Ойдинда юрган одамлар (қисса). Тоғай Мурод
www.ziyouz.com кутубхонаси
76
Отамиз Сайрак адирда жилов тортди. Эгар қошига жилов илди.
От бўйни кўзойнак илон мисол гажак-гажак бўлди.
От пишқирди. Олд туёқлари билан тарс-тарс ер тепди.
Отамиз, қамчи сопи билан телпагини кетига сурди. Қамчили қўлини сонига тиради.
Елкадан нафас олди. Қириниб йўталди. Қўшиқ айта бериб қақраб қолмиш томоғини намлади.
Назарини боғларга берди...
17
Шу кўйи ўтирди-ўтирди... ўзининг сўнгги... энг сўнгги қўшиғини бошлади...
Бу, хайрлашув қўшиғи бўлди, алвидо қўшиғи бўлди!
Тонглар бепоёндир, бепоён! Олис-олис уфқларда тонг. Боботоғ чўққиларида тонг. Даграз сув
омбори узра тонг. Қишлоқ узра тонг. Боғларда тонг. Терак учларида, баргларида тонг. Гала-
гала чумчуқлар парвозида тонг. От ёлларини ўйнамиш сокин елларда тонг. Куйловчи соқолини
силамиш салқин саболарда тонг.
Қўшиқда-да тонг!
18
Сокин боғ узра бир гала чумчуқ ўйнади.
Чумчуқлар турнақатор бўлиб тизилди. Ғуж бўлди. Ёппасига терак шохларига ёпирилди. Тағин
парвозланди.
Жимжит терак қўйнида парр этмиш кўр овоз келди.
Бир тўрғай ҳаволаниб-ҳаволаниб ўйнади. Ўз ўйинидан, тонг ҳавосидан маст бўлиб сайради.
Бир жойда муаллақ турди. Чалқанча ётди. Қуйига шўнғиди. Тағин юқорилади. Кўкка тўш
берди. Жойида қотиб қолди. Тағин тўлқиндайин-тўлқиндайин парвозланди...
Алвидо қўшиғи авжида бўлди!
19
Кун, тонгни ёқиб юборди.
Оламдан оппоқ парда кўтарилди.
Боботоғ чўққисида турмиш дум-думалоқ кун, тераклар учини чалиб кетди.
Бир терак шохида чумчуқлар зорланиб-зорланиб чирқиллади.
Чумчуқлар илон кўрса, ана шундай зорланиб чирқиллайди...
Алвидо қўшиғи қиёмда бўлди:
— Лалайлам, ла-а-ам!...
Бебош саболар терак баргларини чаппа-чаппа қайирди.
Фотмачумчуқлар шохма-шох ликиллади.
20
Қишлоқ тарафдан келмиш сўқмоқда отлиқлар, эшаклилар кўринди, пиёдалар кўринди.
Биров уловига сават осиб олди, биров қўлтиғига сават қисиб олди.
Деҳқонлар узум узишга кела берди.
21
Бригадир отини йўнғичқапоя гирдига бойлади.
Теракзор ёнлаб юрди. Чумчуқлар зорланмиш терак олдига борди.
Ойдинда юрган одамлар (қисса). Тоғай Мурод
www.ziyouz.com кутубхонаси
77
Eнкайиб-енкайиб қаради. Бирдан... изига қараб-қараб қочди.
Бригадир қўлини қоши устига қўйиб қаради.
— Ҳой, Қоплон ака! — деди. — Белни олиб чопинг! Анави теракда бир дарранда ўралиб
ётибди!
22
Отамиз алвидо қўшиғини бекам-у кўст айтди.
Умрида илк бор... илк бор, қўшиғида сўз ишлатди.
Қўшиқ қиёмида кўнглидан бир сўз отилиб чиқди:
— ...Ку-у-уйга-а-ай!..
Отамиз алвидо қўшиғини боғлар оралаб бўлинмиш меҳнаткашларга қараб айтди.
Меҳнаткашларни қўшиқ билан кузатди.
Меҳнаткашлар ишларига қўшиқли бўлиб кетди!
23
Сўқмоқда бир қизил кийим кўринди.
Бошида дока рўмоли бўлди. Қўлида саватча бўлди.
Одимлари вазмин-вазмин бўлди.
Бу, асл қўшиқнинг ўзи бўлди!
Асл қўшиқ турганда мухаммас қўшиққа йўл бўлсин! Асл қўшиққа тараф йўқ!
Қўшиқ беихтиёр адирдан эниб бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: