Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
103
Чунки топишмоқларда Олтой элининг, яъни, қадимдан то яқин-яқинларгача овчилик ва чорвачилик 
билан шуғулланиб келган элнинг энг ибтидоий — «яширин тили» тўла-тўкис акс этаркан. Илло, 
олтойликлар атроф-муҳит — ўрмон, сув, ҳайвонлар ва паррандаларнинг шубҳасиз Руҳи бор, лекин 
Руҳлар кўзга кўринмайди, уларни сира-сира ғазаблантирмаслик керак. Руҳлар ранжиса — халқ оч 
қолади, яъни, ов барор олмайди, рўзғордан— «ўчоқ»дан файз-барака кўтарилади деб ишонишар экан. 
Ана шунинг учун улар қадим-қадимдан табиат бобида «эзоп тили»га ўхшаш — яширин лаҳжада 
гапиришиб келишар экан, бунинг маъноси шулки, биронта жониворниям асл номи билан аташмас 
экан... Масалан, «илон-йилон»ни — «қамчи, қайиш», «бўри-бору»ни — «кўк ит, узун қуйруқ», 
дейишаркан. 
Умрзоқ ака шундай мисолларни айтар экан, менинг юрагим гурс-гурс уриб, жуда тўлқинланиб 
кетдим: ҳе, ёшлигимизни эслайман. 
«Бўри»ни — «жондор» деб аташарди бизда. «Илон» — «арғамчи», «айиқ»ни — «полвон»... 
Айниқса, тунлари булардан бирининг ҳам номи тилга олинмас эди. 
Топишмоқларнинг, умуман, топишмоқ айтиш ва топишнинг бошқа буюк ҳикматлариям айтилди: 
жумладан, топишмоқни топиш — нақ зукколик, донолик белгиси саналажаги, айрим ҳолларда, дейлик, 
қонли жангларнинг ҳам олди олинажаги. Эсланг-е, бор-ку, яна: пошшо учта топишмоқ айтипти. Ким 
топса, ўшанга қизини берармиш... Ёки бўлмасам... 
Эсладим: куёвларнинг ҳам ақл-фаросатини шу тариқа синовдан ўтказишаркан... 
Дарвоқе, Олтойда яқингача келинлар куёвдан тортиб, унинг қариндош-уруғларигача — бирини ҳам 
номи билан чақирмас экан... 
Вой, улар билан ўзимизнинг орамизда қандай яқинлик-қариндошлик бор-а! 
Туркий деганлариям шудир. 
Хуллас, Умрзоқ аканинг маърузасидан кейин шундай фикрга келдим: бу одамнинг менга топишмоқ 
бердиришдан муроди — мени синаб кўриш, пироварди, ўзимиз томонни оз бўлса-да билиш экан. 
Шундан сўнг ўзим ҳам унга олтойликлар табишкаги билан балки уйғун келадиган ўзбек 
топишмоқларидан ҳам айтдим. 
Оқибат, у киши: 
— Мен борам, — деб винодан тағин хўплади-да, ғилтиллаган кўзларини менга тикди. — Сизда кок 
кол бар по? 
Кўз олдимга қишлоқ устидаги тепалик, унинг ортидаги — ҳалиги кўл келди. 
— Бор, бор! — деб юбордим. — А, нимайди? 
— Очунда уч кол бар! — деди кўзлари қандайдир жовдираб. — Оқ кол, Қора кол, Кўк кол... Тоес: 
тенгис, тенгис. Понял? Белое море, Черное море, Синее море. 
Қаердадир ўқиганимни эслаб қолдим: қадимда Орол денгизини — Кўк денгиз ёки Кўк кўл деб 
аташган... Шунчалар зилол бўлган у! 
— Рост айтасиз, оға, — дедим. — Ўша Кўк денгиз ҳам биз томонда. 
У болаларга шодон чулдираб бир нималарни тушунтирди. Сўнг: 
— Кок кол-да учта! — деб хитоб қилди. — Бири бизда олган... — Умрзоқ ака тағин ғамгин тортиб 
қолди. — Ул талай, талай, — деди. — Талай-да — кол, тенгис... Ондаги ўртолнқде, тоес в острове жил 
один шаман. Старий-старий! Сууда бальж коп ўлган. Улус, курсак тўк... Народ жил хорошо! Кетин 
ўрус... ну, Алтай албати Россияга кирген тужунда... Ну, когда Россия завоевал нашу родину, шаман 
видит сон. Сон это — кижининг уйқудаги ўйи... Он видит, что в озере не осталось бальнс. Осталось! Но 
очень мало и им нечего есть. 
— Хўш? — дедим. 
— Сонра ул шаман ўзини сууге берген. 
— Тушида? 
— Да, во сне! Уйқуда... Потом он ушёл от этих мест! В Улусай! И дествительно сейчас Кўк кол 
мёртв. Балмк аз. Шаман йок. Бу улусчун олум... 
Мен унинг фожиасини, халқининг фожиасини тушундим-да, кўнглини кўтаргим келди. 
Бироқ қандай қилиб? 
Қангзасини тутатиб, бир муддат ўйланиб қолган Умрзоқ ака бирдан: 
— Нукерларим! — деб, кўзлари ола-кула бўлиб турган болаларга қаради. — Мен кетят... 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish