www.ziyouz.com кутубхонаси
102
ижодидан дарс бераркан. Олтмишинчи йилларнинг бошида, умуман, Олтой ўлкасида ерли халқ
мактабларидаям дарслар ўрис тилига кўчирилади ва Умрзоқ ака (у кишининг исмлари шундай)
Масковга арзномалар ёза бошлайди. Жавоб келавермагач, аламини «арақи»дан олишга тушади. Шундай
кунларнинг бирида битта ўрис йигит билан айтишиб қолиб қамалади. Иши судга оши-рилгач, унга
ғалати айблар қўйилади: «Миллатчи... Никомпетентний... хулиган» ва ҳоказо.
Нима дейсизки, домла ўн йилга кесилади. Қамоқдан чиққач, табиий, уни ишга қабул қилмайдилар.
Ва, энг ёмони... уйига — ўз уйига ҳам «прописка» бўла олмайди: буниям тақикдаб қўйишган
бўладилар...
Хотини Тарлоон ва қизи Сирг(ғ)а билан хўшлашиб, шаҳар четидаги маҳаллада (квартирада,
аниқроғи, («кўй»да) фаррошлик қила бошлайди.
Бу вақтда, энди, у одамгарчиликдан чиққан бўлади: мақсад — кун ўтказиш ва кўнгил яраларига
«арақи»дан малҳам қўйиш, аниқроғи, бу дунёни унутиш...
Бироқ, у бир нарсага содиқ қоладики, уни кейинроқ айтаман.
Шундай қилиб, унинг «Пала йок, йўрт йок» деганидан кейин мен:
— Э, бизнинг юрт ҳам сизнинг юртингиз-ку! — дедим. — Борайлик, бола-чақаям бўлади, уй-жой
ҳам!
У бир нафас анграйиб қолди-да, кейин менга қўл узатди.
— Умрзак Иван Иванович.
— Йўлчибой, — деб унинг қўлини олдим... Ким билади, тилимга шу ном келди-да. Кейин сўрадим:
— Нимага «Иван Иванович?» Ота-боболарингизни ўрисга яқинлиги борми?
— Ай! — деб қўл силтади у. — Йок. Биз — шаман, кам... Алтай. Турк... Но бизим кижилар аз... Всего
шестьдесять тнсяча остались! Ў-ў! И то они ўрус тилинда сўзлаят... Биз йок оламиз. Мн вьгмираюший
народ...
Мен бу томонларини билмас эдим. Кўнглим бузилиб:
— Йўқ, — дедим. — Сиз ўлмайсиз! Бизнинг юрт — сизнинг-да юртингиз!
Умрзоқ ака ғамгин жилмайиб, шишани кўтарди, тағин оғзидан бир-икки қултум ичди. Сўнг менга
синовчан тикилиб қолиб, қутиларда кўзларини лўқ қилиб ўтирган болакайларга бир нима деганди,
улардан бири менга қараб:
— Ачу, ачу, не ачу? — деди.
Ғира-шира тушундим: бизнинг ўлкада «аччиқ» сўзи шевада албатта: «Ачув» деб талаффуз қилинади.
Шуни аниқлаштириб олмоқчийдим, Умрзоқ ака ўзи англатди:
— Что горько в жизни?
Мен елка қисдим. Болалар бўлса қувонишиб-кулишиб:
— Ў(о)лум, ўлум, ўлум, — дейишди.
Шунда менга топишмоқ берганини фаҳмладим-да:
— Биздаям топишмоқ айтишади, — дедим. — Тс пишмоқ кўп. Борсангиз эшитасиз.
Умрзоқ ака бу гапимдан қаноатланиб ва чамаси илҳомланиб, болаларга тағин бир нималар деганди,
улардан яна бири чулдиради:
— Эртен тура — тўрт бутту, туште — эки бутту, энгирде — уч бутту. Бу не, тап?
Этларим жимирлашиб кетди.
— «Бут» — оёқми? — деб сўрадим.
— О, да! — деб хитоб қилди ертўла соҳиби.
— Одам, — дедим.
Болалар «одам» сўзини тушунмади, Умрзоқ ака эса:
— Тапту! — деди. — Ҳи-я, кижи, кижи.
Илгариям эшитиб юрардим-у, бу ерда яна ишон-
димки, олтойликлар тилида араб, форс сўзлари жуда-жуда оз экан. Ислом у ерларга етмаган, тожик
билан алоқаси йўқ. Биласиз-ку?.. Сўнгра улар «япти,. ётир» деган қўшимчаларниям қўллашмас экан.
Ана шунда мен Умрзоқ акадан бир амаллаб сўрадим:
— Нега менга топишмоқ айтяпсиз? Ёш бола бўлмасам... Тушунолмадим?
Умрзоқ ака менинг саволимга жавобан бутун бошли бир маъруза ўқиди.
Унинг айтишича, топишмоқ, яъни, «табьшжак» — Олтой халқ оғзаки ижодининг «калити» экан.
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |