www.ziyouz.com kutubxonasi
75
Қиморбозлар орасида бунақа тантилик кам учрайди. Шу боис тўпланган қиморбозлар бу гапга
бир ишониб, бир ишонмай тарқалишди. Сулико эса «Мен билан ҳозироқ Кутаисига
жўнайсан», деб туриб олди. Асадбек кўнмагач, уч кундан кейин хотинини олиб уникига келди.
Асадбек «синглим» деб аталган жувонни кўрди-ю лол қолди, бундай гўзал аёлни у ҳали
учратмаган эди.
— Шундай хотинни қиморга тикдингми, аҳмоқ! — деди Асадбек.
— Аҳмоқлигим рост. Фақат, сендан илтимос, қиморни хотинимга айтма... Ташлайман шу
қиморни.
Кўп ўтмай Асадбек қиморни ташлади-ю, Сули- ко аҳдида туролмади. Охири шу туфайли
бошини ебди...
Ўшанда Сулико қўярда-қўймай Асадбекни Кутаисига олиб кетган эди. Мард одамнинг қадрига
етувчи гуржилар учун Асадбек азизларнинг азизи мартабасига кўтарилган эди. Суликонинг
бобоси тоғлар орасидаги кичик бир қишлоқда яшар экан. Асадбекни ўша ерга ҳам олиб
боришди. Русчани бузиб-бузиб гапирувчи чолнинг хайрлашув чоғидаги бир гапи Асадбекнинг
эсида қолган:
— Инсон ўзгаларга меҳр-мурувват кўрсатиш учун яралган. Йўқса, дунёда жониворлар етарли...
Оқсоқол ўшанда гапира туриб эҳтирос билан ҳатто шеър ўқиб юборган эди:
— «Дўстлар учун жонфидолик ғоят улуғ фазилат,
Оғир кунлар синовида билинади дўст фақат» — Биласанми, бу кимнинг гапи? Бу — Руставели!
— оқсоқол фахр билан шундай деб яна ўқиганди:
— «Улуғлайлик, дўстларни деб жонни берган эрларни,
Қадрлайлик яхшиликка булоқ бўлган дилларни».
Оқосоқол шундан кейин яна ғурур билан «Бу — Руставели!» деб қўйган эди. Ўшанда шеърнинг
мазмуни ёқиб, эслаб қолишга уринди. Бир қанча муддат эслаб ҳам юрди, аммо кейинчалик
ёдидан кўтарилди.
Ўшанда Сулико билан Иликони мириқиб кулдирган воқеа ҳам содир бўлганди. Оқсоқол фахр
билан тилга олавергани учун «Руставели буларга қариндош шекилли?» деб сўраганда ака-ука
қотиб-қотиб кулишган эди. Кейин унинг кимлиги, ёзган асарини гапириб беришганди. Асадбек
асарнинг тўла номини эсдан чиқарган, ёдида қолгани — йўлбарс териси ҳақидаги нарса...
Тақдирнинг ёвуз ўйинини қарангки, меҳр-мурувватдан гапирувчи оқсоқолнинг бир набираси
ўғрибоши, яна бири қиморбоз эди. Донишманд аҳли «Мол текин келса дил бераҳм бўлади»,
деб бежиз айтишмаган. Текин молга маҳлиё бўлиб яшаётганларида вақти келиб ўзлари каби
яна бир бераҳм дилнинг қурбонига айланишларини ўйлашмайди.
Бераҳм диллар салтанати фуқароларида меҳр-мурувват, яхшилик-ёмонлик тушунчалари йўқ
демоқлик ноўрин. Улардаги мавжуд меҳр ҳам, мурувват ҳам ўз нафсларининг амрига кўра
белгиланади. Улар бир одамга яхшилиқ қилмоқ учун иккинчисининг жонини оладилару буни
мурувват деб баҳолайдилар. Яхшилик ва ёмонликни бошқа-бошқа, бир-биридан айри-айри
нарса деб фаҳмлайдилар. Яхшилик ва ёмонликни икки эмас, бир тушунча, яъниким, яхшилик
ёмонлик қилмас- ликдир, деб англамоқлик неъмати уларга насиб этмаган.
Бир дастурхон атрофида ўтириб, гапи гапига қовушмаётган одамларнинг бири иккинчисига
қандай тузоқлар қўйяпти экан? Иккинчиси биринчисига қандай чоҳ қазияпти экан?
Валлоҳи аъламки, балки айни шу дамда шайтон алайҳилаъна ўзининг қилмишларидан ифтихор
қилган тарзда мақтанганича бу икки одамни кўрсатиб: «Eй ўн саккиз минг оламни тўлиқ
ҳикмати ила яратган Тангри! Сен ихлос ва муҳаббат билан яратган Одамнинг бу болаларини
кўриб қўй. Булар асло сенинг бандаларинг эмас энди. Уларни мен банд этганман. Биттагина
буғдой донасидан бошлаган васвасаларим мевасини кўряпсанми? Ер юзидаги уларнинг
ададини ўзим ҳам санаб саноғига етолмайман. Ҳадемай кўриб турганинг бу икки инсоннинг
бири сенинг ҳузурингга жўнайди. Бу дунёда қилган гуноҳлари рўпарасига дастурхон қилиб
ёйилганида шубҳасизки, мени эслайди, менинг номимни тилга олади. «Шайтон йўлдан урди»,
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |