www.ziyouz.com кутубхонаси
177
— Жўрттага кийдим... Қани, устимдан ечиб олсин-чи... Кеча ресторанда биттасидан тортиб олдим.
Четга чақириб: «Ечин, давай, — дедим. — Ҳозир тиқиб оламан. Кейин бизнесинг ҳам қолади, дўконинг
ҳам. Сен товламачисан, шуни бўйништа ол», дедим. Нима дер эди?
— Эҳ, — Мансур бош чайқади, — яхпга эмас... — Сўнг ўйланиб, бирдан қўл силтади. — Вобше,
тўғри қипсан. Тов-ла-ма-чи деганинг рост... Уларга бари-бир — халқ қандай яшайди, майишати тушиб
кетаётганиям...
— Улар паразит! — хитоб қилди Абулқосим.
— Энди шайтонга ҳай бер, укажон. Яна шу ишни қилсанг, ўзинг энг буюк товламачига айланасан.
Ундан кейин: «Эсиз Абулқосим!» деб фотиҳа ўқишга тўғри келади.
— Бандалигини бажо келтирди, деб, а?
Учовлон чағ-чағлаб кулишди.
Шунда меҳмонхонадан чиққан қотма, думалоқ кўзларида қичиқ яширин, қўнғироқ соч толалари
кулча юзини баайни ўраб олган келинчак:
— Салом алайкум, Мансур ака, — деди.
Зинага қадам босган Мансур унга ялт этиб қараб:
— А-а, синглим. Хуш кепсиз, — деди. — Анави адирда опангиз қўй соғаяпти, боринг... Ит тегмайди.
Биласиз-ку?
— Раҳмат. Хўжайин, хўш-да бўлмасам?
— Ҳа. Шу, — деди такамўйлов хўжайин.
— Айтмоқчи, Мансур ака, — дея уни тўхтатди Абулқосим. Ва жувон уй орқасига ўтгач, давом этди:
— Ўтбосар ака айтдики, қўйларингизни Қизилжар томонга ҳайдамас экансиз. Ўша жойларни арча-
парчаси билан сотиб опти. Фермер... Дам олиш уйи қиламан, дейдими-е. Гиёҳлар, қушлар ҳақидаям бир
нималарни гапирди. Унча тушунмадим-у, лекин у йигит қилади.
— Вой, ўшанча жойни сотиб оптими? — ҳайрат билан сўради Мансур.
— Ҳа. Кимнинг пули бўлса, ким ҳақиқий ишбилармон бўлса, олади. Ўтбосар ака ҳув бекатдаги
чойхонани сотиб олганини биларсиз?
— Эшитувдим. Аммо шу-унча жойни... Неча гектар ер у! Вой бў-ўй! Демак, ўша жойларнинг эгаси
— Ўтбосар-да, а? Энди уникида?
— Уники. Шунинг учун, катташта айт, молини бош-қа ердан ўтлатсин, деди-да.
— О, ҳозирданоқ... Пухта экан. Мен туриб-туриб, шу жойимни тортиб олмасмикан, деб ўйлаб
қолардим. Тарихда шундай ишлар бўлган-да.
— У тарих ўлди. — Шофёр папирос қолдиғини ташлаб, товонида эзди. — Ерингиздан кўнглингиз
тўқ бўлсин. Кимнинг калласига келган эди — шу ерга чиқиб, том-тош солиш, яшаш, а, Ғилжайган
дўстим? — ишчига қараб олди. — Кейин, сиз бу ерга эгалик қилганда бу гаплар йўқ эди.
— Бўпти. Жўнаймиз! Эҳ! — Мансур зинадан қайтиб тушди. — Бир илтимос бор...
Бу илтимоси бажарилиб, йўлга чиққанларидан кейин ҳам Мансур илтимослар қилди:
— Почтага ҳайда, Қосимжон.
Почта олдидаги атиргуллар тагини юмшатаётган қоровул чолга кружка опчиқишини буюриб, сўнгра
кастрюлчадаги оғизсутдан қуяркан: «Техникумга қачон ўтасиз?», деб сўради. Чол қийшанглаб: «Тунги
сторожликка-да, — деди. — Маошни икки карра ошириб қўйишди. Олимбой яхшилигини кўрсин...»
— Энди анави мактабга ҳайданг, Қосимбек, — деди Мансур. Ва мактаб дарвозаси оғзида тўхтаб
суриштирсалар, Шотўра муаллим шамоллаб қолган, уйида экан. Уйига бордилар. Дарвозага чиққан
қизининг қўлига идишни тутқазиб: «Зам директор Олимбой билан баҳам кўрар эканмиз, де. Мен шошиб
турибман...» деди. Қизалоқ: «Отам сизни йўқлаётувди. Зерикканлар...» деди.
Мансур калласига келган ўйни дангал айтиб юбор-ди: «Мансур амаким йўлдан келсалар, тоққа
таклиф этмоқчи, де. Уч-тўрт киши бўлиб, бир айланиб келар экансизлар, де...»
Ниҳоят, катта йўлга қайтиб чиқиб, одатдаги маршрут бўйича кетдилар.
Ҳадемай тоққа сафар муддати етиб, келишилиб, ушбу юкмошинга тушиб, яъни, Қоровул чол —
шофёрнинг ёнида, қолган улфатлар кузовда, тоққа жўнадилар. Эрталаб ёмғир севалаб ўтган, баҳор
кўрки ила уйғонган, ўсган-яшилланган ва ювилиб — чиройи очилган табиат, яъни, арчазорлару
ёнбағирлар, сўқмоқлару йўллар, сойлар ва улар бағридан чиқиб келаётган ғуборли тоғлар қучоғини
очиб-ёйилиб, буларни қарши олмоқда эди.
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |