www.ziyouz.com kutubxonasi
221
фарёдлар, қасамлар... инобатга олинмас, қабул қилинажак ҳукмга заррача таъсир этмас эди.
Ўшанда Асадбек барча ҳукмларини адолатли деб ҳисобларди. Бир томоннинг қувониши,
иккинчи томоннинг эса қозихона остонасини ҳатлаб ташқарига чиқиши ҳамон қарғай бошлаши
эса уни мутлақо қизиқтирмасди.
Қозига қараб ўтирган Асадбек ўзининг қозилик дамларини эслади.
Қози чайнала-чайнала ҳукмини эълон қилди:
— Бир ҳафтада пул шу ерда бўлсин. Бир ҳафтадан бир соат ўтса ҳам кунига ўн фоиз
қўшилаверади. Пул топилади, братан, бола топилмайди, — Қози «шу ҳукм етарлими?»
дегандай Асадбекка қаради. Хожасидан бирон ишора бўлмагач, даъвогарга ҳам, айбдорларга
ҳам кетишга ижозат берди. Улар хайрлашиб чиқишаётганда Асадбек даъвогарга қараб: «Сен
кетмай пойлаб тур», деди.
Учовлари қолишгач, Қози «Бек ака, нарига хонада дастурхонимиз бор эди», деб илтифот
қилди. Асадбек таклифга жавоб бермай, унга ўқрайиб қаради-да:
— Ҳар доим шунақа хотинчалишлик қиласанми? — деб жеркиб берди.
Қози бўйнини қисиб, ерга қаради. У яқиндагина ўзини бургут, бошқаларни чумчуқ ҳис қилиб,
кўзларни чўқигудай бўлаётганди. Билмади, кимнингдир қар-ғиши тегдими, ўзи патлари
юлинган чумчуққа айланди-қолди.
— Нега бир ҳафта бердинг?
Қози аввалги саволдан кейин сукут сақлай олган бўлса-да, бунисига жавоб қайтаришга мажбур
эди. Фақат хожасининг мақсадини фаҳмламай гангиди: Асадбек буларга бир ҳафта камлик
қилади, демоқчими ё аксинчами? Жавоб тилга келмай туриб, савол янада ғазабли оҳангда
такрорланди.
— Бек ака, сизнинг ҳурматингиз...
— Менинг ҳурматимми? Сенга бир нима девдимми? Бошқаларга қанчадан вақт берардинг?
— Ҳар хил... кўпи билан уч кун...
— Буларга нега бир ҳафта бердинг, аммангнинг эримиди?
— Бек ака...
— Яна менинг ҳурматимми? Э, ўғил бола, эпласанг қил бу ишни! Бунақа ишда амма-хола,
ҳурмат-пурмат деган гап бўлмайди. Ҳайдар аканг қани? — Асадбек аввалги ҳукмдорлик
мартабасида туриб сўрагани учун Қози яна чайналиб қолди:
— Билмасам...
— Қозихонани ёпларинг, демаганмидим?
— Ёпганмиз... Бу... бир бўлиб қолди-да...
— Ундирганингдан кейин қанчаси сенга қолади?
— Тўртдан бири.
— Кам-ку, — деди Жамшид гапга аралашиб. — Сендан олдин милисага борган-ку?
— Худо урсин, буни билмас эдим, — деди Қози саросима билан.
— Боргани аниқми? — деб сўради Асадбек Жамшиддан.
— Аниқ. Милисадагилар «ҳурматли одамнинг қўш-ниси экан, муроса қилиб қўя қолларинг»,
дебди.
— Милисада бор ақл сенларда йўқ, а? Чақир анавинингни!
Қози хожасининг амрини бир зумда адо этди. Даъвогар киришга улгурмай, Асадбек уни сўроққа
тутди:
— Милисага борганинг ростми?
— Ундириш қийин бўлганидан кейин...
Даъвогарнинг гапи оғзида қолди.
— Мен сендан ундириш қийин бўлдими, деб сўрамадим. Милисага бордингми?
— Бордим.
— Бу аканг пулнинг тўртдан бир қисмини олмоқчимиди? Милисага борганинг учун энди тенг
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |