Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
59
доҳийни ётқиздик. Устига чодирни ёпганимиздан кейин, ишонинг-ишонманг, девнинг мурдасига ўхшаб 
қолди. Кейинги куни ўзим у кишинг устига тупроқ уюб қўйдим. 
Назаримда, доҳийнинг охирги васиятини адо этгандай эдим. 
1988 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
60
ЙИҒИ 
Оғзингга қон келсаям, душман олдида тупурма. 
Ҳикмат.
Ўғлим ЖАМШИДга 
Мен раҳмсиз эмасман. Афғондаги босмачиларгаям муносабатим аниқ эди. Аммо, ўша ерда хизмат 
қилаётганимда бир воқеа содир бўлдики, ҳали-ҳамон унинг мағзини чақолмас эдим. 
Биз крепостда турардик. Тошдан ясалган қўрғонда. Деворидан одамнинг боши кўринади. Девор 
ортидаги майдонга вертолётлар келиб қўнарди, биз кечаси уларни қўриқлардик. Кундузи ҳар хил 
топшириқларни бажарардик. Гоҳо кечаси ҳам босмачилар яқин келгани ёки бирон қишлоқни босганини 
эшитсак, бораверардик. Эгнимизда ўқ ўтмайдиган жилет, қўлимизда автомат. Командир буюрса, бас... 
Ёнимизда битта ўзбек қишлоғи бор эди. Жуда хароб яшайди у ернинг халқи. Одамларини кўрсангиз, 
ачиниб кетасиз. Кир-чир, қўллари қадоқ... Қишлоқнинг ўртасида дўконлар бор. Ўлимни ўйламасак ҳам, 
барибир бўйинга олиб қўйгандик. Биласизми, жуда қўрқмас одам ҳам, жуда қўрқоқ одам ҳам тез ўлар 
экан: битта наманганлик ўртоғим бор эди. Келганида майингина йигит эди. Бўйи мендан икки қаричлар 
баланд. Олти ой ўтмасдан бронежилет киймасдан жангга кирадиган бўлди. Ўлимни сира ўйламас эди. 
Босмачиларнинг снайперлари уни қасдлашган экан. Буни кейин билдик... Бир куни иккаламиз 
крепостнинг ёнида — мен чўзилиб ётгандим, у тошда ўтирганди. Рўпарамизда баланд тоғ-тошлар, 
ғадир-будир. Дарахт йўқ. Ўртоғимга ўқ текканини билдим... Эшитдим. Ўқнинг овозини эшитганим йўқ; 
мана шу еридан — қоқ пешонасидан теккан экан: чинқириб юборди. Жойидан сапчиб кетди. Орқага 
йиқилди. Мен ҳам ўрмалаб, тош панасига ўтдим. У типирчилаяпти. Тоққа қараб турсам, бир тошнинг 
орқасидан саллали киши чиқди. Бўйнини чўзиб бу ёққа қарай бошлади. Ўликни кўрмоқчи-да. 
Калласини ё қулоқ-бурнини кесиб кетади. Ё
автоматини олиб кетади. Отдим саллалини. Сурилиб тушиб 
келди. Устига бориб, яна отдим. Йўқ... тушгунча ўлиб бўлган экан. 
Милтиғини олиб келдим. «Бур» деган милтиқ экан. Инглизларники. Бизнинг снайпер милтиғимиз 
билан тенг туради. Ҳе, кейин кўп болалар ўша милтиқ билан расмга тушишди. 
Хуллас, жуда қўрқмас одам ҳам тез ўлар экан. 
Мен сизга бошқа нарсани ҳикоя қилмоқчи эдим. Яхшиям ўртоғимнинг ўлимини айтдим. 
Ана ўшанда мен биринчи марта йиғладим. Йиғладим-у, шундан кейин бошқа бировнинг 
йиғлаганини кўрсам, тоқат қилолмайдиган бўлиб қолдим. 
Битта йигит тўртинчи даражали бош ошпаз экан. Взводга келиши билан: «Мен ошпаз бўламан», деб 
туриб олди. Ўзимизда опшаз бор. Командир: «Йўқ», дейди. У бўлса... йиғлайди. Шунда бир-иккита 
руслар ҳам ундан кулишди. 
У бир ҳафтадан кейин биринчи жангда ўлди. 
Сизга айтмоқчи бўлган ҳикоям ёнимиздаги қишлоқлик бир ўзбек бола ҳақида. 
Ўн беш ёшда эди. Лекин... йириккина эди. Гилам дўппи кийиб юрарди. Онаси, тўртта укаси бор 
экан. 
Ўша бола менга битта кучуквачча олиб келиб берганди. Қозоқи итга ўхшайди. Расмиям бор. Мана, 
оёқларига қаранг, қандай йўғон... Э, биз қишлоқилар билан яқин бўлиб қолгандик! 
Бир куни босмачилар яқин келганини эшитдик. Жўнадик. Олдинда сапёрлар. Орқада биз. Дух ҳам 
эргашди (мен унга Дух деб от қўйган эдим). Ҳа-ҳа, босмачиларниям кўпинча Дух деб аташарди уёқда. 
Улар — тоғ одамлари. Қўлга тушириш қийин. Ўлдирдим деб устига борсангиз, сизни отиб қўяди... 
Ҳа-ҳа, Дух ҳам бизга эргашди. Ит — ит-да. Минани босиб қўйиши мумкин. Йўлда бир қисмдан 
ўтаётгандик, уни қолдирдим. Бир кладовкага қамашди. 
Биз кетгандан кейин шу қисмни текширишга комиссия кепти. Битта капитан ҳалиги омонат 
уйчаниям очирипти. Дух унга ташланган экан, у тўппончадан отипти. Оёғига тегипти. Орқамиздан 
оқсаб етиб борди. Кейин... уни Ҳаким олиб кетди. 
Ўша бола-да... Баъзан мен билан гаплашиб ўтирарди. Нима? Қишлоққа оралаган босмачилар 
ҳақидаям хабар берарди. Йўл кўрсатарди баъзан. 
— Сизлар Ўзбекистондан келиб қолган ўзбекларми? — деб сўрасам, дабдурустдан жаҳли чиқарди. 
— Мумкин сизлар биздан бориб қолган ўзбеклар! — дерди. 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish