Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
226
Ва-абше, мақтаса арзийди-да у инсон! Фақат, нима десам экан, тарбия кўрмаган-а? Сиз нима дейсиз? 
Қани, фикрингиззи айтинг-чи? Яширманг, илтимос. 
— Энди, қишлоқ жойнинг таъсири бўлади, албатта, — дедим. — Бунинг устига, у — гапини икки 
қилдирмаган йигит. Ишонинг, Қашқадарёда уни танимайдиган киши кам бўлса керак. 
— Ҳим, шуниям айтди... Эртаси маст бўлиб келиб, юзимга солди. «Мени хор қилдинг, ярамас!» 
деди. 
— Шундай дедими? 
— О, бундан котталариниям айтди... Сўнг, учинчи куни сафаримиз қариди. Қайтдик жаноблари 
билан... 
— Кейин? 
— Совуққина хайрлашдик... Маладес, у уйимгача олиб келди таксида. Ман шундоқ чиққан эдим. Да, 
эсимда: бир-биримизга қараб кулишдик. Унинг кулгуси... Лекин жа эзилди бечора, ғурури поймол 
бўлди. Ўрганмаган-де, тоес, мунақасини кўрмаган-да... Хўрозга ўхшаб югурганда, макиёнлар пас-с 
этиб... Кечирасиз, айниб кетдим. Вабше, биласизми, кунларнинг бирида мана шанақа айнишниям истаб 
қолар экансан. Ахир, тилимизда сўкишлар бор, ҳақоратлар... Нега уларни бировлар ишлатади-ю, биз 
ишлатмай ўтамиз? Ҳа-ҳа-ҳа... Ҳазил, азизим. 
— Биламан. 
— Одам. Ҳар қандай шароитдаям одам бўлиб қолиши керак. Акс ҳолда, ҳайвондан нима фарқи 
қолади? Мана, сиз ёзувчилар ёзасизлар. Ҳар балони: секс борми, уруш-жанжал борми — барини қоғозга 
туширасизлар. Лекин бир мақсадни кўзлайсизлар-ку? Яхшиликними? Эзгуликними? 
— Албатта, — дедим. — Чунки, Гулсарахон, бу жиҳатлар одамзотнинг табиатида бор. Лекин муайян 
шароит таъсирида... 
— Понятно! — Кейин кулимсираб, шунчаки деди: — Медицинада шахснинг характери эмбриондаёқ 
маълум бўлади, деган гап бор, жаноби писател. 
— Бор, бор. Албатта, — дедим. — Инсоннинг табиатида «бор» деганимдаям шуни кўзда тутган 
бўлсам керак. Тўғри, у ёки бу томонга, ўрисчасига айтсак, откланения бўлади, албатта. 
— Отайизга раҳмат. 
— Яна қуяй, а? 
— А-аа, майли! 
— Гулсарахон, сиз анчагина ўзига тўқ, ҳам маданий оиладан чиққансиз-а? 
— О, сўраманг, — деб тағин кулди у. — Ешё как... Лекин, лекин уларнинг конституцияси бошқа эди. 
— Нимаси? 
— «Ахлоқ кодекси», — деб қаҳ-қаҳа отди-ю, дарҳол жиддий тортди. — Йўқ, ман уларнинг... — 
кейин менга ялиниш билан бокди. — Келинг, ўша ёққа ўтмайлик. Ҳозирги дардим ҳам етади. Ҳозир ҳам 
ман нимадандир умидворман... Тушунасизми, масалан, ўҳ, Таваккал акангиз сал бошқача... Вой, ман 
тушунаман, у эркак одам! Унинг талаби, эҳтиёжлари бошқача... Это естественно. Ҳим, ман ҳам унинг 
ноғарасига тушдимми, демак, у истаган рақсни ўйнашим керак... Тушуняпсизми? 
— Ҳа, албатта. 
— Лекин, ман... Мая ўзи жинниман, бу ҳаётга тўғри келмийман. Қиз болалигимда синглим, синглим-
а... манга: «Сен романтиксан, дадамми айтганини қил», дер эди. Қилиб ҳам кўрдим, дадамнинг 
айтганларини. Натижа чиқмади. Қайтамга... Келинг, шуни ичайлик. Ман учун ҳозирги дамлар, мана шу 
ўтиришимиз ҳам ғаниматга ўхшайди. 
— Қайси маънода айтаяпсиз, билмайман-у, аммо ҳар бир дақиқанинг қадрига етиш керак, дейдилар. 
— Да, ну! Баъзан тезроқ бу умр ўта қолсайди, дейсан. Умр — елкангдаги юк, машаққатлардан 
иборат бўлиб кўринади... Ўҳ, хватит фалсафа. 
— Тўғри айтасиз. Бироқ, менга ишониб шунча гапларни айтганингиз учун раҳмат. 
— Да, — деди у мубҳам бир оҳангда, бошини эгиб. — Ўйлаб қолдим-де, зиёфатдан чиқиб: «Қатга 
борсам экан? Ким манинг дардимни тушунади?» 
— Раҳмат. 
— Балки сизнинг холислигингиз учун, йўқ... ана-ви бойвачча валламатга яқинлигингиз учун, ҳа-ҳа, 
бизнинг у билан муносабатларимизни фақат сиз билардингиз. Беихтиёр гувоҳ бўлиб қолган эдингиз. 
Сўнгра одамларнинг гапларини яхши тинглайсиз. Ва ҳоказолар! Қани?... — У яна кулиб юборди. — 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish