www.ziyouz.com
kutubxonasi
19
айни авжига чиққанида, бирдан жим бўлиб, отларни чоптириб кетди. ўзимча, Жамила яна унинг
орқасидан эргашса керак, деб ўйлаб, мен ҳам ҳозирланиб турдиму, бироқ Жамила бошини қуйи
солганча чуқур хаёлга чўмиб, қимир этмай ўтирарди. У ҳавода учиб юрган ашула садоларига
ҳамон қулоқ солаётгандек эди.
Дониёр шу бўйи тўхтамай, бироздан сўнг кўздан ғойиб бўлди. Биз то овулга етгунча оғиз
очмадик. Баъзида киши ўз дардини сўз билан ифодалашга ожиз бўлиб қолади.
Шу кундан бошлаб, ҳаётимизда қандайдир бир ўзгариш юз бергандек бўлди. Энди кўнглим
алла-қандай яхши нарсаларни қўмсаб, юрагим ғалати ҳис-ҳаяжонларга тўлиб, ўзимдан-ўзим
хурсанд бўлиб юрдим. Эрталаб хирмондан жўнаб, стансияга келиб, ғаллани топшириб бўлгач,
Дониёрнинг сеҳрли ашуласини қачон эшитаркинмиз, деб кетишга шошилар, ўша дамни
сабрсизлик билан кутар эдик.
Унинг ашуласи юрак-юрагимга сингиб, қаерга бормай, қаерда турмай, қулоғим тагида
жаранглаётгандек боиарди.
Тонг саҳарда туриб, ялангоёқ, ялангбош шабнам тушган бедазор орқали ўтлоқдаги
тушовланган отларнинг олдига бораётганимда ҳам бу куй менга ҳамроҳ бўларди. Тоғ орқасидан
мўралаб кўтарилган қуёш худди менинг қувончимга шерик бўлгандек жилмайиб нур сочарди.
Олтин доналари каби кекса хирмончиларнинг паншахаларидан сачраб тушаётган буғдой
доналарининг майин шилдирашида ҳам, кўкда парвоз қилиб юрган ёлғиз калхатнинг қанот
қоқишида ҳам, хуллас, кўриб, уқиб, сезиб юрган нарсаларимнинг ҳаммасидан Дониёрнинг куйи
эшитилаётгандек боиарди.
Кечқурун дарада арава ҳайдаб бораётганимизда мен ўзимни худди бошқа бир оламга кириб
бораётгандек ҳис қилардим. Кўзларимни юмиб Дониёрнинг ашуласига қулоқ солар эканман, она
сути билан қонимга сингиб, бир қаричлигимдан таниш бўлган манзаралар кўз ўнгимдан бирма-
бир ўта бошларди.Гоҳ овулнинг зумрад осмонидан паға-паға булутлар сузиб ўтишар, гоҳ ўтлаб
юрган йилқилар уюри дукурлашиб, кишнашиб яйловда чопиб қолишар, қулунлар кокилларини
ўйнатиб қоп-қора кўзларини жовдиратганларича оналарини қидиришиб қолар, гоҳ сурув-сурув
қўйлар тепаликларда ўтлаб юришар, гоҳ қоялардан оқиб тушаётган шалола ойнадек ярқираб
кўзларни қамаштирар, денгиздек мавжланиб ётган қамишзорлар орасига чўкиб бораётган қуёшни
лоларанг уфқ сари йўритиб бораётган ёлғиз отлиқ мана ҳозир қўли билан ушлаб оладигандек
бўлиб туюларди, кейин ўзи ҳам қуёш билан бирга буталар орасига кириб ғойиб бўларди.
Ў, жонажон, бепоён далам! Қозоқ жондошимнинг ери билан пайванд бўлган азамат далам.
Мана, тоғларимизни икки ёққа айириб ташлаб, қамиш ва шувоқларга кўмилиб, буюк бир
денгиздек чайқалиб ётасан. Нималарга қодир эканлигингни ким билади сенинг! Қароғим,
сиртингдан қараса қимирлаган жон йўқдек бўзариб ётганинг-ётган. Аммо кечагина
қонқардошларинг униб-ўсган бағрингда уруш бошланиб, душманлар ўлкамизга чанг солганда,
қучоғингдаги гиёҳлар ёниб, довюрак чавандозларинг душман устига шердек ташланганда,
мусаффо осмонингни иссиқ чанг қоплади, ер-кўк ларзага келди. ўшанда қирғоқнинг нариги
бетидан от ўйнатиб келган қозоқ хабарчиси:
— Отлан, қирғиз, отлан! Ёв келди! — деб саратон қуюни ичида яна қаёққадир отини елдек
учириб кетди.Ўшанда кенг далам, дарёларим, тогларим ларзага келиб, ўз элини отга мингизди.
Йиғтлар жангга отланганда осмону-замин титраб, ёвни маҳв этишга чорлаб бонг урилди.
Минглаб узангилар бир-бирига тегиб шақирлашиб, сон-саноқсиз чавандозларнинг кўзиаридан
қаҳр ва ғазаб ўти чақнаб, эл билан, юрт билан хўшлашди. Уларнинг олдида қизил байроқлар
ҳилпираб, орқада отларнинг туёғидан чиққан чанг орасида оналар ва жувонлар: «Кенг даламиз
Жамила (қисса). Чингиз Айтматов
Do'stlaringiz bilan baham: |