www.ziyouz.com кутубхонаси
58
лекин Сталин инқилобниям тепасида турганлардан, ахир.
Грузинлар кетишди.
Бир ҳафта ётишди. Қўй сўйдик. Ўзлари опкелди. Ҳе, яшик-яшик вино...
Қўшниларниям оғзи тегди.
Улар кетгандан кейин бизни райкомга чақиришди. Бордик. Биринчи билан Бўтаев ўтирган экан.
Бўтаев айтди:
— Сиз нима қиляпсиз ўзи?
— Нима қиппан? Сталин сизларга керак бўлмаса, менга керак, — дедим. — Хўп, ана, битта-яримта
қизиққан ўртоқлар боришади. Кўрса нима? Мен уларга ташвиқот қилмасам. Сталин яхпти эди
демасам... Миқ этмайман. Томоша қилиб-қилиб кетишади. — Кейин Бўтаев жиғимга теккан эди,
жаҳлим чиқиб кетди. — Э, ўртоқ раис! — дедим. — Оғзингизга қараб гапиринг: мен ҳам шу юртнинг
бир патриотиман. «Чет элларда» эмиш! «Шу одам инсониятни оёқости қилмоқчи бўлган!» деб
кўрсатишар эмиш!.. Ўртоқ Сталиннинг номини эшитса, зир титрашар эди. Улар хурсанд... Менга
ўхшаган...
— Йўқотинг, — деди Бўтаев. — Мендан ҳам айб ўтган экан, ўртоқ секретарь...
Биринчи бўлса, кулди.
— Менинг қаршилигим йўғ-у, Кимсан ака, — деди. — Лекин шу ҳайкал сизниям бошингизга бир
ташвиш солмаса деб қўрқаман. Мени тушунинг, ака... — Кейин Сталин даврида қирилиб, «халқ
душмани», деб қораланиб, отилиб кетган одамлар, жуда катта-катта раҳбарлар, ўзимизнинг ўзбеклардан
ҳам уч-тўрттасини тилга олди. Кейин: — Сизгаям касофати тегмаса деб қўрқаман, — деди.
Касофати тегмайди! — дедим. — Мен фронтовик! Мен Сталин деб жангга кирганман. Балки шу гап
менга қувват бўлиб, ўлмай қолганман! — дедим. — Чунки Сталин: «Биз ғалаба қиламиз!» дер эди.
Мана, ғалаба қилдик.
Кейин иккиси минғирлаб, менга бир гапларни, бир гапларни айтишдики, асти сўраманг...
Айтаверайми ?
— Сиз сиёсатнинг ўзгариб туришини билмайсиз, ака, — деди биринчи. — Ҳа. Худо кўрсатмасин,
«халқ душмани» деган гап тилимиздан йўқолган эмас...
— Э? — дедим. Аммо сиздан яширмайман: бўғинларим бўшашиб кетди. — Ҳалиям борми?
— Ахир сиз расмий сиёсат билан ўйнашяпсиз-ку?
— Қачон?
— Мана шу қилиғингиз нимадан далолат беради?
— Эй, ўртоқ котиб! — дедим. — Мен принципли одамман, оғажон! Мен агар бу ишни ошкора
қилаётган бўлсам, бошқалар ичида... яхши кўради Сталинни. Хўп, ёш болаларни қўйинг...
— Сиз хавфли одам экансиз, — деди Бўтаев.
— Гап тамом. Уни ўз қўлингиз билан бирёқли қилинг,— деди секретарь. — Ҳеч бўлмаса, кўздан
пана қилинг!
Бир ёқли... қиламанми мен? Охири ўйлай-ўйлай, устига чодир ёпиб қўйдим. Ўрабгина. Шундай
турибди... Ҳа, онда-сонда очаман. Кечалари...
Очиб қўйиб гурунглашаман. Ишонмайсиз-да? Биласизми нима, ўзи ишонмайдиган одамлар... нима
де-сам экан, ўзингиз синаб кўринг бир нарсага қаттиқ ишонсангиз, у нарса тош бўлсаям тилга киради!
Худогаям одамлар ишонгани учун уни «бор» деб юришади. Ҳа, энди ҳаммамиз атеист бўп кетганмиз-у,
барибир-да...
Йўқ, ҳозир ҳеч ким безовта қилмаяпти. Одамлар ҳам оёғини тортиб қолган.
Икки йилдан бери грузинлар ҳам келмай қўйди.
Сталин бобо даврида ҳалигидай бўлганлар ҳақида бўлса, газеталар ҳар кун ёзишяпти...
Ҳа, энди таъсир этади менгаям, бир гапни ҳадеб қайтараверсангиз, таъсир қилади-да...
Лекин мен... тушунмайман, ниманидир кутгандай, кутиб юргандайман.
Бир оқшом шу тўғрида Сталиндан сўрадим ҳам.
— Бекор гап. Сенга ўзим зиён етказмасам, ҳеч ким зиён етказмайди, — дедилар.
— Бу нима деганингиз, ўртоқ Сталин?
— Қара, кечаги довулда қимирлаб қолдим. Босиб тушсам, ўласан.
Начора?.. Бу ёғиниям айтайин. Бир оқшом Рама жўрам билан тағин бир-икки ошналарни обкелиб,
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |