Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/209
Sana21.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#76851
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar''

www.ziyouz.com kutubxonasi 
125
— Эсимда бор, эсимда бор, — деди уста Алим ва Отабекдан сўради, — балки сиз танирсиз, 
Тошкандда машҳур бўлған Юсуфбек ҳожи деганнинг ўғли. 
— Танийман, — деди Отабек ва ҳикояни бунча узоқдан солғани ва ўз устида гап юргизгани 
учун тонг ажаб ичида уста Фарфининг оғзиға қараб қотқан эди. 
Уста Фарфи ярим-ярим товишда давом этди: 
— Ана шу йигитнинг олған хотини жуда ҳам нозанин бир қиз бўлиб, бу қизға бизнинг Ҳомид 
ҳам харидор экан. Ҳалиғи Отабек қизға уйланиб қўйғач, бизнинг Ҳомид тиканга ағнаб, орадан 
Отабек билан Мирзакарим акани кўтариш фикрига тушкан ва бўлмаған чақимчилиқлар билан 
уларни дор остиғача тортишға муваффақ бўлған... (Сўз бу ерга етканда, Отабек 
билинтирмаслик қилиб бир энтикиб қўйди). Уста Фарфи давом этиб деди: — Аммо худонинг 
ҳақини ноҳақ қилмаслиғи со-ясида бир мактуб сабаби билан кутмаган жойда дор остидан 
нажотка чиқғанлар. Булар оқланғач, Ҳомиднинг ўзи қамалатурғон бўлиб аммо қўрбошининг 
ёрдами орқасида Қўқонға қочиб қутилған ва ул ерда ҳам тинч ётмай Ўтаббой қушбегини 
порахўрликда айблаб, Мусулмон чўлоққа ариза берган, — деди ва сўзини бу ерда тўхтатиб 
устадан сўради: — Ўзингиз ҳам билсан-гиз керак, Ҳомид бир кеча йўқолиб, уч ойлаб бедарак 
кеткан ва уни қўрбоши йигитлари қидириб юрган эдилар. 
Уста Алим тасдиқ ишорасини бериб: 
— Сўзлай берингиз, — деди. Аммо Отабек бу даҳшатлик ҳақиқатни эшитмакда бўлған 
қулоқлариға ишонмас ва ўзини куч орқасида тутиб турар эди. 
Уста Фарфи товшини секинлатиб давом этди: 
— Ҳомиднинг Мусулмон чўлоққа берган аризасидан сўнг Отабек билан Ўтаббой қушбеги 
Қўқонға чақириладирлар-да, сўроқдан сўнг яна оқлиққа чиқадирлар. 
Аммо Ҳомид уч ойлаб Марғилон келалмай юргач, ниҳоят яна қўрбошининг ёрдами билан 
келишка ҳам муваффақ бўладир. Бироқ Ҳомид ҳануз тинч ётолмайдир. Фурсати келиши билан 
яна бир ёмонлиқ қилмоққа, қутидорнинг қизини ўзиники этишка ўйлаб юрадир. Тўнғизнинг 
бахтига бу фурсат ҳам тўғри келиб, яна ёмонлиққа юз қўядир. Шундоқки, Отабекнинг 
Тошканддан ҳам уйланганини билиб, унинг тилидан бир талоқ хати ёздиради-да, Мирзакарим 
аканикига киргузадир. 
Отабек ўзини нечоғлиқ босиб ушлаб келган бўлса ҳам, лекин энди ичидан қайнаб тошиб 
кеткан ҳиссиё-тини босолмади — «виждонсиз, тўнғуз!» деди-да, ихти-ёрсиз ўрнидан туриб 
кетди. Уста Алим ҳам ўзини тинч тутолмади, «Бадбахт, кофир!» деб қўйди. Отабекнинг 
ўзгаришидан уста Фарфи шубҳага тушаёзған бўлса-да, лекин уста Алимнинг ҳам унга 
қўшилиши уни ўйла-тиб турмади, Отабек қайтиб ўрнига ўлтурғач, ул давом этди: 
— Бу сохта талоқ хати тўғрисида Отабекнинг нима қилғанлиғи Ҳомидга ҳам маълум 
бўлмайдир. Лекин иш Ҳомиднинг ўйлағанича натижаланиб, бир неча вақтдан сўнг Мирзакарим 
аканинг қизини талоқ қилиниши хабари чиқиб қоладир. Орадан уч-тўрт ойни ўтказуб, бизнинг 
Ҳомид Мирзакарим аканикига совчи киргузадир. Аммо Мирзакарим ака унинг совчиларини 
қуруқ қайтарадир. Бир неча вақтдан сўнг, Ҳомиднинг сохта талоқ хатиси билан эридан чиқған 
қиз Комилбекка бериладир ва нима учундир тўйлари бир неча вақтка кечикиб қоладир-да, 
орадан бирар йилни ўтказиб, ниҳоят, кеча уларнинг тўй ва никоҳ кунлари эканки
Комилбекнинг ҳаммомда ўлдирилган хабарини эшитиб турибмиз. Мана мен юқоридағи 
сабабларга биноан Комилбекни ўлдиргучи аниқ Ҳомид, деб ўйлайман, — деди. 
Уста Алим бошини чайқаб: 
— Бундан шубҳа йўқ, нах Ҳомиднинг ўзи, — деди ва ўзича: — Эҳ, эссиз мусулмончилиқ, 
шунчалик ҳам инсофсизлик бўладими, ўзингнинг бир эмас иккита хотининг бўлатуриб, тағин 
бир йигитнинг ҳалолига кўз олайтириш... Яна ўзингнинг бўйинг етмаслигини билатуриб ҳам, 
икки орада бир гуноҳсизнинг қонини тўкиш — эҳ, шайтон боласи! — деб қўйди. 
— Бу бир ит! — деди уста Фарфи, томдаги луқмани ўзи ҳам еёлмайдир, бошқаға ҳам 
едирмайдир, нах итнинг ўзи! 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish