www.ziyouz.com kutubxonasi
224
камбағалларнинг уйидан илон чиқдими?» деб, хумордан чиққунча гапирди. Асадбек унинг
кинояли, зил-замбил гапларини тинглашдан ўзга чораси йўқ эди. Муҳиддин ота икки ўртоқнинг
ғаразсиз истеҳзоларини, қочиримларини кулимсираганича эшитиб ўтираверди. Оқибат —
Асадбек ҳали моши очилмаган мошхўрданинг пишишини кутишга мажбур бўлди.
— Отамни кўч-кўронлари билан кўчириб келавермабсан. Айтаман, деб хаёлимдан кўтарилибди,
— деди Асадбек Жалилга. Сўнг Муҳиддин отага қаради. — Ота, ўзингиз тўйбошисиз, тўйдан
кейин ҳам силжиш йўқ, набираларингизни дуо қилиб шу ерда яшайсиз.
— Худди отангизга ўхшаган меҳрибонсиз, бўтам. Ҳамонки бу ёқларга қайтдимми, энди киндик
қоним тўкилган жойда яшай.
— Менинг бир ниятим бор, йўқ десангиз, қаттиқ ранжийман.
— Қани, айтинг-чи?
— Маҳалламиздаги масжидимиз битиб қолди. Энди унга яхши бир имом керак. Нима дединг,
Жалил, отам имомлик қилсалар узукка кўз қўйгандек бўладими?
Жалил маъқул ишорасини қилишга улгурмай, Муҳиддин ота инкор этди:
— Ҳай, ҳай, бўтам, асти-асти бўлмайдирган юмушни юкламоқчисиз. Имом — олим бўлиши
керак. Бандада бунақанги илм йўқ. Мени гуноҳга ботираман, деманг.
— Жалил, сен гапиргин: иккита кичкинагина сура билан тўртта ҳадисни дастмоя қилиб
юрадиган имомлар камми? Отам уларнинг олдида профессорлар-ку?!
— Асад тўғри айтяпти, — деди Жалил ўртоғини қувватлаб. — Қайси бир жумада эски шаҳардан
сал наридаги маҳаллага йўлим тушиб, масжидга кирувдим. Сен айтгандақа имоми бор экан.
Нима эмиш, одамнинг сочлари антеннамиш, нариги дунёдаги тўлқинларни қабул қилиб
оларканда, шунда одам туш кўраркан. Шунда ёнимдаги бир намозхон «Ие, буниси қизиқ бўлди-
ку, кал бошларда антенна йўқ-ку, туш кўрмайдими?» деб мендан секингина сўради. Менинг
шайтоним қўзиб, «уларнинг кал боши — параболический антенна!» деб қўя қолдим. Бемаъни
гапи тугармикин, десам, Худонинг мўъжизаларидан гапира туриб «ўрик нима учун сариқ,
биласизларими?» деб ўзи жавоб беряпти: нима эмиш, ўрикни кўп еган одам ичкетар
бўлармиш. Шунинг учун ўрик сариқ рангда яратилганмиш.
Асадбек буни латифа сифатида қабул қилиб кулди. Муҳиддин ота эса «Астағфируллоҳ!» деб
бош чайқади.
— Шундай шоҳона масжидга ўшанақа телба-тескари одам имом бўлиб келсинми? — деди
Асадбек.
— Насиб қилган одам келиб қолар.
— Ҳеч бўлмаса сўфилик қиларсиз?
Бу гапдан Муҳиддин ота кулди.
— Мендақа қари одамнинг сўфи бўлганини қаерда кўргансиз? Ўзимнинг овозимни ўзим зўрға
эшитаман, мен азон чақирсам масжиднинг деворидан нарига ўтмас.— Хўп, унда қоровул
бўласиз. Жалил, сен нима дейсан?— Худонинг уйида қоровул бўлмайди.
— Оббо, сен ҳам жуда тор оласан-да. Масжиднинг ёнидан ўтадиган одамларнинг ҳаммаси
Худодан қўрқади, деб ўйлайсанми? Биттасининг бўлмаса иккинчисининг кўзига гилам чиройли
кўринса, буклайди-ю, олади-кетади. Ё бўлмаса Худонинг уйидан табаррук деб кўтаради. Номи
қоровул бўлмаса ҳам қараб турадиган одам керак. Ҳаж қилинадиган пайт ёздами? Ана, ке-йин
Ҳажга ҳам борамиз.
— «Борамиз» деганинг кимлар? — деб сўради Жалил.
— Отам, сен, мен.
— Сен? Сен Маккаи мукаррамага борасанми? Аввал пешонанг жойнамозга тегсин.
— Буниси ҳам вақти билан бўлади, ошна. Сенам туғилишинг билан намоз ўқимагансан. Маккага
борилса бутун гуноҳлар ювиларкан.
— Ол-а, — деди Жалил қўл силтаб. — Маккаи мукаррама сенга ҳаммомми, гуноҳларни ювиб
ташлайдиган. Сен гуноҳларингдан шу ерда қутулиб, у ёққа покиза бўлиб боришни ният қил. Бу
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |