www.ziyouz.com
kutubxonasi
31
— Жамила! Жамила! — дердим мен ўпкамни босолмай пиқ-пиқ йиғлаб. Мен энг яқин, энг
азиз одамларим билан хайрлашар эдим. Мана ҳозиргина, ерда ётиб, ўзим ҳам Жамилани севиб
қолганлигимни тушундим. Бу менинг илк, боиаликдаги севгим эди.
Юзимни кўз ёшидан ҳўл бўлиб кетган енгимга артиб, яна анчагача йиғлаб ўтирдим. Мен
фақат Жамилалар билангина эмас, балки ўзимнинг болалик даврим билан ҳам хайрлашар эдим.
Қоронғида тимирскиланиб уйга келганимда ҳовлимизда шовқин-сурон авжида эди: ит эгасини
танимасди. Кимдир отга эгар урарди. Безори Усмон бўлса, ҳар кунгидек маст, отини
гижинглатиб, овозининг борича бақирарди:
— Айтмаганмидим, мана оқибати нима бўлди. Йўлчибой ота шармандайи шармисор
бўиди.Қани кетдик, бу саёқ ит, чала қозоқни ушлаб бўйнини узмасам, отимни бошқа қўяман. Ўн
йилга кесилсам, кесиламану, лекин ҳар қандай ялангоёқнинг хотиниаримизни олиб кетишига йўл
қўймайман. Қани кетдик, йигитлар! Қаерга ҳам борарди дейсан? Улар қайси томонга кетишаркин
деган фикр хаёлимдан ўтди-ю, юрагим шув этиб, аъзойи баданим музлаб кетди. Нима қиларимни
билмай, отлиқларнинг орқасидан мен ҳам овул чеккасига югуриб бордим-да, уларнинг разезд
томонга эмас, стансияга олиб борадиган катта йўИ томонга қараб бурилиб кетганларини кўриб,
жоним ўрнига тушди. Сўнгра уйга қайтиб келдим-да, йиғлаганимни ҳеч ким билмасин, деб,
отамнинг тўнига ўралиб ётдим.
Овулда ҳар хил мишмиш гаплар тарқалди. Ҳамма хотинлар Жамилани қоралашарди:
— Аҳмоқ-да! Ақли бўлса туз ичган жойига туфлаб, санқиб юрган бир мусофирга эргашиб
кетармиди.
— Шунисига куяман-да! Унинг нимасига қизиқ-ди экан дейман-да! Эски шинели билан,
тешик этигидан бўИак ҳеч балоси йўқ эди-ку!
— Қўтан-қўтан қўйи бормиди! Уйи йўқ, жойи йўқ, насл-насаби бетайин бир дайди-да!
Майли, уволи ўзига, ҳали аттанг дейди... Бу танноз хотиннинг ҳолини ўшанда кўрармиз.
— Тавба, Содиқдан ортиқ эрни топиб бўпти.
— Қайнонасини айтмайсанми, қайнонаси-чи? Бундай ювош қайнонани қаердан топади! ўзига-
ўзи қилди, жувонмарг, майли!
Бурунги янгамни, Жамилани қораламай, унинг қилмишини тўғри деб топган ёлғиз мен
бўИсам керак. Дониёрнинг эски шинели билан тешик этигидан бошқа ҳеч нарсаси бўлмаса ҳам,
лекин унинг маънавий бой, қалби юксак одамлигини мен билмаганда ким билади. Жамила
Дониёрнинг этагини ушлаб кетиб, ўз бахтини топтади, деган гапларга ишониш у ёқда турсин,
аксинча, мен у ўз бахтини энди топди, деб ишонардим. Фақат ойимга ачинардим, холос. Жамила
билан бирга унинг бутун куч-қуwати кетгандек. Ойим ғамгин бўлиб, ўзини анча олдириб, қадди
букилиб қолди. Оҳ, бечора ойим. Ҳаёт оқими баъзида эскилик илдизига шафқатсиз болта уриб,
янги бахт сари интилишини ойим тушунмаса керак-да. Агар бўрон азим чинорни таг-томири
билан қўпориб ташласа, у қайтиб қаддини ростлаёлмайди...Ойимнинг ҳар бир хатти-ҳаракатидан
унинг олдинги куч-қуввати қолмаганлиги сезилиб турарди. Илгарилари у ҳеч кимдан игнага ип
ўтказиб беришни илтимос қилмас, қарилик ғурури бунга йўл қўймас эди. Бир куни уйга кириб
келсам, ойим игнанинг кўзини тополмай, қийналиб йиғлаб ўтирибди.
— Ма, ипни ўтказиб бер-чи! — деди у қалтираган қўллари билан игна ва ипни менга узатиб.
Сўнгра оғир хўрсинди-да, кўз ёшларини артиб, ўзича минғирлади: — Э-е, шўрлик келиним, кўра-
била туриб ўзингни ўтга ташладинг-а. Уйимизнинг тўри сеники, еганинг олдингда, емаганинг
кетингда эди... Ўзингни ўзинг жувонмарг қилдинг... Бизни доғда қолдириб кетдинг... Нега
кетдинг... Уйимизда нима камчилик кўрдинг... Шўрлик Жамила...
Жамила (қисса). Чингиз Айтматов
Do'stlaringiz bilan baham: |