Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
174
— Шунинг учун хўроздай қизариб келган экансиз-да? Кимлар учрай қолди? 
— Э, сўрама! — Мансур жилмайиб, ёнига ўрмалаб келган ўғлини тиззасига олди. — Анави муаллим 
бор-ку? Э, кеча шу ерда бўлишмаган. Сен уларни билмайсан... Аммо-лекин, кампир, каклик қирилди-да! 
Ҳў, сен ҳам рост айтган экансан, одамлар жуда-а бошқача... Қаламқош у хонадами? 
— Ҳа.. 
— Ҳе, Полвон ўғлим.. Одамларнинг ёвузлигини сиз кўрманг. Хафа бўласиз. Насиб бўлса, кўрмайсиз 
ҳам!.. Кампир, шу одамзот ҳам шу қўй-эчкиларга ўхшаш зот бўлар эканми, деб қолдим. Буларнинг ҳам 
қорни очса, маъраб оламни бузади. Ит оч қолса, уйга кириб келиши мумкин. Рост, ўғирликни ўрганади. 
Ҳатто баъзан овчи тозилар эгаси ўқ отиб, ўлжани топишавермаса, эгасига ташланар экан... Ҳа, 
ишонмайсанми? 
— Нимага, ишонаман. Лекин одамни ҳайвонга ўхшатманг. 
— Ҳа-а, маладес... Эшитдингми, энангни гапини? Бу — инсон! Бунинг гапиям, қалбиям бошқача. 
— Ҳа, кимлар эди улар? 
— Э-э! — Мансур хаёлланиб, давом этди: — Умуман, шу одамнинг ёмони бўлмайди, деб қолдим. 
Катлавандан бир қирғийнинг жўжасини опкелишган эди турмага. Жўрабоши уни тарбия қила бошлади. 
Қуш катта бўлди. Паханга ўрганиб қолди. Ҳуштак чалса, келиб елкасига қўнади. Бир куни бир 
кавказлик йигит қирғийни қошиқ билан урипти. Нонини чўқилаган экан. Қурғур, қаноти чўрт синипти. 
Пахан келиб қолди. Ҳалиги йигит туриб қочди. Пахан ўшани қувиб, қўлини синдирди. 
— Вой, бечора. 
— Қўй, унга ачинма. Я гарячий кров деб менгаям кўп тегажоғлик қиларди. Овқатнинг гўштини 
опқўярди. Бир куни «я тоже гарячи кров» деб шундай мискадаги иссиқ овқатни юзига... ёптим. — 
Мансур маза қилиб кулди. — Чийиллаб қолди. — Сўнг яна ўғлига мурожаат этди: — Катта бўлсанг, 
ўзингни ҳимоя қилишинг керак, Полвон. Бўлмасам... 
— Шунга бир курра олиб беринг, — деди хоти-ни. — Эшакни кўрди, минаман деб талпинади. 
— О, зўр таклиф! Ўзим ҳам ёшлигимда эшак минишни яхши кўрардим. Янтоққа борганда. Эй, 
кампир, қўйларни бир жадратиб-айлантириб келайми? 
— Соз бўларди, — деди хотини. — Бўтоз совлиқларнинг бири ёталоқ бўп қолган. Унда боласи 
шамоллайди, ўпкаси шамоллайди. Ўзи-ку, молни сира ётқизмаслик керак. 
Мансур ўғлини пўстакка тупшриб: 
— Биз ишга! — деб ўрнидан турди. Ва хотини узаётган зувалаларга тикилиб қолди. — Ҳей, уч-
тўртта патир қил. Ёғ қўшиб. Гап бор. Ҳим, гўштдан қолдими? 
— Серканинг бир сони бор. 
— Яхши. 
Салдан кейин Мансур уйи ортидаги ўркач туташган қирлар оша каттагина тўп бўлиб қолган қўй-
эчкиларини ҳайдаб, қор кечиб борар, жониворлар қордан чиқиб турган янтоқ ва жангшох бутоқларини 
кемирар, тоғдан эса бошлаган совуққина шамол уларнинг ўсиқ жунларини ётқизар, айримлари 
пишқирар, дик-дик сакраб кетарди. 
Қирнинг у тарафида қор юпқа — кечаги шамол ялаб-учириб кетган, бултурги ўт-ўланларнинг 
қолдиқлари шундай очилиб қолган зканки, моллар жуда яйраб-ёйилиб кетишди. 
Мансур битта нос отиб олиб, таёғига қўлтиғи ила суянганча теварак-атрофнию қўй-эчкиларни 
кўздан кечираркан, бултур чамаси шу маҳаллар эдимикан, шу ердан бир-иккита каклик учиб кетганини 
хотирлади. 
Жониворлар қор кетган жойларга қўнишади-да, ундай ерларда гиёҳларнинг уруғлари тўкилган 
бўлади, тағин улар ейдиган алланимабалолар бор. 
«Қаёққа? — деди мунгланиб, гўё ўша манзарани боя кўргандек. — Одамлар ўлдиришди ёки зада 
бўлиб, жанубларга эниб кетишди...» . 
Сўнг турган ерида жануб томонга — яъни, қишлоқ ёйилиб ётган этакка боқиб, туман тарқаб 
бўлганига ишонч ҳосил қилди ва жануб уфқининг ўта оқ экани, қуёш эса тиккадан энаётгани — унинг 
нурсиз гардиши алоҳида ажралиб-оқариб турганини кўриб: «Ҳа, баҳор яқин», деди. Ҳаққатан ҳам хаш-
паш дегунча қорлар эриб кетиб, ёмғирли кунлар келди: шар-шур этиб тарновдан сув тукилади, кўклам 
шамоли тунлари том устида изғиб юриб, тағин карнай тутунини ичкарига қайтаради. 
Кейин эса ер-у кўкни ларзага солиб ва ўз қудрати ила кўнгилларда сирли ҳаяжонлар уйғотиб 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish