Microsoft Word kr jamila chingiz aytmatov ziyouz com doc



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/34
Sana17.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#813234
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   34
Bog'liq
jamila-qissa kutubxonachi.uz

www.ziyouz.com
kutubxonasi
23
барча заҳматларига чидашга мажбур бўларди. Мен ҳам бунга ўхшаб, бир кўнглим Жамила 
Дониёрни севса яхши бўларди, деса, бир кўнглим, севмагани яхши, дерди. Ахир, минг қилса ҳам 
келинимиз-ку, акамнинг хотини-ку. Уни бировга қандай раво кўрай. Бироқ бу хил фикрларни 
дарров хаёлимдан чиқариб ташлашга ҳаракат қилардим. Жамиланинг тиззасига бош қўйиб ётиб, 
унинг сал очилган ғунча лабларига, ёш тўла шаҳло кўзларига термилиб қараш менга дунё-дунё 
роҳат багишлар эди. Жамила ўшанда нақадар гўзал, нақадар латофатли эди. Қалбининг нақадар 
пок, беғуборлиги, ўй-хаёлларининг нақадар теран, ёрқин эканлиги унинг нур ёгилиб турган 
чеҳрасидан кўриниб турарди. Ўша кезларда мен шуларнинг ҳаммасини ўз кўзим билан кўриб 
юрган бўлсам ҳам, аммо туб моҳиятига унча тушуниб етмаган эдим. Лекин ҳозир орадан қанча 
вақтлар ўтиб кетгандан кейин ўша воқеаларни эслаб, кўпинча ўзимга-ўзим савол бераман: балки 
севги деган нарса — инсон ҳар томонлама камолотга етиб, ақл-идроки тўлгандан кейин пайдо 
бўладиган бир туйғумикин? Бу ҳам шоир ёки рассом илҳомига ўхшаб инсонга куч-қудрат 
бағишлаб, янги орзу-умидлар, истиқбол сари етакловчи бир куч эмасмикин? Эҳтимол, 
ошиқликнинг бутун сири ҳам шундадир. Жамиланинг юзига қараб, баъзи пайтларда ўзим ҳам 
ҳис-ҳаяжонларига шерик бўлгандек, қандайдир сирли бир нарса юрагимга қувонч бағишлагандек 
бўлар эди. Ўрнимдан сапчиб туриб, югургим келар, овул четидаги кенг далага чиқиб юрагимга 
ғулғула солаётган ташвиш билан қувончнинг сири нимадалигини ер ва самодан қичқириб 
сўрагим келарди. Бир кун мен бу саволимга жавоб топгандек бўлдим.
Кунлардан бирида биз стансиядан овулга қайтиб келаётган эдик. Қош қорайиб қолганди. 
Кўкда юлдузлар жимирларди, атроф жимжит, бу сукунатни Дониёрнинг водий бўйлаб янграган 
ашуласигина бузарди. Жамила икковимиз унинг орқасидан борардик. Дониёрнинг ашуласи бу 
сафар негадир ёлғизлик дард-аламларини ифода қилгандек жуда мунгли эшитилиб, киши 
қалбини поралар эди. Кўзимга қайноқ ёш келиб, томоғимга бир нарса тиқилгандек бўлди. Жамила 
бу сафар қўлларини Дониёр томон узатиб, унга яқин борди-да, аравага суяниб, бошини қуйи 
солганича индамай кетаверди. Дониёрнинг овози тобора кучайиб, тунги даштда янгидан 
тўлқинлана бошлаганда, Жамила қаддини ростлаганча аравага сакраб чиқиб олди. У Дониёр 
билан ёнма-ён ўтирди-да, қимирлашдан қўрққандек, қўлини кўксига қовуштирганча қотиб қолди. 
Қани, бу ёғи нима бўларкин, дегандек, мен ҳам улардан кўзимни узганим йўқ. Жамиланинг чиқиб 
ўтирганини Дониёр пайқамади шекилли, унга қарамай куйлайверди. Бироздан сўнг Жамила 
қўлларини аста-секин Дониёрнинг елкасига ташлади-да, унга суяниб, бошини елкасига қўйди. 
Шунда Дониёрнинг товуши бир зум титради-ю, кейин яна ҳам кучайиб, қўнғироқдекянгради. У 
севги ҳақида куйларди.
Тонг отиб, гуллаган водий юзидан қора парда кўтарилганда, мен ўша кенг дала ўртасида 
севишган икки ёшни кўрдим.
Улар менга ҳеч назар солмасалар ҳам, кўз остидан қараб, сеҳрлангандек эргашиб борардим. 
Севишганлар мен билан иши бўлмай, фақат менигина эмас, балки бутун борлиқни ҳам унутиб 
юборгандек, жонга ором берувчи куй оқимида чайқалиб, бир-бирига термилишиб секин 
боришарди. Назаримда, Дониёр билан Жамила бутунлай бошқача бўлиб қолгандек эди.
Булар мен илгари кўрмаган-билмаган қандайдир янги, бахти кулиб боққан кишилар эди.
Ҳа, уларнинг бири, кўзи қоронғида ўтдек ёниб, эски кўйлагининг ёқасини очиб юбориб, дала-
даштга янгроқ куй таратиб бораётган Дониёр эди.
Ҳа, иккинчиси, Донёрга эркаланиб жимгина ўтирган менинг янгам Жамила эди! Унинг 
киприкиарида севинч ёшлари милтирар, юзида бахт нури порлар эди.


Жамила (қисса). Чингиз Айтматов 

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish