www.ziyouz.com kutubxonasi
134
сиғдира олмаған, ғайри расмий яшириниб бўлса ҳам Марғилонда туришка ва туриб Ҳомиднинг
мундан сўнгги режаларини ўрганишка ва шунга қараб кураш бошлашға қарор берган, шом
билан аср орала-рида Марғилонға кирган эди. Келиб биринчи келишида тушкан саройга
жойлашқан ва жойлашиб тинчий олмаған, яъни таъқибини бу кунданоқ бошлашға қарор
берган. Ҳомиднинг ёмонлиқ корхонаси уста Алимнинг қўшнисиникида бўлғанлиғи учун ҳеч бир
тараддудсиз йўлни тўғрилаб Содиқникига солған эдики, биз мундан кейинги гапларни юқорида
кўриб ўтдик.
Уста Алимнинг эшигини очиб чиқғач, Содиқнинг йўлагига қулоқ солиб ғўнғир-ғўнғир келган
товушни эшитди ва секин-секин йўлға тушди.
Душман билан бетма-бет учрашмоқ куни белгуланганликдан ўзининг бу кунги кутилмаган
муваффақи-яти тўғрисида ҳеч бир таажжубланмас, фақат душанба кун кечаси билан мияси
машғул эди. Душанба кун кечаси бир эмас, уч душман билан кураш тўғрисидағина ўйлар эди.
Бу бирга уч масаласи бир оз унинг миясини қотирған; кишилар ёллаш, ҳукуматка билдириш,
қутидорни хабардор қилиб қўйиш мулоҳазала-ригача келиб еткан бўлса ҳам, аммо иззати
нафси бу қўрқоқлиққа тамоман зид турар эди. Бора-бора бу мулоҳазасини тамоман кўнглидан
чиқариб ташлади; на кишилар ёллайтурған, на ҳукуматка билдиратурган ва на қутидорни
хабардор қилатурған бўлди. Чунки рақиб билан дилдорнинг уйи орқасида танҳо олишмоқ, ёр
оёғи остида қонлик тупроққа қоришмоқ — унинг учун жуда лаззатлик ва шоирона туйила
бошлаған эди. Саройга кирар экан ўзича: — Ширин ўлим, — деб қўйди.
Гарчи кечаги тун «Хўжа Маъоз»ни тунаб уйқудан қолған эди, аммо узоқ вақт бу кунги
гапларни ўйлаб ётди. Ул ухлаб кетар экан, ўзини гоҳ қонға беланиб ётқан ҳолда, гоҳ Кумушни
эркалаб турған ҳолда кўрар эди.
15. ДУШАНБА КУН КEЧАСИ
Бу кунги кеч Отабек билан Ҳомиднинг ҳаёт ва мамот масалаларини ўзининг қора қучоғиға
олған қоронғи бир тун эди ва булардан қайси бирларининг сўнг соатлари етканлиги шу
қоронғи тун каби қоронғи эди. Отабек бу икки ҳолдан табиъий бирисини бу соат ўзининг кўз
ўнгида кўрар ва шунга ҳозирланар эди эса-да, аммо Ҳомиднинг хаёли фақат гулгина искар, гул
сайрига ошиқинар эди...
Олти қарич кенгликда узундан-узоқ тор кўча, тор кўча бошида кичкинагина бир эшикча эди.
Шом билан хуфтан ўртасида бу кўча бошиға бир йигит келиб тўхтади-да, теварагига киши
билмас қилиб разм солди. Кўчада ҳеч ким қолмаған, йўл оёғи босилған эди эса-да, ул узоққина
қаршисидағи дарбоза ичларини, том устларини, девор рахналарини кузатди ва қаноат ҳосил
этиб тор кўчага оҳиста-оҳиста йўл олди. Тор кўчанинг ярмисиға еткач, тўсатдан орқасиға
қайрилиб қаради... Унинг ҳаракати бир нарсадан шубҳаланиб эмас, аммо орқадан душман
таъқиби бўлмадими учун эди. Кичкина эшикча ёниға етканда тағин ҳалигидек орқасиға қараб
қўйди. Бир оз ўйлаб тўхтағач, эшик-нинг ўнг томонидағи деворнинг бузуқ еридан секин-гина
кўтарилиб майдонға мўралади. Эшикнинг қулф ва занжири бўлмай юзига ёпиқ ҳолда турған
бўлса ҳам ул эшикка тақилмади, машаққатланиб деворга минди. Ой шом еб яхшиғина қоронғи
тушкан бўлса ҳам майдон ичининг дарахтсизлиги учун тиккайган чўб ҳам ажратурлиқ эди.
Майдонни кишидан холи билгач, секингина девордан ўзини майдонга олди.
Майдон икки таноб кенгликда бўлиб, жануби қутидор ва қўшнисининг иморатлари
орқасидан ва бошқа уч жиҳати ҳам шунга ўхшаш бинолардан иборат эди. Майдонга ёзда
нимадир экилган, чуқур-чуқур жўяклар тортилған ва ер ёмғур билан ивиб, бўкиб оёқ кўтариб
босишға имкон бермас, ҳар бир оёқ узғанда уч чорак лой баробар кўтарилур эди. Қийнала-
қийнала майдоннинг жанубига ўтди. Унинг чап қўли томонида бир уйнинг орқа девори бир
бўйра эни кесиб туширилган бўлиб қорайиб кўринар эди. Ул бу кесилган ўринни ўткан кун
кечаси келиб кўриб кеткани учун қайтадан қараб турмади эса-да, лекин унинг бу биноға
Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий
Do'stlaringiz bilan baham: |