Microsoft Word kr jamila chingiz aytmatov ziyouz com doc



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/34
Sana17.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#813234
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   34
Bog'liq
jamila-qissa kutubxonachi.uz

www.ziyouz.com
kutubxonasi
22
қилмаётгандек қимир этолмасди. Бир вақт Жамила унинг қараб турганини пайқади шекилли, 
қаноти қайрилгандек бўшашиб хиралик қилаверган йигитларни силтаб ташлади.
— Етар, ҳазилнинг таги зил бўлмасин тағин!
— Ие, сенга нима бўлди, — деб кимдир хохолаб кулиб, уни яна қучоқламоқчи бўлган эди, 
Жамила унинг кўкрагидан итариб юборди: — Нима ишинг бор? Нари тур!
Кейин Дониёрга ялт этиб бир қаради-да, кўйлагини сиққани буталар орасига кириб кетди.
Дониёр билан Жамила ўртасидаги муносабатнинг қандай оқибатларга олиб келишини ўшанда 
мен билмаган эдим. Ростини айтсам, бу ҳақда чуқурроқ ўйлашга қўрқиб, кўпинча ўзимни бошқа 
нарсаларга алаҳситишга ҳаракат қилардим. Лекин Жамиланинг Дониёрдан четлаб юргани ва 
бунга ўзи яна ич-ичидан куйингани негадир кўнглимни ғаш қилар эди. Бундан кўра илгаригидек 
ҳазиллашиб юраверса бўлмасмиди? Ўзим шундай дейману, бироқ кечалари овулга 
қайтаётганимизда Дониёрнинг ашуласини эшитарканман, уларни ўйлаб, қалбим қувончга тўлиб-
тошар, ҳалиги ғам-гин ўй-фикрлар хаёлимдан кўтарилиб, дунёнинг бутун лаззати шу ашулада деб 
билардим. Дарадан ўтиб, дарё бўйига чиққанимизда Жамила аравадан тушиб, пиёда юрарди. Мен 
ҳам аравадан тушиб юрардим, яёв юриб, мириқиб куй тинглаганга нима етсин! Бундай пайтда 
йўлдаги чанг-тўзонлар орасида эмас, худди осмонда, булутлар қўйнида кетиб бораётгандек 
бўласан киши! Аwал янгам иккаламиз араваларимиз ёнида борамиз, сўнгра аста-секин беихтиёр 
Дониёрга ён-дашиб қолганимизни ўзимиз ҳам сезмай қоламиз. Қандайдир сеҳрли бир куч бизни 
Дониёр сари етакларди. Қоронғида унинг юз ифодасини, кўз қарашини кўришни истардик, 
наҳотки шу қадар юрак билан куйлаётган киши ўша ўзимизнинг камгап, одамови Дониёр бўлса! 
Юраги талпиниб, куйдан ором олган Жамила ҳар доим унга яқинлаб борганида Дониёр томон 
секин қўл чўзганини ўзи ҳам сезмай қолар-ди. Лекин завқ-шавқ билан куйлаётган Дониёр буни 
пайқамас эди. Унинг ўй-хаёли қаерлардадир, осмонда кезиб юргандек узоқ-узоқларга кўз тикиб, 
қўлларини кўксига қовуштирганча, куй оҳангига чайқалиб ўтирарди. Жамиланинг қўли шилқ 
этиб тушиб, арава четига текканда худди ҳушига келгандек қўлини тортиб олар ва йўл ўртасида 
серрайиб туриб қоларди. Жамила ҳангуманг бўлиб, анчагача Дониёрга мўлтайиб қараб турар, 
кейин яна қадам ташларди.
Баъзан менга янгам икковимизни ҳам бир хил, аллақандай ажиб ҳис-туйғу ҳаяжонга 
солаётгандек бўлиб туюларди. Эҳтимол, бу ҳис-туйғулар икковимизнинг ҳам қалбимизда кўпдан 
буён яшириниб ётиб, энди вақт-соати келиб туғён ураётгандир.
Жамила иш билан аиаҳсираб, унча сир бой бермасликка ҳаракат қиларди. Лекин хирмонда 
қолиб, қўли ишдан бўшади дегунча, Жамила ўтиргани жой тополмай каловланиб қоларди. 
Бекорчиликдан нима қиларини билмаган одамдек шу ўртада айланиб юрар, сўнгра хирмон 
совураётганларнинг ёнига борар, уларга ёрдамлашмоқчи бўлиб, уч-тўрт курак ғалла ташлардида, 
кейин бирдан куракни четга ирғитиб, сомон ғарами олдига кетарди. У дам олмоқчи бўлгандек 
ғарам соясига ўтирарди-ю, гўё якка-ёлғиз ўтиришдан қўрққандек мени чақирарди:
— Бу ёққа кел, кичкина бола!
Мен, янгам ҳозир менга бутун сир-асрорини очиб, юрагидаги дардини айтса керак, деб 
кутардим. Лекин у ҳеч нарса айтмас, эркалатиб бошимни ўз тиззасига қўярди-да, ўзи 
олисолисларга узоқ тикилганча қалтираган иссиқ кафтлари билан сочимни, юзимни секин-секин 
силарди. Мен янгамнинг ташвишли, ғамгин чеҳрасига қарар эканман, негадир ўзимни унга 
ўхшатардим. Чунки унинг ҳам қалбини аллақандай бир ҳиссиёт ўртаётганини, унинг ҳам юрагида 
янги умид-орзулар уйғона бошлаганини сезиб қолгандим. Назаримда, Жамила бу оташин ҳисни 
қалбидан чиқариб ташлашга уринаётгандек бўларди. Бироқ ўз севгисини тарк этолмай, унинг 


Жамила (қисса). Чингиз Айтматов 

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish