www.ziyouz.com кутубхонаси
65
экспертизада бош врач бўлиб ишлайди. Жуда бели бақувват йигит. Ўзиям одамижон! Китобнинг
ишқивози...
Қўшиқ айтишиб, шеър ўқишиб, ичишиб, қолиб кетибман уйида. Шу оқшом икковимиз йиғладик
ҳам. Энди, Хоразмнинг тақдири кимни йиғлатмайди: шундай қадимий, улуғ ўлканинг бошида ажал
шарпаси айланиб турган бўлса! Барибир фарзандлари куяр экан-да...
Тўғри айтасиз, мен ўшанда унчалик куймаган бўлишим мумкин. Ичкиликнинг таъсириданми,
Одамбойнинг гаплари таъсир қилдими, отамнинг аҳволими...
Саҳар туриб келсам, отам уйда йўқ.
Кўчадан топдим.
Менга қарамади.
Уйга келгандан кейин:
— Кетавер, — деди. — Онанг ўлгандан бери ёлғиз эдим. Кўникканман...
Чолга бироз раҳмим келди. Кейин: «Бари бир айтар гапимни айтдим», деб... Тошкентга жўнавордим.
Яна тўйма-тўй юриш, маишат... Пулим бор эди: саккиз мингча бор эди. Ўзи, ака, менда пул
турмайди. Тушдими — кетади. Ким билади, енгил йўл билан топилгани учунми... Ўзим ҳам аямайман.
Шунинг учун пулга ружу қўйган отарчиларни ёмон кўраман... Хуллас, бор ақчам — ўша экан.
Тошкентда эса бир ҳовли... фалон юз минг сўм! Бу пулимга кооператив квартираям ололмайман...
Қисқаси, яна тўйма-тўй юра бошладим.
Ҳадемай анча-мунча йиғилиб қолди. Мен... шу гал ҳам бирон эски жой олиб, кейин янгилашим
мумкин эди. Лекин Хивадаги уй-жойга ачинардим: кун сайин нархи тушяпти-да.
Ҳе, Луначарскийда беш-ўнта хоразмлик танишларнинг зўр-зўр ҳовлилари бор. Илгари кўчиб
келишган. Ўзлари — уста одамлар. Ўша ердан...
Умуман, масалага реал қарагандаям шу-да: уйинг кўз олдингда тўкила бошласа, нархи тушаверса —
нима қилиш керак? Унинг бир сўмга қиммат бўлишини кутиб, демак, бошпанасиз қолишни кутиб
ўтириш керакми?
Тағин Хивага бордим. Отамнинг аҳволи анча чатоқ эди: шишганми-е, сарғайгандек ҳам эди. Кўчага
кам чиққанми... Бармоқларида қандайдир оқ доғлар пайдо бўлган, кўзлари ўқрайган...
— Келдингми яна? — деди.
— Э, шу ҳовлюшнг тагига ўт қўйиб юбораман! — дедим. — Шусиз куним ўтмайдими? Сизга...
сизгаям ачинаман-да, ота! Афти-ангорингизга қаранг! Ойнага қаранг бир! Шуям туздан дейман... Тавба!
Долоннинг ҳавосиям бузилиб кетипти! — Кейин бирдан ялиндим: — Жон ота, кетайлик! Мен шу бугун
Тошкентга қайтиб, зўр бир участка топаман! Уни топдик деб ҳисоблайверинг... Шу оқшом, хохдасангиз,
ҳовлига харидорниям топиб келаман!
Ҳовлига харидор топиларди, албатта! Ҳе, Хоразмдаям бир савдогарлар бор, бир афиристлар бор!
Қўқонлик афирист унинг олдида ип эшолмайди. Деновлик афиристлар ҳам унинг олдида бир пул.
Бугун шу ҳовлини, масалан, йигирма мингга олиб, эртага ўттиз мингга пуллайдиганлар бор!
Отам яна миқ этмасдан ўтирди-да, кейин эшикларни очиб қўйиб, уйларни супура бошлади. Қараб
турибман... Шу-шу, ёмон иш бу...
— Чиқ, мен уйни супураман, — деди.
Бу — мени ҳайдагани эди.
«Э, киззингни...» деб чиқиб кетдим. Яна ўша жўраларни топдим. Ўзим бир рестораннинг залини
олдим. Жуда маза қилдик. Кейин ҳалигидай қизлар ҳам топила қолди. Яна кетдик Амуга. Қайиққа
тушиб суздик. Яна ашула, ўйин...
Роса айтдим ўзим ҳам. Жуда тўлиб-тўлиқиб айтган эканман, шекилли, жўралар мени Комилжон
акага етказиб қўйишди. Бизда энди, ашулачиларнинг эталони— Комилжон Отаниёзов-да!
Худойшукуров билан Ортиқлар кейин юради...
Дарё милтиллайди денг. Оққани билинмайди-да. Биз кетяпмиз. Худаи бир ёққа бош олиб
кетаётгандек! Ака, менинг жўраларимни ўзига ўхшаган отарчи, саёқ деб ўйламанг, зўр-зўр йигитлар
улар! Ҳа, энди битта-яримта афиристиям бор... Лекин Хоразмнинг чин фарзандлари улар!
Бир ақлли йигитлар борки!.. Э, уларнинг гапларини эшитиб турсангиз, бу дунёнинг бошидан кириб,
адоғидан чиқасиз. Адоғидан кириб, бугунги кунидан чиқасиз!
Шоҳлар, уруш-жанжаллар... Жалолиддин Мангуберди! Шу ҳақдаги пиесани чиқариб яхши иш
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |