Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
179
қўйган экан. Шеф эшитиб, хурсанд бўпти. Шу ернинг каклиги деб ўйлаган-да. Кейин аста пойлаб келса, 
аҳвол шу. Овчи арчанинг тагида ўтирганмиш. Шеф милтиқни опкелиб, микрофонни отипти. Мана шу... 
Ибрат бўлсин деб осиб қўйдилар. — Эшқувват шундан кейин қоровул чол билан сўрашди. — Э, сиз 
нима қилиб юрибсиз, бобой? 
— Қариликка йўрғалик, — деб кулди чол. — Ўлайликми энди, отам? У ёқ-бу ёқни кўриб қолиш ҳам 
ғанимат-да... Қалай, каклик кўпми тоғда? 
— Каклик, — деб тўнғиллади Эшқувват, — тўлиб ётипти. Қулоқ солинг, барматуха ичиб, маст 
бўлгандай сайраяпти! — Йигит таёкдан ҳатлаб нарига ўтди. Мотоцикл етиб келиб тўхтади, ундан 
оёғида крассовка, эгнида қоп-қора тивит жемпир, бошига соявони узун, қизил шапка кийган малла 
йигит — Ўтбосар тушди. 
У яқин йилларга қадар матлубот жамиятида экспе-дитор бўлиб ишлар, отаси шу жамиятнинг эски 
раиси эди; ёшлигидан катта еб, яхши кийиниб ҳамда унча-мунча йигитга гап бермай ўсган ўғлон 
фавқулодда Афғонистонга, яъни, урушга кетган ва уч йил деганда капитан бўлиб қайтган, кейин ароққа 
берилган отаси билан айтишиб қолиб, меҳмонхонада истиқомат қилгани ҳолда ҳарбий комиссариатда 
ишлар эди. 
Ота ўлди-ю, уйига йиғлаб борди ва беихтиёр унинг, балки ўзининг эски касбини тутди. 
Табиий, унинг бойвачча, бадавлат эканини ҳамма билар ва тумандаги энг катта ошхонани сотиб 
олгани-да ҳеч ким ҳайрон қолмаган эди. 
— Келинглар, меҳмонлар! — деб ҳайқирди у ўзига тўқ, мамнун кишининг овози билан. Ва тинимсиз 
сўзлаб, сўрашиб кела бошлади: — Ў-ў, Абулқосим тантибой, қалайсан, ука? Билиб қўй, барибир сени 
ишга оламан. Мансур акага мундайроқ шопир ҳам бўлаверади... Эшқувват, кўришдингми бу билан? 
Ярашинглар энди. Барибир бир-бирингни енголмайсан. Сизлар эмас, ароқ айбдор... Э, Ибн Хаттабич? 
Тушманг, ўтираверинг. Барибир қайтариб юбораман сизни. Конкурентга тоқатим йўқ: ўзимиз ҳам ароқ 
сотишни биламиз... Қани, Шотўра домла, хуш кепсиз. Шу ёқангизни ё сотиб оламан, ё тортиб оламан. 
Кейин музейимга қўяман. Мана шундай қоракўл ёқали пальтолар кийишарди... Ў, техникумнинг 
бошқонига саломлар. Сиз ҳам чиқар экансиз-да, а? Дуруст, чопон ҳам ярашипти. 
Бу гаплар давомида кузовдагилар бирин-кетин ерга тушишган эди. 
— Омин! — деди бирдан мусиқа муаллими ҳовучини очиб. — Ишингизга қут-барака берсин. 
Бекорчилар сиз туфайли ишли бўлиб қолсин! 
— Раҳмат, ака, — деди Ўтбосар ҳам фотиҳа ўқиб. — Яхши дуо бердингиз. Мен буни қадрлайман. 
— Қадрласангиз, қани, сиз ҳам бир дуо беринг, — деди муаллим. — Би-ир томоша қилиб, гуллар 
териб какликларингизни сайрашини эшитиб кетайлик. 
— Марҳамат... Ў-ў, какликнинг сайрашини дедингизми? — Унинг манглайи тиришиб ва ғижиниб да-
вом этди: — Биз ҳам сизга қўшилиб эшитар эканмиз-да? 
— Эй, Ўтбосар ука, эшитилмаяпти-я лекин? — деди Мансур беихтиёр шивирлаб. 
— Унинг сабабини сиз ҳам биларсиз? — истеҳзоли жилмайди фермер. Ва Эшқувват: 
— Кузовда каклик бор, — деди. — Ов каклиги... Эшитганман. Жуда олағон эмиш. 
— Ў-ў, шундайми? — деди Ўтбосар. — Марҳамат, марҳамат, Мансур ака. 
— Биз овга келмадик, — деди Мансур ғашланиб. — Шунчаки томошалаб келдик... Шу Қизилжар 
бўйида бир-икки соат ўтирсак. Тўртта кабоб қиб есак. Каклик... Бу каклик шунчаки... қанча каклик омон 
қолганини сал-пал билиш учун керак. — У бирдан асабланиб кетди. — Бу ерда ғаразли ўй йўқ! 
Шунчаки... Ахир, қишда қирилди-ку? ...............
— Нима, овладинг демоқчимисиз? 
— Балки. 
Ўтбосар лабини қимтиб синиқ илжайди. 
— Тушунаман... Шунақа. — Сўнг бирдан Эшқувватга буюрди: — Кўтар буни, полвон! Оч йўлни!.. 
Биз Қизилжарнинг устида бўламиз. Кўрасан... Тушунарлими? Трактирни қўй. Матасеклни ҳайдаб жўна! 
Мен булар билан кетдим! 
Ердагилар беихтиёр кабинага, кузовга чиқа бошлади. Олатаёқ кўтарилиши замон мошинани 
ғинғилла-тиб турган Абулқосим шаҳд билан ҳайдаб кетди. 
Қизилжар — этакдаги лойқа сувли сойнинг яланг чўққига туташган ерида, чапроқда бўлиб, у ғоят 
бузуқ, серўйиқ жой; бу ерда алоҳида бир зилзила бўлгандек соҳиллардан сурилмалар кўп тушган, 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish