24
Бригадир, қўли қоши устидалигича қолди.
25
От, асл қўшиқ олдини олди.
Асл қўшиқ чапдан йўл олди.
От, асл қўшиқ олдини олди.
Асл қўшиқ ўнгдан йўл олди.
От, тағин олдинни олди.
Асл қўшиқ нима қилишини билмади. Ерга қараб қолди.
Шунда, қўшиқ отдан тушди. От бўйнига қўлини қўйди. Олис турди.
Асл қўшиқ рўмоли ерлларда ҳилпираб-ҳилпираб турди.
Қўшиқ, асл қўшиқ қўлидан саватчани олди. Эгар қошига илди. Бир қўли билан от жиловидан
ушлади. Бир қўли билан асл қўшиқ рўмолидан ушлади.
Оҳиста-оҳиста қишлоққа йўл олдилар.
Қўшиқлар юзма-юз бўлиб, нималарни гапиришдилар?
Қўшиқлар йиғлаб-йиғлаб, мана бундай гапиришдилар:
— Умрингизни олмайин дедим, боваси, ёлғиз ўғилсиз...
— Шу гапингга номаъқулнинг нонини ебсан, момоси. Сенга келган дардга ўзим кўндаланг,
момоси...
26
Ойдинда юрган одамлар (қисса). Тоғай Мурод
www.ziyouz.com кутубхонаси
78
Бригадир олислик қилди.
Шу боисдан эшитмади.
Аммо барини кўриб-билиб турди.
— Ҳа, кучингдан, бизнинг қоровул! — дея жилмайди.
VI
Ой сузилиб-сузилиб боқди.
Бобомиз озғин панжаларини ҳавода очиб юмдилар.
— Эсингдами, момоси, — дедилар. — Ўшанда-да ой ёруғ эди, ёп-ёруғ эди...
Бобомиз кафтлари билан қовжираб-қовжираб ётмиш хасларни пайпасладилар.
— Мен отни жилдириб келайин, момоси, — дедилар.— Сен ўтириб тур. Қўрқмайсанми, ўзи?
Бобомиз адирдан эндилар. Ариқдан ҳатладилар. Йўнғичқапоя оралаб юрдилар.
От қулоқларини диккайтирди. Кетига тис бўлди.
Хўжасини таниди, бўй берди.
Бобомиз от ёлларини силадилар. Силаб-силаб эркалатдилар.
От қозиғини суғурдилар. Ҳали от оғзи тегмаган ерга тепиб-тепиб қоқдилар. Жабдуғини-да от
олдига олиб келиб қўйдилар.
Бобомиз ана шу жабдуққа пича чўнқайдилар. Оёқларини узатиб-узатиб ўтирдилар.
Кафтлари билан йўнғичқаларни силадилар. Кафтларини юзларига суртдилар, бурунларига
босдилар.
Кафтларини тўйиб-тўйиб искадилар.
Шунда... шунда, ариқ ёқалаб келмиш қораларга кўзлари тушдилар.
Йўнғичқа исли кафтлари билан соқолларини тутамлаб-тутамлаб қарадилар...
1
Неча-неча қизғалдоқлар очилди.
Барглари сочилиб-сочилиб кетди.
— Дўхтир бизнинг ичимизга кириб чиқибдими, момоси. Дўхтир айта беради-да! Ана,
Жўрақулни дўхтирлар одам бўлмайди, деди. Беморхонадан олиб кетинг, деди. Ана, юрибди,
отдайгина бўлиб!..
— Чин, боваси чин.
— Биласан, Ҳазрати Хизр суйган бандаларига йўлиқадилар. Менга йўлиқдилар, фарзанд
бераман, дедилар. У киши юзимдан ўтолмайди, момоси. Одамнинг юзи иссиқ-да, момоси.
— Айтганлари келсин, боваси.
— Бўғирсоқ, ёғли патир қил. Эртага ишга олиб борамиз. Арпага ўроқ тушар эмиш. Меҳнат
ҳайити-да.
— Уфф, ишнинг охириям бормикин-а.
— Тирикчилик, момоси, тирикчилик. Одамнинг юзи чидамайди. Яна тағин Ҳушвақт ҳаяллаяпти.
Ҳушвақт ўрнига-да меҳнат қилмасак бўлмайди. Одамлардан уят. Хушвақт келсин, ўзимиз
биламиз...
— Катталар қўяр.
— Э, қўймай нима? Хушвақтдай улимиз бўлади-да, катталардан қўрқамизми? Бирови ғинг деб
кўрсин! Ҳай, кўп жаврама, ана улимиз ишла-япти, деймиз. Бор, йўлингдан қолма, деймиз. Бари
уялиб қолади! Қола берса, Хушвақт улимизни ўйлайди. Чол-кампирга индамайлик, ули хафа
бўлади, дейди. Улимизнинг юз-хотирини қилади. Ҳали-ҳозир кимимизнинг юз-хотирини
қиладилар, момоси...
Ойдинда юрган одамлар (қисса). Тоғай Мурод
Do'stlaringiz bilan baham: |