www.ziyouz.com кутубхонаси
89
танигандан бери биладики, шу тутлар бор: бундан ўн-йигирма йиллар бурун ҳам улар — қари,
томирлари ер бағирлаб-букчайиб ўсган, қучоққа сиғмас танасида пўстлоқлари кам қолган, доимо
чакалак-каллакланган шохлари орасида митти жиблажибонлар чув-чувлаб юришар эди; ҳамма вақт
отли-эшакли йўловчилар туман марказига келишаётгандаям, чиқиб кетишаётгандаям шу тутлар тагига
қўниб, бироз ҳордиқ олишар, уловларини суғориш учун йўлдан сал нарида қоқ бор эдики, ёзнинг
жазирамасида ҳам унда сув бўларди.
Ўсарнинг «ГАЗ-157» машинаси ана шу «дарвоза»га етган чоғда бирдан тормоз берди-да, сапчиб
кетган кампирни бир қўлида қучганича уловни йўлдан чиқариб тўхтатди.
— Вой, нима бўлди, болам?
— Ҳеч нима, ҳеч нима... — деди Ўсар ва худди ўғриликка тушаётган сингари алланечук қўрқув-
ҳадик ила: — Тушайлик, момо, тушайлик, — дея эшикларни ланг очди. — Мен радиаторга сув қуйиб
олай.
Буёқдан айланиб келиб, қўлини чўзди ва бирдан кампирни кўтариб олиб, тут остига элтди. Оёққа
қўйиб: — Суянинг! Ўтирманг, — деганча изига қайтди.
Кампирнинг бўғчасиниям келтиргач:
— Бунинг устига ўтиринг!.. — деб қандайдир дағдаға қилди-да, тисланиб, йўлнинг уёғи ва буёғига
боқди: ҳеч қора кўринмасди.
Мақсад кампир тугунига ўтириб-ўрнашиб, тутнинг танасини сийпалади.
— Вой, қабиғини мол ғажиган, а? — деди. Кейин Ўсарга қараб кулди. — Нашага чўғ бўлади деб
олишган.. Сен наша чекмайсан-а, Асалжон?
— Чекаман! Биласиз-ку — деди Ўсар. — Хўш... — У ўзи англамаган ҳолда кўзларида бояги қўрқув,
тағин ҳаяжон-хижолат ва ўта сергаклик билан кампирнинг қошига келди. Унга қаттиқ тикилди-да: —
Қимирламай ўтиринг, эшиттингизми? — деди.
— Ўтириппан-ку, Асалжон.
— Ана, қоқти суви қуриган экан. Ана... Орқага қайтмасам бўлмайди. Ўн минутда келаман.
— А, қаерга борасан?
— Айтдим-ку, сувга!
— Майли-майли. Бор, болам. Мен ўтираман... Мошинанг кўп лўхшиди. Дамимди оламан... Айланай
сендан. Муни қара, дунё кенг-а, тавба...
— Дунё — торга тор, кенгта-кенг экан, момо! — Ўсар ихтиёрсиз бир ҳолда Нурқул нашаванднинг
ҳикматларидан яна бирини айтиб юборди ва бу гап иттифоқо ўзига таъсир этиб: «Биз — тор, мен —
тор... — деб ўйлади. — Кенжаям билади мени. Бекорга «инжиқсиз» демайди. Бу ҳаёт нервинний қилиб
қўйган бўлса, нима қилай? Ахир, Ҳожарниям яхши гап билан овутсам бўларди. Нуқул унга аччиқма-
аччиқ гапираман. Қўлим ҳам...
— Беш минут! — деб бармоғини ўқталди кампирга. — Хўп, ярим соат... Тушундингизми? Биров гап
сўраса, жавоб берманг!
Кампир шунда қиқиллаб кула бошлади.
— Нимага куляпсиз? — деб бирданига дўқ қилди Ўсар. Ва яна кўнгли бузилиб кетди. — Моможон...
— Ҳе, ўзим... Қадимда бўлар экан-да, — деди момо кўрсаткич бармоғини букиб, кўзларини артиб. —
Шу-шу... қариган чол-кампирларди обориб-адаштириб...
— Алжиманг!
— Хаёлимга келди-да.
— Бўлмаса сиз ана шундай хаёл сури-иб, ўзингизни алдаб ўтиринг, мен тезда қайтиб келаман.
— Хўп-хўп, отажон, — деди кампир ва гангиб қўлини фотиҳага очди. — Илойим, эсон-омон бориб
кел. Йўлинг оқ...
— Ҳей-ҳей! Нималар деяпсиз? Ҳозир келаман деяпман-ку, энағар!
— Яна хаёл...
— Хаёлди жойига қўйиб... а? — Ўсар яна таҳдид қилган бўлиб тисланди-четланди ва яна бир дақиқа
бу ерда турса, кампирни олиб уйга жўнайдиган каби отилиб машина ёнига борди. Ўтолдиргич калитини
изламоқчи бўлди-ю, мотор тир-тирлаб турганидан вақти хуш бўлиб, кабинага кириб ўтирди.
Кейин шалоқ машинани гуриллатиб, «дарвоза»дан тўғрига ўтказиб кетди: кампирга қарагиси келди
— ўзини тийди. Бирон юз қадамлар олислагач, яна қарашни истади: аммо қараса, тағин бир кор-ҳол
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |