Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
66
қилишди-я? Лекин унчалик зўр эмас экан. Атай ўқидим. 
Жалолиддин ҳақида битта ҳикоями, қиссами ёзилган экан. Униям ўқидим, қизиқ... Унинг ўлими 
олдидаги ҳаёти тасвирланган. Гангиб қолган одам. Майли, энди, шоҳлар ҳам охир-оқибат шундай ғариб 
ҳолга тушар... 
Лекин бу фикрни баён қилиш учун Ватан озодлиги учун курашган инсоннинг... шоҳнинг сўнгги 
соатларини шу тарзда тасвирлаш шартми? Қайтамга бир қонхўр иблис шоҳнинг шундай дамлари 
тасвирланса, яхши чиқарди, менимча... 
Жалолиддин. У — эртак! У — бизнинг каъбамиз, жонимиз! Биз унга, унинг руҳига ҳамма вақт 
ҳурмат билан боқишимиз керак. Тўғрими? Ахир, биз ҳам халқмиз-ку! 
Ҳар бир одамнинг тарихда тутган ўрни бўлар экан: унинг ўрни бошқача!.. 
Э-э, ўша кеча Амуда кўп гурунг бўлди! Биз худди оқиб, бир томонларга кетаётгандек эдик! 
Икки кундан кейин чарчаб-ҳориб уйга қайтиб келсам, отам оламдан ўтган... ишонасизми, энди 
бедапояда жаноза ўқишаётган экан. Уйимизнинг шундай орқасида... 
О! Бўзлаб кирдим. Домланинг олдига бордим. 
— Қайта ўқинг, қайта ўқинг, ёшулли! — дедим. 
Домла удумга кўра менга бир-икки савол берди: 
отангни маъракаларини ўтказасанми? У-бу... 
— Э, минг карра қилиб ўтказаман! — дедим. 
Шу билан тобутни кўтар-кўтар қилиб жўнадик. О, жуда даҳшатли бўлади бу пайт: тобутни 
(сизлардаям шундайми?) шиддат билан олиб кетишадики, чопиб зўрға етиб оласан: бу оламдан тезроқ 
чиқаришга шошилишаётгандек туюлади! 
Кўмдик! Сизлардақа қилиб эмас. Шундоқ ерга қўйиб, устига сағана кўтардик. Ерга кўмиш, 
ҳалигидай лаҳм қазишнинг иложи йўқ-да, сув чиқиб кетади. Шунинг учун Хоразмда зиндонлар ҳам ер 
остида бўлмаган. 
Мозордан қайтдик. Уч-тўрт кун қандай ўтди — билмайман. Соқолларим ўсиб кетган. Озиб 
қолибман. Чолнинг еттисидан кейин йигирмасига тараддуд қилиб қўйдим-да, яна жўраларни топдим... 
яна ичипти, маишат қилипти, деб мени сўкарсиз? Майли... Отам айтганидек, балки бузилиб кетганим 
ростдир. 
Лекин одамнинг дардини дўстлари кўтарар экан. Юрагингни бўшатасан... Кейин биласанки, сен ҳам 
шу оламда омонатсан: борадиган жойинг — ўша жой. 
Ана шу хаёллар бошингни қамраганда, оламнинг барча ташвиш-таҳликалари бир пул бўлиб 
қоларкан. Эътиқодлар ҳам... Худо ҳаққи, ҳеч нарсанинг қиммати қолмагандай бўларкан. Бироқ мени 
тағин отам... унинг руҳи қандайдир тутиб қолди: у нимага садоқат билан ўтди оламдан? 
Хоразмга. Ҳа. Ўша юртга... Бир парчагина бўлиб қолган, буёғиям номаълум юртга... 
Бу нарсани мен кўпроқ билардим, албатта. Бошқалар учун отам — оддий уста, қария эди. 
Мен бошқа нарсаниям билардим: чол тушмагур гапимга кўнганда, Тошкентга келсак, мен ишонаман, 
ҳали анча яшарди. Аммо шуни истамади у! 
Балки менинг ўша таклифимоқ чолнинг умрини қисқартирди, жон ака! 
Тағин бу фалокат: туз ёмғири, Орол фожиаси... Чол уларни билмасмиди?! 
Во, ҳамма нарсага ақли етарди. Лекин улар — бошқача одамлар экан. Ичидаги ичида, ҳадеб сиртига 
чиқаравермасди... Э, бечора отам! 
Чолнинг йигирмасини бергач, Тошкентга қараб учдим. Хоразмда яшолмадим. 
Бирон ойлар ўтгач, кечикиб бўлсаям, қирқини бергани бордим-да, бир йўла ҳовли-жойни йигирма уч 
мингта сотдим. 
«Бор-е!» дедим. 
Шу жой учун шунча гап-сўз бўлди! 
Кейин яна Тошкентга қараб учдим... Лекин энди кўнглим ғалати эди: бир нарса нуқул Хоразмга 
тортар, худди оёқларимга тушов солингану арқоннинг бир учи у ёқда қолгандай эди. Мен эса... қайсар 
ўлгур, у ишш резинкадай чўзиб қочардим. 
Юрдим: яна санғиб кетдим. 
Аммо энди тўйлар ҳам менга татимай қўйди: охирида йиғлашни одат қилибман экан. 
Кейин маданият институтидаги ҳужжатларни тўғрилашга киришдим. Учинчи курсда бир домла 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish