www.ziyouz.com кутубхонаси
101
қолган экан. Кейин у менга ўгиргани жой кўрсатди, яъни, ўзи ўтирган ёточ катга ишора қилди.
Каравотга эски тўшак солинган, устидан ёпилган чойшабга қараб бўлмас эди. Қутилардан бирига
ўтириб, фотиҳа ўқидим. — Ўтиринглар сизлар ҳам, — дедим болаларга.
— Отур, отур, — деди у кипгаям. — Озбек-да турк...— Кейин ўзиям жойига чўкиб, шам қошидаги
ёрлиқсиз шишасини четга суриб қўйди.
— Гап шундай, — дедим. — Ўзбекистонга бормайсизми?
У гангиб қолди. Кейин:
— А почему? Что я вам делал? — деди.
Гапини қаранг.
— Вн мне ничего ни делали. Вм понравились мне, — дедим. Ўрисчани эплолмайман, буёғини
ўзбекча қилдим: — Гап шундаки, оға, биз ўзбеклар меҳмондўст халқмиз. Бизга бошқа миллат вакиллари
қанча кўп борса, шунча хурсанд бўламиз!
— Не ушун? — деб сўради у ёнидан узун трубка олиб.
Кечирасиз, мен «трубка» дедим. Олтойчада «қангза» дейишаркан муштукни.
— Дружба, дўстликни яхши кўрамиз-да! — деб уқтирдим. — Мана, давлатимиз ҳам шуни талаб
қилади... Бизнинг совхознинг номиям — «Дружба», у ерда ўрислар...
— Понятно, — деди у. — А почему именно я...
— Э, менга барибир! — дедим. — Борасизми? Рози бўлсангиз, ҳозир вокзалга чиқамиз.
— Интересно.
— Интересно эмас... Я прошу, сапхоз просит... Тушуняпсизми?
— Ҳа-я, мен тушунят, — деди у. Кейин ҳалиги винони олиб, оғзидан қулқиллатиб ичди-да,
тиржайиб сўради: — Арақи бор по?
— Бор, бор! — дедим. — Хоҳлаганча ичасиз! Текинга, ҳа, текинга!
— Вот так просто?
— Ҳа-да!
— Ну-у. — У муштларини тиззасига тираб, бошини сарак-сарак қилди. — А квартира?... Ўчак, ўчак?
— Ҳе, квартира сизни кутиб турипти!
— Ў-ў, тенгерим! — деб у шифтга қаради. — Бу кижи кам, каманлайт.
Бу гапи — «Бу кипш шаман, мени шаманлаяпти», яъни, авраяпти дегани экан.
— Ишонмаяпсизми?
У киши ўйга толиб қолди-да, кейин болаларга ни-мадир деганди, биттаси катнинг бош томонидан
балдоқли пиёла олиб берди. Киши винодан пиёлага қуйди ва чайқалиб ўрнидан турди. Сўнг ҳассасини
биқинига тираб қўйиб, кир бармоқларини ичимликка тикди, сўнгра рўпарасига қаратиб чертди.
— Кўк тегреиме! — Кейин яна бармоқларини ҳўллаб ўнг томонига чертди, яъни, вино юқини
сачратди. — Суу тенгериме! — Кейин чап томони ва орқасига қаратиб чертди. — Туу тенгериме, Чол
тенгериме! — Сўнгра винони ичиб қўйди.
«Туу»» дегани — тоғ, «чол» дегани — йўл экан. Уларнинг назарида, буларнинг, шу — осмон, сув,
йўл ёки тоғнинг ҳам тангриси бўларкан.
Балки шуларнинг ўзини — тангри деб ўйлашар? Аниқ айтолмайман, тарихни яхши билмайман.
Лекин шу ишларни қилаётганида болалар ҳаяжонга тушиб, у қараган томонга ялт этиб қарашар,
қиёфаларидан қандайдир илоҳиётга бўлган ҳурмат-эҳтиромлари шундоққина билиниб турарди.
Тўғриси, мени ҳам қандайдир ҳаяжон чулғаб олганди.
Киши, ниҳоят, пиёлага яна қуйиб, менга тутди.
— Кечирасиз, мен ичмайман, — дедим. — Раҳмат, ўзингиз олаверинг.
У ўйчан бош ирғаб:
— Так, значит... мен сизлара кўнак бўлам? — деди.
— Э, яшайсиз! — дедим мен. — Бир умр яшайсиз! Кечирасиз, бола-чақа борми?
У бирдан бошини эгди.
— Пала йок, хатун йок, — деб ғулдиради-да, инқиллаб юборди. — Йўрт йок!
Ҳозироқ айтсам тузук: у кишининг хотиниям, қизиям бор экан. Аниқроғи, бўлган экан. Хотинининг
исми — Тарлоон, қизининг оти — Сирг(ғ)а экан.
Ўзи... Олтой муаллимлар тайёрлов институтида — дорилмуаллиминда ўқитувчи, халқ оғзаки
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |