Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet218/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

 
15 
Таваккалнинг «яқинда» деган муддати узоққа чўзилиб кетди: на ижод боғига келди, на сим қокди. 
Мен улар икковлоннинг жуда яқин, жуда яқин, ҳаттоки бирга бўлишларини ич-ичимда истаганим 
учунми, назаримда, улар тил топишгандек, демак (не ажаб!) мени унутгандек эдиларки, бундан ҳам 
қаноатда эдим. 
Бироқ кўнглимда гумонлар ҳам кезиб қоларди: «Тил топишолмади - ёв. 
Акс ҳолда, дейлик, «яраш-яраш»ни нишонлаш учун ҳам бирров келиб кетишлари лозим эди». 
Шундай ўйлашга қандайдир маънавий ҳаққим борлиги учунми, ҳатто Таваккалнинг қўнғироқ 
қилмагани қандайдир малолроқ келиб турган кунларнинг бирида... 
...қалдирғочларим ҳаётида бир ажиб томошани кўрдим. 
Қош қорайишига яқин улардан қайси бири ташқарида бўлмасин, албатта «чий-чий»лаб учиб келар, 
хонани шифти остида бир айланиб, тупукда ийлаб ва сомон қипиқларини қўшиб «пишитган» 
лойларидан ясалган қаттиқкина чипор иннинг лабига қўнар, хўрак келтирган бўлса, тумшуғини очиб 
шеригига тутар, агар шериги илгарироқ кириб ўрнашган бўлса, бир-икки сас чиқариш билан 
қаноатланар ва ўнг келган жойга қўниб, тунни ўтказарди. Гоҳо иккаласи ҳам ташқарида бўлишса, 
кетма-кет учиб келишар, шунда, тасаввур этингки, сап-сариқ тумшуқчаларини борича очган жўжалари 
чийиллашиб қарши олишар, ота-она уларга навбат билан емак беришарди. 
О, буларнинг ташвишлари! 
Гўёки бор бисотлари — шу болаларию барча хатти-ҳаракатлари — уларнинг қорнини тўйдириш ва, 
демак, учирма қилишдан иборатдек туюларди! 
Мен бу ажиб қушларни таниганимдан буён — иноқ, аҳил, бир-бирига меҳрибон, деб ўйлаб юрардим 
албатта ва бу борада Гулсара билан ҳам бир оз гаплашгандик. 
Йўқ, биродар, буларнинг орасида ҳам худди одамзотнинг эр билан хотини орасидаги... 
Бир дақиқа бардош қилинг. 
Бир оқшом она қалдирғоч хуфтон маҳали чийиллаб учиб хонага кирди-да, жон ҳолатда оғзини очиб, 
ўзига чорлай бошлаган болаларига қарамай, қайтиб чиқиб кетди. Бироқ, икки-уч дақиқадан кейин яна 
ўкдек учиб кириб келди-да, тағин хонани айланиб ва асабий чий-чийлаб, инининг қирғоғига қўнди. 
Кейин болаларининг нафсини қондириб, улар устига астагина ўтди-да, бағрини бериб ётди. Бироқ, 
онлар ўтиб-ўтмай чий-чий этар, унинг зорланаётгани шундоқ би-линиб турарди. 
Эркак қалдирғочдан дарак йўқ. (Мен уларнинг жуссаси ва думининг узун-қисқалигига қараб, нари 
қайсию модаси қайси — тахминлаб билиб олган эдим.) 
Бахтга қарши, ҳаво совиб, ёмғир савалай бошлади. Деразани ёпай дейман, аммо эркак 
қалдирғочнинг келишини кутаман: ҳозир келар, энди келар... 
Макиён ҳамон «чий-чий» этади. Энди унинг унидан ночорлик, ожизлик сезиларди. 
Шунда кўп тахминларга бордим: «Электр симига қўнган бўлса — тамом... Ёки бирон йиртқич 
қушнинг домига илиндими? Йўқ, унинг қирғийлар билан ёнма-ён учиб юрганини кўрганман... Нима 
бўлди экан унга? Ҳа-а, шўх болалар рогатка билан... Қайда! Унга сочма ўқ ҳам тегмайди...» 
Хуллас, шу кеча деразани ёпмадим. Қалин кийиниб ётдим. Чироқни ҳам ўчирганим йўқ: учиб 
келиши мумкин. Адашиб қолмасдан инини топсин... 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish