www.ziyouz.com кутубхонаси
88
Кампир беҳад шод эди. Шодлиги шунчаликки, эси-ям буткул ўзига келгандай...
Ҳожар рўмолнинг учи билан кўзини артди, сўнг уни оғзига босиб тисланди.
Ўсар машинани тартарлатиб ва бирдан силкитиб ҳайдаб кетаркан, негадир чўзиб-чўзиб бубуплатди.
— Момо!
— Лаббай, жоним.
— Анави ердан ушланг. Ушланг деяпман... Ҳе, энағарди момоси! — Ўзи ўнг қўли билан кампирнинг
даст-панжасини олиб, ғаладоннинг тутқичига қўйди.
— Ҳа, мундайчикисиям бор экан-да... Айланай меҳрибонимдан... Сизларни ҳалол едирдим, ҳалол
кийдирдим. Худога шукур. Эшитгансан, бобонгди «вираг нарог» деб отишганда, биздан етти чақирим
тгарига қочиб эди қариндошлар ҳам. Ҳа, «халқ душмани»нинг беваси эдим-да.
— Халқ душмани эмиш...
— А? Ҳа, унинг нимаси душман эди? Иккита қўш хўкизи бор эди бор-йўғи. Отанг билан лалмикорда
ер ҳайдар эди...
— Бобом ҳукуматга бермаганми ўша ҳўкизларни?
— Саман отини бериб эди. Нуқра жуганлари билан... Ҳув, оптўймас, ебтўймас экан бу ҳукумат.
Охири ҳўкизларгаям кўз...
— Давлат деб гапиринг!
— Ҳа-е... Лекин давлат барибир адолатли экан. Бобонгди оқлади-ку оқибат.
— Ҳа. Ўлдириб бўлиб кейин оқлади.
— Ҳаммаси худодан... Шукур қил, болам, шукур қил. Урушдан кейинги очарчиликда бешталаб
боласи ўлганлар бўлди. Бир кечада. Худоё, тавба қилдим...
— Тавба қилинг, тавба қилаверинг... — Ўсар машинани суриб тор кўчадан чиқараркан, чамбаракка
шап-шап уриб: — Дод! — деб қўйди. — Урдим нашани, сурдим пашани деган экан бир Нурқул деган
авлиё!
Машина катта кўчага тушгач, тўғрига йўл олди. Ўсар тезликни ошириб ва ҳар қадамда сигнал бериб,
гўёки ўзининг қандайдир «Борса қайтмас»га бораётганидан ўткинчиларни огоҳ этаётган каби кўзи
илғаган таниш-билишларга беихтиёр бош ирғаб, қишлоқдан чиқа бошлади. Ниҳоят, қишлоқ сойи
қиртоғига — қизғиш товатошлардан иборат қир бағрига илонизи бўлиб ўрлаган йўлга тирмаштириб,
ҳадемай ўркачга чиқарди машинани ва у ёғи — адирга туширди.
Бепоён текис дашт. Асфальт бузилмаган, бироқ ёзда эригани бўйи қат-қат бўлиб қолган. Йўлнинг
ўнг томонида — йироқда Қоратоғ тизмалари туман ичида мудраб ётарди. Чўққиларда булут карвонлари
судралади.
— Момо!
— Ҳа. Жон... Вой, қўлларингдан! Бир ҳайдаяпсан, беланчакда ётгандай маза қиляпман... Ҳи-ҳи-ҳи.
Қариликка йўрғалик... — Кейин Ўсарга анграйиб қаради. — Сен Асалжон-а?
— Ҳе, энағар... Бошладингизми яна?
— Нимани?
— Талмовсираманг.
— Вой... — Кампир жимиб қолди. — Кенжанинг уйига оборяпсан-а мени? Нечта боласи бор унинг?
Уф, эсар бўп қолдим, болам.
— Борганда, санаб биласиз, — деди Ўсар, — Санайсиз... — Шунда жигарбағри бўғзига сапчигандек
бўлиб энтикиб кетди: «Кенжаникига оборсам мабодо... Нима деб топшираман буни? Ўзи тўртта боласи
билан домда сиқилиб... Гап шу! Момомни бирон жойда бир-икки соатга қолдириб, қайтаман! Шунинг
ўзи Ҳожарга етади...»
Сўнгра кампирни шу атрофда... бирон ерда қолдиришга жой излаб, олдинга ва ён-атрофларга кўз
сола бошлади: анави юлғунзордаги оқ туғ кўтариб ётган қабр — Хотин шаҳид... Иўлтўсарлар ўлдириб
кетишган бечорани. Ҳим, хавфли жой...
Буёқдаги сойликда пана жой йўқ: тошлокда ўтирган кампирга ўткинчиларнинг кўзи тушади,
қизиқишади.
Шунда олисда — йўлнинг икки четида иккита пакана ғужумдек бўп кўринаётган дарахтларга — қўш
тутга кўзи тушди-ю, туйқус шодланиб кетди.
Қўш тутни шофёрлар «дарвоза» дейишар, у қандайдир даражада бекат ҳам эди. Ўсар эсини
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |