Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet211/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
223
жойига қўнарди. Улар шундоқ иноқ, аҳил, бир-бирига меҳрибон эдилар. 
Мен эсам уларнинг сасини эшитиб, ўзларини кузатиб завкданар ҳамда тотли бир хўрсиниш билан 
Будданинг машҳур сўзини бот-бот эслар эдим: «Инсон ҳар қанча бахтсиз бўлсаям, ёруғ оламни кўриб 
турганидан хурсанд бўлиши керак. Чунки уни кўрмаслигиям мумкин эди». Кейин эса ўзимизнинг 
Муҳаммад пайғамбар ҳадисларидан бирида инсоннинг бошига тушгувчи барча оғирликлар, қалбини 
ларзага солувчи изтироблар Аллоҳ таоло тарафидан бандасини синаш учун берилажаги, илло бандаси 
шуларга-да шукрона қилса, фаровон кунларнингу қалбни хушнуд этгувчи қувончларнинг қадрига 
кўпроқ етиши ҳақида хабар берганларини эсладим. 
Қолаверса, бу икки ҳикмат — менга тасалли, қувват бергувчи «ҳамроҳларим» эди. 
Эшигим тақиллагандай бўлди. Мен пастга қарамоқчи эдим, ҳақиқатан ҳам эшигимни биров ишонч 
ва шаҳд билан тақиллатди. Мен йўлакда турган кишининг бегона эканига заррача шубҳа қилмасдан 
бориб очдим. 
Ишонинг-ишонманг... Гулсара жилмайиб турарди. «Соат ўндан ошди-ёв» деган гап хаёлимдан 
кечган кўйи, ташқарига бош чиқариб қарашни ҳам ўйладим-у: 
— Киринг, киринглар, — дедим бирдан чекиниб. 
— Представти себе, ман битта ўзимман! — деди меҳмон янада чақнаброқ жилмайиб. — Ҳайронми-
сиз?.. Ҳайрон бўлманг, дўстмиз-ку? Дўст дўстнинг уйига сўроқсиз келар эмиш... — Унинг эгнида илон 
пўстидек ялтираб турган матодан тикилган узун кўйлак, ғоз бўйнида бир тизим дур, қўлидаги салафан 
халта оғирлик қилаётгандек ўша томонга майишиброқ турарди. 
— Ў, албатта, албатта. Марҳамат, — дедим. Ва хаёлимдан тағин ўша ўй ўтди: «Хонам 
саранжоммиди?» Беихтиёр халтасига қўлимни узатиб, яна чекиндим. 
Гулсара йўлакнинг бош томонига қараб олиб: 
— Ҳайрон бўлишвотти, ким бўлди бу сатанг, деб... Ну и к чёрту, — деди. 
— Ҳайрон бўлса арзийди, хоним, — деб эшикни ёпдим. Гулсара тим қора туфлисини дўқиллатиб, 
хонамга кирди. 
— О, салом сизга, китоблар... Э, қалдирғочми у? Ўша! Вей, муни қаранг-а! Яхши одамларнинг уйига 
ин қўяди, дейишарди.„ Камплимент эмас, сиз яхши одамсиз, Қувватжон... Йўқ деманг. Баъзан 
камтарлик манманликдан далолат беради. Топиб айтдимми? Марҳамат, ўтирайлик. Ман қайтиб кетаман. 
— Кейин диванга ўтириб (столча диваннинг олдида эди) иримига яраша фотиҳа ўқилгунча Гулсара 
анча-мунча гапларни айтиб ташлади: — Синглимми уйида ден рожденияда эдик. Унинг эри 
шишкалардан. Судья... Да, ну их... Кечирасиз, Қувватжон, танасида маданият, аристократлик бўлмаган 
одам барибир хол қўяди. Ҳеч қурмаса, ўзини тутишни билмайди. Амалини унутмайди... Ўзидан 
лавозими баландроқ киши келса, унга пой-патак бўлиб кетади. Бу ёқдагиларни унутади. 
— Ҳа, ундайлар бор, — дедим. — Менимча, улар раҳбар бўлиб кўришмаган одамлар. 
— Во-во-во! Тоққа тирмашгандек тирмашиб, тирноқлари қонаб кетиб, мансабга эришган-де. 
— Чой ичарсиз? 
— Йўқ. Шу оқшом, ишонасизми, маст бўлгим келди... «Мастлик қанақа бўларкин?» деб ўйласам, 
жуда ёқимли бўларкан. Бемалол гапирвораркансан... 
— Мен ичимлик сақламайман, — дедим. — Баъзан ҳамма нарсани унутгинг келади, шунда ичиб 
қўйганингни билмай қоласан. 
— Худди шундай, азизим! Бугун ман ҳам дунёни унутгим келди... Халтани очинг, ҳамма нарса бор... 
Синглимга айтдим: «Энг яхши закуска, ичимлик сол», дедим. У мани яхши кўради... Хайрлашаётганда 
кўзига ёш олди. 
— Ҳим, нимага? 
— Э, манга ачинади-да... Қўёвуринг, бировнинг ачинишига зор эмасман. Қандоқ бўлсам, шундоқ 
ўтаман. Гуноҳ-савобим — ўз бўйнимда. 
— О, яна яҳудий ароғи... 
У (бемалол) қаҳ-қаҳ отиб кулди. 
— Вой, жугутлар-е, жуда устамон-да. Ароқниям хуштаъм қилишган. Қойил. 
— Ҳим, адашмай топиб келдингизми? — Аслида: «Такси билан келдингизми?» демоқчи эдим. 
— О, битта кўрган жойим памятимда қолади. Таксис инжиқлик қилувди, бор пулимми... Учдан 
бирини бердим, — деди-да, яна кулиб юборди. — Ничего, уйда бор... Қани, қуйинг, Қувватжон. Сизни 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish