz.com kutubxonasi
130
— Бу мулоҳазанг тузик-ку, бироқ мен билан аччиғлашқан бир кишиникида меҳмон бўлиши
бошни қотирадир, тағин сизларнинг ҳавлиларингиз ёнида...
— Агар сиррингиздан уста Алимнинг хабари бўлса, ул вақтда қўрқсангиз ҳам арзийдир.
Аммо менга қолса у хумпар (Отабекни айтадир) Марғилонда хотини борлиғини ҳам унитиб
юборған, деб ўйлайман.
— Манинг бу сирримни сиздан бошқа ҳеч ким билмайдир. Умарбек билан бир оз нари-бери
бўлиб қолған эдик, ҳайтовур тағин орани очиб юбордиқ.
— Ундоқ бўлса тағин нимадан қўрқасиз?
— Мен унинг Тошканд кетишини кўз бўяш учун бўлған ҳийлами, деб қўрқаман.
— Хайр, кетмаган ҳам бўлсун: ул ҳолда ўзингиз айткандек қилиб тўппа-тўғри эртага Салим
шарбатдор-нинг олдиға бораман-да, ўғлингни Мирзакарим аканинг илгариги тошкандлик куяви
ўлдирди, мен ўз кўзим билан кўрдим, дейман. Ана ундан сўнг хумсанинг ҳолиға маймунлар
йиғласин! Агар ул сиррингизни билган бўлғанда ҳам аллақачон келатурган ишка тушуниб олиб,
Марғилондан думини хода қилди, десангиз-чи!
— Қих... Содиқнинг гапи жўялик, — деб қўйди Жаннат опа.
Отабек бу сўз даҳшатидан титраб кеткан эди. Содиқ давом этди:
— Энди ишнинг бўладирғанини ўйлаш керак, сизнинг қўрқоқлиғингизни кўриб, мана Мутал
полвон ҳам ухлаб бошлабдир.
— Ухлағаним йўқ, ҳез, дорингдан қуй-чи!
— Муталбой ўртоқ, — деди Ҳомид, — биз биравнинг яхшилиғини унутатурған киши эмасмиз.
Ўртоғингиз Содиқбой мен билан биргалашиб камлик кўрмади, аввали худо, қолаберса мен уни
уйлантириб қўйдим... Мен бирав билан ошначилиқ қилсам, ҳатто, ундан жонимни ҳам аямай,
кўнглини олмоқға тиришаман.
Содиқ:
— Муталбой сизни ўбдан яхши биладир, Ҳомид ака! Сизнинг қандай хизматингиз борлиғиға
ҳам қонған... Аммо унинг сиздан бир илтимоси бор экан.
Ҳомид:
— Нима илтимосингиз бор, Муталбой?
Мутал (сархуш):
— Битта я-я-я -римтадан уч-тўрт т-т-танга қ-қ-қарз-ларим бор эди, Ҳомид ака.
Ҳомид:
— Ошналиқ деган уч-тўрт танга билан боғлана олмайдир, Муталбой! Мен сизга ҳали айтиб
қўйдим: ма-нинг ошналиғим ошнадан жонни ҳам аямаслиқ билан бўладир. Уч-тўрт танга эмас,
муҳтож бўлсангиз ўттуз-қирқ танга ҳам сўрай беринг!
Жаннат опа:
— Илоҳи Ҳомидбой мурод-мақсадиға етсин, қих. Ошна-оғайнидан дунё аямайдир!
Бир оз вақт танга товши эшитилиб турғач, Ҳомиднинг овози келди:
— Мана, Мутал полвон, ҳозирга оз бўлса ҳам шуни олиб турарсиз, аммо хизмат ҳақингиз ўз
йўлиға бў-ладир.
Сархуш:
— Р-раҳмат, Ҳ-ҳомид ака, сиз ж-жонни аямасангиз, м-мен ҳам йўлингизга бошимни тикдим,
жамшиднинг арвойи!
Содиқ:
— Бизнинг Муталбой ҳам қуруқ йигит эмас!
Ҳомид:
— Дастурхонни йиғиштириб олингиз-чи, Жаннат опа!
Лаган-товоқнинг бир-бирисига теккан товши эшитилиб, Отабек ўзини оҳистагина йўлакка
олди. Ўчоқ бошида бир-икки дақиқа чамаси товоқ-қошиқ ва оёқ товши эшитилиб турғач,
Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий
Do'stlaringiz bilan baham: |