www.ziyouz.com kutubxonasi
78
VII б о б
I
Қайси бир куни Жалил Кесакполвоннинг қилиқларидан ғаши келиб, Асадбекдан:
— Дунёда учта нарса йўқ, биласанми? — деб сўраган эди. Асадбек болалик йилларидан
эсдалик бўлмиш бу топишмоқни эшитиб кулимсираган, жавобни билса ҳам «ҳозир бошқа гап
топади», деган хаёлда индамай қўя қолиб янглишмаган эди.
— Ҳовузнинг қопқоғи, осмоннинг устуни йўқ, а?— деган эди Жалил. Сўнг: — Учинчиси-чи?
Билмайсанми? — деб жавоб талаб қилганда Асадбек:
— Учинчиси — ошпичоқнинг қини йўқ, — деб осонгина қутилмоқчи бўлиб, бу сафар адашди.
Ушлаган жойни кесувчи Жалил унга синчиклаб тикилгани ҳолда:
— Ростдан билмайсанми? Хўп, осмонга устун, ҳовузга қопқоқ қилиб бўлмайди. Лекин
ошпичоғингга қин қилиш қийинмас. Учинчисини билмасанг билиб ол: оғайнинг Ҳайдар
паканада виждон йўқ! Бу ҳароми ошнанг дунёда виждон нима эканини билмай ўтар, — деган
эди.
Жалил виждон тушунчасини ўз ақли қамрови билан ўлчар эди. Бу соҳада Асадбекнинг, айниқса
Кесакполвоннинг ўлчовлари айри-айри эди. Ҳатто Жалилга виждонсизлик бўлиб туюлган нарса
улар учун виждоннинг юқори мартабасидаги кўриниш ҳисобланарди. Бир тупроқ устида
истиқомат қилиб, бир ҳаводан нафас олиб, бир сувдан ичиб кун кўрганлари ҳолда бошқа-
бошқа оламда яшовчи бу одамларнинг виждонга оид ўлчов ва тушунчалари бир хил бўлиши
мумкин ҳам эмас.
Чувриндининг ўлимида Кесакполвон гумонсирилаётганидан Жалил бехабар эди. Билганда «бу
гумон эмас, ҳақиқат! Бу қабиҳлик фақат унинг қўлидан келади», дейиши муқаррар эди.
Асадбек, отаси қамалиб, «халқ душманининг боласи»га айлангач, бир йил синфда қолиб,
оқибатда «детдом боласи» ҳисобланмиш Ҳайдар билан бирга ўқиган эди. Бўлажак
Кесакполвонни у пайтда ҳамма «Ҳайдар пакана» деб атарди. Перо ўғирлаш воқеасидан сўнг
Ҳайдар пакана Асадбекдан узоқлашмади. «Детдом боласи» деган ваҳимали номи, ёнида
буклама пичоқча олиб юриши устига Асадбекнинг ҳимоясига ўтиб олгани унга қалқон
вазифасини ўтаган эди. Болалар ундан зулм кўришса-да, жавоб қайтаришга ботинмай
туришарди. Бу масалада фақат Жалил тап тортмасди. Ҳайдар пакана унга ёмонлик қилмаса
ҳам, кунда бўлмаса-да, кун орами, ишқилиб Жалилнинг тепкисини еб турарди. Бир куни
Асадбек Ҳайдар пакананинг нолаларини инобатга олиб, Жалил ўртоғига:
— Нега бекордан бекорга тепаверасан, сенга ёмонлик қилгани йўқ-ку? — деб танбеҳ берган
эди. Шунда Жалил:
— Шу пакана ошнангнинг турқи совуқ, башарасини кўрсам, оёғим қичиб «Теп!» деб
тураверади. Шу пакананг аслида тепиш учун яралган. Ёмонлик қилмаса ҳам тепавераман, сен
аралашма. Ёмонлик қилса, айтиб қўй, шартта ўлдириб қўя қоламан, — деган эди.
Мактабни битиришганда «енди қораси ўчар», деб ўйловди, янглишди — қораси ўчмади.
Кейинроқ киссавурлик қилиб қамалганида «енди чиққан жойига кириб кетди, қораси ўчиши
аниқ», деб ўйлаб яна адашди. Ҳайдар пакана деганлари қамоқда ўзига мос ҳамтовоқ
тополмаганми, яна Асадбек атрофида хира пашшадек ўралашаверди.
Асадбек уйланганидан сўнг Жалил куёвжўралик мартабасидан фойдаланиб «бу ғаркўз ошнанг
энди остонангни ҳатламасин», деб шарт қўйди. Асадбек «хўп» дедию аҳдига вафо қилмади.
Ҳайдар пакана шу оиланинг яқин кишисидай кириб-чиқиб юраверди. Асадбек Тамбовдаги
ўйинга кетар маҳали Жалилга «келинингдан хабардор бўлиб тур», деб тайинлаган эди. Ошнаси
кетган ондан бошлаб Жалил хотинини Манзуранинг ёнига чиқарди. Эртаси куни норинга хамир
қориш учун чиққан хотини дарровгина қайтди. «Ҳа, норин қормайдиган бўлдиларингми?» деб
сўради Жалил хотинидан. «Муллакамнинг анов ошналари келиб қолди», деди хотини. Хотини
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |