Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/209
Sana21.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#76851
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar''

www.ziyouz.com kutubxonasi 
127
олар экан, уста Фарфи билан хайрлашди. Отни Сайфи етаклагани ҳолда уста Алим Отабекни 
кўчага узатиб чиқди ва унинг қўлтуғидан олиб отка миндирар экан, ўпкалаш оҳангида деди: 
— Ошни ташлаб кетканингизни унутманг, бек. 
Отабек эгарга ўлтуриб олғач сўради: 
— Хафа бўлдингизми? 
— Нега хафа бўлайин, аммо йўлда очиқиб қо-лишингиз учун сизга ачинаётибман. 
— Тайёр ошни ташлаб кетиб, йўлда очлиқдан қийналишимни ўзим ҳам тушуниб турибман, 
уста, — деди Отабек ва, — бироқ туякашлар билан Андижонда бу кунга учрашиш учун 
ваъдалашкан эдим, уларга етиб олиб йўл харажатлар учун бир оз ақча бермасам, яъни ўз 
роҳатимни кўзлаб сизни ошингизни кутиб қолсам, беш кишини кўра-била туриб оч қўйған 
бўламан. 
Уста Алим отнинг жиловидан қўлини олиб сўради: 
— Андижон ўткан кезларингизда йўл устидан кириб туришка ваъда берасизми? 
— Бўлмаса-чи, — деди Отабек, — шу ўн беш куннинг ичида саккиз тепки атласдан лоақал 
икки кўра йиғиб қўйингиз, ёдингиздан чиқармангиз! 
— Ёдимда бор, хотиржамъ бўлингиз! 
— Хайр, хўш! 
— Яхши қол, Сайфи! 
Саман йўрға йўлга тушди, човиға одатдан ташқари бир-икки қайта келиб тушкан аччиғ 
қамчи зарби билан бир онда кўздан ғойиб бўлиб кетди. Отабекни узоқлатиб уста Алим уйга 
кирган ҳам эди, Жаннат опанинг эшиги очилди-да, Содиқ от етаклаган ҳолда чиқиб келди. Ул 
отқа минар экан, эшик ичида кўринган Ҳомид — «тезроқ!» — деган амрни берди. Содиқ ҳам 
Отабек изича отини ҳайдаб юборди... 
Уста Алим Отабекни кузатиб келиб, айвон пешонасига ўлтурар экан: 
— Табиъати жуда қизиқ йигит-да, — деб қўйди. 
Уста Фарфи сўради: 
— Бу йигит билан қандай ошналиғингиз бор? 
— Мен сизга ўзоғи йили бир йигитнинг Ҳомиднинг дарбозасида адашиб юрганлигини ва мен 
билан бирга ҳавлиға келиб бир кун ётиб кетканлигини сўзлаб эдим шекиллик? 
— Ҳа, ҳа, ҳали ўша йигит шуми? 
— Шу. Шундан бери ҳар бир Марғилон келганида ва Андижон ўтканида манинг олдимға 
кирмасдан кетмайдир. Ўзи жуда оғир ва ақллик йигит, бунинг устига қизиқ табиъати ҳам бор, 
— деди. 
— Қизиғи қанақа, — деб сўради уста Фарфи. 
— Жуда қизиқ, — деди уста ва кечаги воқиъани сўзлаб чиқди. — Кеча эрталаб шаҳарни бир 
айланиб келайин деб чиқиб кеткан ва тушлик ошка етиб келиш учун ваъда ҳам берган эди. 
Мен ваъда вақтиға ошни дамлаб ўлтурибман-ўлтурибман, сира келса-чи! Ниҳоят, сиздан сал 
илгарироқ келиб турған эди. Сўрасам: «Хўжа Маъоз»ни тунаб қолдим, дейдир. Кўзи 
уйқусизлиқдан бир қарич ичига тушиб кетибдир. Жуда ҳам табиъати қизиқ йигит. 
— Яхши йигит экан, — деб қўйди уста Фарфи. 
Ошни еб бўлғанларида у ёқ-бу ёқдан жумъа товши кела бошлаған эди. Шунинг учун чой 
ичиб ўлтуришка тўғри келмай уста Фарфи уста Алимдан илгарироқ намози жумъага қўзғалди 
ва эшикдан чиқиши билан ўз уйидан келаётқандек кўринган Ҳомидга учрашди. 
— Ҳа, уста Фарфи, бахай? — деди Ҳомид. 
— Уста Алимникига келган эдим. 
— Бўлмаса зиёфат қуюқ экан-да! 
— Қуюқ! — деди кулиб уста Фарфи, — уста Алим ўз уйига дўкон қурған экан, гилалаб 
юрмасин деб фотиҳага келган эдим. 
— Шундоқми! — деб қўйди Ҳомид. Биргалашиб кета бошладилар. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish