www.ziyouz.com кутубхонаси
234
уйғотганнинг юзига тарсаки тортиб юборадигандек теран бир ҳолатда ҳам эдики, мен унинг сиймосида
одамзоднинг шугина ўгган вақт орасидаям етарли даражада ўзгариб қолиши мумкинлигини кўриб
турардим. Ва, ўз-ўзидан маълумки, бу қайдлар бари ичимда эди.
18
— ...«Унақаси битга туғилади» деди, — дея такрорлаб, гапимни давом эттирдим: — Менимча, ўша
куни Тошкентга учиб келган бўлиши керак.
Гулсара мийиғида жилмайиб, иягини бошмалдоғида қашиб тураркан.
— Йўқ, йўқ, — деди. — Тоес, у келган. Келган экан! Бизнинг падъездагилардан ҳам сўраган экан
мани. Лекин, ман аҳмоқ уларга: «Қатга кетганимни айтманглар», девдим. Чунки окайизнинг келишини
билардим.
— Чакки қилган экансиз-е.
— Айтвомман-ку, жинниман, деб... — Кейин яна лабларида менга таниш ғамгин табассум пайдо
бўлди. — Бечора паликлиникагаям борипти. Главврачга: «Гулсарани топиб бермасангиз, хапа қиламан»
депти. У иплос қатга ишга ўтганимми билсаям айтмас эди... Худонинг зорини қилиб қутулипти...
— Шошманг-шошманг, сиз ишдан ҳам кетдингизми?
— Ай! — деди у ғижиниб. — Барибир кетмоқчийдим... — Кейин лабларини қимтиди-да, бошини
сараклатди. «Ҳозир йиғлаворади» деб ўйладим. Хайрият, унинг овозигина «йиғлар» эди: — Одамми хор
қилишади.
— Яъни?
— «Мен билан юргин» дер эди-да-е... Оғзидан қони келсин унақа эркакнинг!
— А-а, паст одам экан.
— Паст... — деб такрорлади-ю, бошини илкис кўтарди. — Таваккал окайиззи ундан нима фарқи
бор? А?.. Хўп, окайиз — мард, валламат йигит.
— Энди, йигитлик — итлик, деган гапам йўқ эмас.
— Итлик! Топиб айтдингиз... Э, художоним, нимага мундай, а, бу инсонлар? — Унинг сурма
тортилган киприклари пирпираб, кўзлари ғилқ ёшга тўлди. — Ахир, шу ишлари билан улар ўзларини
ерга уришади-ку? Молдан фарқ қилишмаётганини наҳот сезишмаса?! Йўқ, сезишмайди.
— Шампаннинг кўпиги учиб кетди.
— Раҳмат.
— Хўш, Таваккал акага келсак...
— Қўйинг ўша кишини... Ўзиям бир таваккалчи экан. — Кейин винодан сипқориб; яна ўйланиб
қолди-да, тиниқ жилмайди. — «Унақаси битта туғилади» дедими?
— Худди шундай деди, — қайтардим жонланиб. — Менимча, у сизнинг қадрингизга энди етаяпти.
— Билмадим-де... Ҳа-ҳа-ҳа! — Кулгиси тўхтамасданоқ тағин ғамгин тортиб қолди. — Ман ҳам
ўзимни «битта...» деб ўйлардим. — Менга ялт этиб бокди. — Кечиринг мани. Аҳмоқлик қивомман.
Аммо сизга ростини этивомман. Албатта бу — соддалик, жўнлик... Вабше, кўпчилик қизлар ҳам шунақа
деб ўйласа керак. — Кейин яна кўзгуга қарайдигандек сумкасини очди-ю, давом этди: — Чесни
айтаман: ман ўртоқларим орасида энг гўзали эдим. Кулманг фақат... Раҳмат. Китобий тарбия топдим
шекилли, рицарнамо йигитларни орзу қилардим. Албатта, биттасини-де! Ха-ха-ха... Жа очилиб
кетвомман. Майли, сиз кулмайсиз.
— Мутлақо! — дедим. — Бироқ, Гулсарахон, сизсиз ҳам сизни бир кўрган киши холис баҳойингизни
беради. Онт ичаман, ҳамон жуда гўзалсиз.
— Раҳмат. Лекин кейинги вақтда оздим, кўп переживания қилдим. Жуда... — Кейин шошилиб,
айтмаса — эсидан чиқиб қоладиган бир ҳолатда давом этди: — Паликлиникадан кетганимдан сўнг
пулсиз қолдим.
— Бошқа ишга...
— Э, ўлиб кетсин ўша иплос. Манга буйруқ чиқарганида, «тани соғ эмас, закритий туберкулёзи
бор», деб ёзган экан. Ман ўзимни йўқотиб қўйдим. Йўталим бор, эскитган бор... Балки ўпкам хастадир.
Аммо туберкулёз?! Извените... Японларнинг аппаратигаям тушиб кўрдим. Соппа-соғман.
— Қачондир шамоллагандирсиз-у, асорати қолган бўлиши керак, — дедим.
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |