www.ziyouz.com
kutubxonasi
15
қоп елкасига миниб олган бало-қазодек уни баттар босар, у тобора кўп чайқаларди. Янгам билан
ўйламай қилган бу қилмишимизга азбаройи уялганимдан ер ёрилса-ю, ерга кириб кетгундек
бўлдим, қўрққанимдан юрагим орқамга тортиб кетди. Қоп кўтарган Дониёр эмасу, гўё мен
ўзимдек, оёқларим зирқираб, кўз ўнгим қоронғилашиб кетди.
Дониёр яна тўхтаб, қопни тишлади-да, кўзини юмди. Менинг ҳам бошим айланиб, ер
ўпирилиб кетаётгандек бўлди. Бир нафас ҳеч нарсани билмай қолдим.
Кимдир билагимни чангаллаб, синдириб юборгудек сиқиб ушлади. Бундай қарасам, Жамила
экан. Қўрққанидан мурдадек оқариб кетган, лаблари дир-дир титраб, кўзларини катта очганча
Дониёрга термилиб турарди. Атрофимизни омборчи ва бошқалар ўраб олишибди. Улар ҳам нима
гаплигига тушунмай, Дониёрга ҳайрон бўлиб қарашарди.
Мана, Дониёр юриб бораётиб сирғалиб кетаётган қопни ўнглаб олай деб бир силкиди-ю, лекин
оғирликка ортиқ тоб бера олмай чўккалай бошлади.
— Ташла! Ташла қопни! — деб қичқириб юборди Жамила. Дониёр қулоқ солмади. Орқада
келаётганларга тегиб кетмаслиги учун қопни трапнинг четидан пастга ташлаб юборса бўларди.
Бироқ у ўжарлик қилиб қопни кўтарганича тураверди. Жамиланинг овозини эшитиши билан яна
оёқларини ростлаб, олдинга қараб интилди. Бир-икки қадам юриб орқага тисарила бошлаганида,
тарозибоннинг жон-пони чиқиб кетиб, овозининг борича қичқириб юборди:
— Ташла! Ташласанг-чи, ит эмган!
— Ташла! — деб бошқалар ҳам қичқиришди. Дониёр бу сафар ҳам ўз билганини қилиб,
чайқалиб-суриниб илгари босди.
— Йўқ, у қопни ташлайдиган эмас. ўз айтгани-ни қиладиган йигитга ўхшайди, — деди кимдир
қўл силтаб.
Eнди, фақат ҳалиги одамгина эмас, балки ёнимиз-да турган бошқа одамлар ҳам, унинг
орқасидан қоп кўтариб бораётган кишилар ҳам бунда бир сир борлигини сезишиб, Дониёр қоп
билан бирга қулаб тушмагунча уни ташламаслигига ишонч ҳосил қилишди.
Ҳамма бир зум жим бўлиб қолди.
Коппоннинг орқасида паровоз зир югуриб вагонларни бир-бирига уламоқда. Дониёр юқорига
юк тортиб чиқиб кетаётган отдек илгарилаб борарди. У чайқалиб йиқиладигандек бўлса, шартта
тўхтаб, куч тўплар, кейин яна олдинга қараб интиларди. Дониёрнинг орқасидан келаётган
одамлар ҳам ноилож у тўхтаганда тўхтаб, у юрганда юришарди. Уларнинг ҳам тинкаси қуриб,
қора терга ботиб кетишганди. Бироқ улардан биттаси ҳам Дониёр билан сенменга бормади. Улар
тойғоқ йўлдан гўё бир-бирларига кўринмас ип билан боглангандек тумақатор бўлиб жим
боришарди. Борди-ю, биттаси тойиб кетгудек боиса, бошқалар ҳам хароб бўладигандек
туюларди. Уларнинг индамай қадам ташиашларида, бир хил чайқалишларида кучли ғайрат ва
шижоат, ҳамкорлик сезилиб турарди. Дониёрнинг орқасидан келаётган аёлнинг оёғи чалишиб,
йиқилишига сал қолди-ю, шунда ҳам у ўзига эмас, Дониёрга худодан мадад сўраётгандек унга
раҳмдиллик билан термилиб қарайди. Мана, оз қолди. Дониёр яна бир зўр берса маррага
етадигандек кўринарди. Лекин Дониёр яна гандирак-лаб, ярадор оёғи унга итоат қилмай қўйди.
Агар у елкасидаги қопни ташлаб юбормаса, ўзининг ҳам қулаб кетиши мумкин эди.
— Югур! Орқасидан суяшиб юбор! — деб қичқирди Жамила менга. ўзи бўлса гўё Дониёрни
ушлаб қолмоқчи бўлгандек қўлларини олдинга чўзарди. Мен трапдан юқорига югурдим; қоп
кўтарганлар орқасидан сиқилиб ўтиб, Дониёрга етиб олдим. У қўлтиғи остидан менга бир қараб
олди. Бетидан тер қуйилиб, манглай то-мирлари бўртиб чиқиб, кўзига қон тўлиб кетган эди. Мен
унга кўмаклашмоқчи бўлган эдим, Дониёр менга:
Жамила (қисса). Чингиз Айтматов
Do'stlaringiz bilan baham: |