Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet222/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
233
билан эриниб гаплашарди. 
Чап томондаги устун панасида турган столни танладим. Буфетга юзланиб, Гулсарадан сўрадим: 
— Шампанга қалайсиз? 
— О, ўзи-да! — деб жилмайди хоним. — Лекин ҳолингизга қаранг, Қувватжон. 
— Қувватжонингизнинг қуввати битта шампанга етар, — дедим-у, илдамладим. 
— Иккита фужер, шампан ва гугурт қутисидек бир жуфт шоколад олиб (чўнтакда фақат автобус 
пули қолиб), келдим. Гулсара менинг аҳволимни сезиб тургандек ийманиш ҳам ачиниш билан табассум 
қилиб: 
— Яхши кунлар ўтиб бўлган экан-у, билмай қолган эканбиз-де, — деди. 
Икковлон кулишдик. Шунда... атрофга қараб олганимни билмай қолдим: билсам, Таваккални 
излаётгандек, у ҳозир етиб келадигандек бир ҳолга тушган эканман. Сўнгра жилмайишни қўймасдан 
курсига ўтирдим. 
Шишанинг сим бўйинбоғини бурар эканман, Гулсара бирданига тошқин ва қандайдир ҳасратли 
оҳангда: 
— Поқиллатворинг! — деб қолди. — Азизим, шундай қилинг... Тўкилса тўкилар. Бир соат, бир 
минут бўлсаям яйраб ўтирайлук! Окангиз айтганларидай — дунё ўтди-ку... Айтмоқчи, жентельмен 
окайиззи кўриб турасизми? 
Мавзу дарҳол Таваккалга бурилганидан мамнун бўлиб: 
— Йўқ. Сизлар учрашиб турсангизлар керак? — дедим. Ва давомини ҳам айтиб юбордим: — 
Каминани унутишди, деб ўпкагина қилиб юрибман, ҳа. 
Гулсара қаттиқ куладиган каби бошини орқага солди-ю, қандайдир хўрсинди, холос. 
— Йў-йўқ. Афтидан, у кишигаям ўшанда «алвидо» деганга ўхшаб қолдим. 
— Демак, учрашар экансизлар. Менгаям шундай девдингиз, мана, худонинг йўлиқтиргани. 
У мужмал бош ирғаб кулди. Шунда шампан тиқини отилиб, поқиллаб кетди. 
— Ҳаётнинг ғанимат эканини тушуниб қолдим, азизим, — деди Гулсара фужерни икки бармоғида 
айлантираркан. — Барча изтироблар, орзу-армонлар — беҳуда экан. Ҳаёт шундай эканки, ҳар қанча 
осмонларга чиқиб кетма, ўзининг измига солар экан. Кейин сан ўзингга қандайдир... 
— Хўш? 
— Сўқмоқ танлар экансан... Умуман, манинг омадим келмади ҳеч. Бир ҳисобда шундай бўлиши 
табиий экан. Чунки ман ҳаётдан кўп нарсаларни талаб этар эдим... Ишонинг, дўстим, Чўлпонмикан, 
қайсидир бир шоир: «Бу денгизнинг чуқурлигини билмай, қулочни катта отдим мен», деган экан. 
— Ҳа.. 
— Ҳаёт бошқача экан. 
— Сиз тушкун гапларни айтяпсиз, Гулсара... Эсдан чиқарманг, эгачи, — сиз тушкун бўласизми, 
ҳаётни борича қабул қиласизми ёки яхши орзу-истакларнинг қачондир бўлсаям рўёбга чиқишини 
орзулаб бунга инониб яшайсизми — умр барибир ўтаверади. 
— Ай, манинг умрим... умримнинг энг яхши, нурли чоғлари ўтиб бўлди, — деди у ва фужерини 
узатди. Чўқиштирган бўлдик. — Қолгани фойдага қолди. Ўшани яхши ўтказишни ўйлавомман кейинги 
пайтларда. Аммо «яхши ўтказиш» учун... Ну и к чёрту! Олдик, азизим! Таваккал окайиз ҳам қолган 
умрини яхши ўтказсин... Уники яхши ўтади. Чунки у переживанияни билмайди. 
— Менимча, унчалик эмас. 
Фужерлар ичидаги «жодугар» камайгани сари суҳ-батимиз қизий бошлади. 
Бу орада у жилдини тиззасига қўйиб, ундаги кўзгуга бир-икки марта қараб олди. Кўз жиякларини 
жимжилоғида артган бўлиб, анчагина қизил сурилган лабларини ялаб қўйди. Назаримда, у вақт ўгган 
сайин ўзида қандайдир сифатли ўзгаришлар юз берадигандек — шуни умид қилаётгандек туюлар ва 
кўзгудаги аксидан қаноатда эмаслигини билдириб қўярди. 
Кўнглимдан кечган тағин бир ҳолни қайд этишим лозим. Гулсара шу тобда илк бор ресторанда 
ўгирган ўша майин — уятчан ва ғамгин жувонга деярли ўхшамас, «деярли» деганимнинг боиси — 
фавқулодда янгроқ кулиб юбориши-ю, шижоатигина уни ғира-шира эслатар эди. Қолаверса, кечаси 
ижод боғимизга борган чоғидаги қиёфаси ҳам деярли ўзгарган, ҳозир у — хийлагина чапани, яъни 
бетгачопар, қаёққадир кетворишга шайдек — бир жонсараклик унда бор, юзининг бироз чўзилиб, 
янокдарининг ботинқираб қолгани ва кўз қарашларида асабий бир изтироб, уйқуга тўймай уйғониб, 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish