www.ziyouz.com kutubxonasi
133
— Қих, ҳалиги оти қурсин... Маликбойнинг майдони-да!
Ҳомид:
— Жуда яхши экан. Бўлмаса томиға шоти етармикин?
Жаннат опа:
— Қих, жуда балан.
Мутал:
— Балан бўлса, зарари йўқ, осони уйнинг тегидан тешамиз, қўямиз!
Ҳомид:
— Қийин бўлмасмикин?
Мутал:
— Ҳаммадан ҳам осони тешиш, мўлжалини яхши олсақ бас.
Ҳомид:
— Бир-икки соатда уни тешиб бўлармиди?
Мутал:
— Ўзи майдонми, ахир?
Жаннат:
— Майдон, қих.
Мутал:
— Яқинида одам йўқми?
Жаннат:
— Йўқ, қих.
Мутал:
— Бали, мўлжални олиб берсаларинг, эртадан бошлаб қазиғаним бўлсин.
Ҳомид, Содиқ:
— Бали, раҳмат, полвон!
Мажлиснинг сўзи шу ерга етканда Отабек ўрнидан туриб йўлакка келди. Эшик занжирига
қўлини олиб борғани ҳолда ўйланиб тўхтади ва эшикни очмай орқасиға қайтди. Хароба уй
орқалиқ уста Алимникига чиқиб айвон ёнида тўхтади, уларнинг хуррак ва пишиллашларига
қаноат ҳосил эткач, оёғ учи билан йўлакка ўтди ва эшикни очиб чиқди...
* * *
Ўз оғзидан эшитканимиздек Содиқ уни, Ҳомиднинг таълимотича Қўқон дарбозасидан
чиқариб то карвонларга қўшилиб олғунча таъқиб этиб борган эди. Отабек бу таъқибни жуда
яхши сезганликдан Содиқ йўлда қолғандан сўнг ҳам яна бир бекат олдинға борған ва иккинчи
бекатдан йўлни чаплаб, Тошлоқ дарбозаси орқалиқ яна қайтиб Марғилонға кирган эди.
Уста Фарфининг Ҳомид ва ўзи тўғриларидағи мудҳиш ҳикоясини эшиткач, Марғилонда
қолиш ва қайин отасининг уйига бориб онглашиш ўрнига жуда ошиғичлиқ билан Марғилондан
жўнаб кеткан бўлиб кўриниши албатта ўринсизга эмас эди. Чунки Комилбек ўлдирилган бир
кунда Ҳомиднинг кўз ўнгида қолиши, билатуриб, ўз-ўзига қабр қазиш, қабрғина эмас номусни
барбод бериш ва қотиллиқ исмини олиб халқ олдида шарманда бўлиш бўлур эди, нучукким,
биз юқорида Содиқ оғзидан эшитканимиздек Ҳомид бу туҳматдан ҳам қайтмас ва ўз туҳматини
маҳкама олдида мантиқий ра-вишда исбот ҳам қила олур эди. Мана ул шу мудҳиш, бошқа
тушмоғи аниқ турған ҳалокатнинг дафъи учун Марғилондан ошиғич чиқиб жўнаған эди.
Орқасидан қилинған таъқибни пайқаши эса аввало бу унинг бир мулоҳазаси бўлған эди,
иккинчи, отини эгарлар экан, девордан ўзиға қараған бош билан бу мулоҳазасини чинга
чиқишини билган эди. Учунчи, кўчада уста Алим билан хайрлашар экан, қўшнининг йўлагида
кўринган киши кўлагаси яна таъқиб этилишини таъкидлаган эди.
Марғилондан иккинчи бекатка қўниб, чойхонада бир-икки чойдиш чой ичиб узоқ ўйлаған ва
Марғи-лонға қайтиш қуруқ туҳматка қолиш билан фарқсиз эканлигини яна бир қат тушунган
эди эса-да, Ҳомидни майдонда музаффар ҳолда қолдириб кетишни ҳеч бир турлик юрагига
Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий
Do'stlaringiz bilan baham: |