www.ziyouz.com кутубхонаси
61
Мен ичимдан қувонардим. Биласизми, ўзбек эканингни бу ерда — Ватанда қадрига етмайсан,
эсламайсан ҳам. Аммо четда... билинар экан. Биринчидан, тезда топишасан. Қайси юртдан эканини
сўрайсан. Суҳбатлашасан. Тилинг бир, урф-одатинг бир... У ерда жудаям тез яқинлашиб, жигар бўлиб
кетасан экан. Сўнгра мен бир нарсани кўрдим, аниқроғи, ишондим: бизнинг ўзбек болалари яхши
уришар экан! Мана мундай кичкинасиям тезда юрагини босиб олади. Қарабсизки, автоматни кўтариб
кетяпти. Тўғри, биздан геройлар кам чиқди. Лекин геройлик бериш бизнинг қўлимизда эмас эди...
Нима? У ердаги талай босмачилар ҳам — менимча, ўзбеклар эди.
Хуллас, ҳалиги афғонлик ўзбек болаям бизга бир укадек бўлиб қолди.
Суҳбатимиз энди... У кўпинча Союз ҳақида сўрарди. «Сизлар неча жон оилада?» деб сўрарди. Тағин,
бизни яхши кўрарди-ю, лекин қандайдир, нима десам экан, ҳадиксираб қарарди. У бизга арақ олгани
борганидаям қандайдир қўрқиб, ҳам жирканиб борарди. Йўқ, уларда сухой закон!
Бир оқшом қишлоқ яқинида босмачилар пайдо бўлганини эшитдик. Телевизор кўриб ўтирган эдик.
Командир буюрди. Кетдик... Ўша жойга яқинлашгач, ракета отдик. Ҳалигидай осмонда тўхтаб
турадиган ракетадан. Мушакни кичкина парашут тутиб туради. Уч-тўрт минут атроф кундуз кунгидек
ёришиб туради. Шунда отамиз!
Улар кўпчилик экан. Отиб боряпмиз, отяпмиз. Охири биттаси яраланган экан, уни ташлаб қочишди.
Олдин борганлар уни тутиб келишди. Қарасам, ҳалиги Ҳаким...
Бирдан бурилиб кетдим.
Қўрғонга қайтдик. Бу ер ёп-ёруғ. Прожекторлар кўп-да. Командир ҳам штабдан чиқиб келди. Унинг
яқин дўстлариям. Бола ўртада зўрға қийшайиб турибди: ўнг оёғидан қон сизиб тушяпти. Мени кўрди-ю,
бирдан йиғламоққа тушди-ку!
— Ака, мени ўлдирасизлар. Ўлдирманглар. Улар мени олиб кетишаётган эди...
— Ўлмайсан, ўлмайсан, — дедим.
— Йўқ. Ўлдирасизлар!
— Ҳаким?
— Сизлар асир тушганни ўлдирасизлар!
— Йўқ, дедим-ку! Сени мана булар ҳам танийди...
— Йўқ, танисаям ўлдиради.
Хўп, гапи-ку, майли... Йиғлаганини айтмайсизми? Чинқириб йиғлаяпти денг!
Ўлай агар, тоқатим қолмади. Қарасам, баъзи ўрислар кулишяпти ундан. Шунда, ишонасизми,
кишида миллий туйғу дейсизми, қандайдир ор-номус дейсизми, ғалати бир туйғулар уйғониб кетар
экан: ўша боладан эмас, ўзимдан кулишаётгандек бўлди. Худо ҳаққи! Ёнимдаги ўзбек болалар ҳам унга
ялина кетишди:
— Йиғлама. Ўлдирмаймиз...
— Ўлдирасизлар... Менинг айбим йўқ!
Қизиқ гап-а? Унинг айби бор-йўқлигини биз, хориждан келган аскарлар ажрим қилар эканмиз.
— Қандай қилиб уларнинг қўлига тушипти? — деб сўради шунда командир.
Мен ундан сўрадим:
— Қандай қилиб уларнинг қўлига тушдинг? Ана шунда бола пақир йиғидан тўхтади:
— Мен сизларни ёмон кўраман, — деди.
— Секин, аҳмоқ.
— Сизлар — босқинчи... Нега бизнинг юртга келдинглар? Тинчгина яшаётиб эдик...
— У ёғини ҳукуматингдан сўра, — дедим. — Тушундингми гапимни?
— Ҳукуматим сотқин, — деди.
Тавба.
Кимдир шунда бу гапни командирга таржима қилди. Бундай пайтда ҳукм қатъий бўлади...
— Ҳаким энди ўласан, — дедим.
— Билардим-да, хунхўрлар! — деб яна уввос солиб йиғлай бошлади.
— Йиғлама, — дейман. — Мард бўлсанг, охиригача мард бўл, укажон. Йиғлаб нима қиласан?
Болалар яна қўшилишди:
— Фойдаси йўқ. Ёшлик қилма... Ўлим ҳамманинг бошида бор... ука... Қўрқма.
Шунда у баттарроқ йиғласа бўладими! Қарасам, қишлоқ томонда ҳам йиғи бўляпти. Чамаси, болани
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |