www.ziyouz.com
kutubxonasi
13
Ана, олдинда Жамила янгам боряпти. Этагини қистириб олган, унинг буғдойранг чиройли оёқ
мускуллари таранг тортилиб, пайиари узилиб кетгундек боиади. У гўё юкини енгиллатаётгандек
букилиб, эгилиб оғир қадам ташлаб борарди. Гоҳ-гоҳ у менинг ҳолдан тойиб бораётганимни
сезгандек тўхтаб қоларди-да:
— Бўшашма, кичкина бола, оз қолди! — деб қўярди. Бироқ ўзи ҳам қаттиқ чарчаганидан овози
бўғилиб чиқарди.
Буғдойни тўкиб, орқага қайтаётганимизда, доим Дониёрга дуч келардик. У одати бўйича ҳеч
кимга қўшилмай, жимгина, салмоқ билан оёғини оқсоқланиб босарди. Биз унга ёндашганимизда,
оғир тортган бўйнини чўзиб, қистирилган кўйлагининг барини ёзиб келаётган Жамилага Дониёр
энкайганича қовоқ остидан тикилиб ўтарди. У Жамилани гўё биринчи марта кўраётгандек
ҳамиша ана шундай тикилиб қарарди. Лекин Жамила бунга сира эътибор бермасди. Бирга
ишлаганимиздан буён уларнинг бирон марта ҳам очилиб гаплашганини кўрганим йўқ. Жамила
баъзан шунчаки ҳазиллашиб, тегишиб кулиб гапирса, баъзида мутлақо иши болмасди. Бу унинг
кайфиятига боғлиқ эди. Ҳуши келса, йўлда келаётиб Жамила менга: «Қани, чуҳ де, кичкина бола,
кетдик!» — дерди-да ўтирган еридан сапчиб туриб, қийқириб, қамчинини ўйнатганча аравани
ҳайдаб кетарди. Мен ҳам ундан қолишмасдим. Ҳаш-паш дегунча олдинда бораётган Дониёрни
қувиб ўтиб кетардик. Дониёр орқада чанг-тўзон ичида қоларди. Аслида бу ҳазил бўлса-да, лекин
бундай ҳазилга ҳамма ҳам чидайвермасди. Бироқ Дониёр ғинг демас, ранжимас эди. Биз чанг-
тўзон кўтариб, унинг ёнидан тасира-тусур қилиб ўтиб кетсак ҳам, у гўё айбдор кишидек
мулойимгина кулимсираб, аравада тик турганича отларга устма-уст қамчи босиб бораётган
Жамилага ажабланиб, индамай қараб қоларди. Унинг жаҳли чиқдимикин деб орқамга қайрилиб
қараганимда, чанг қуюни ичида қолган Дониёрнинг мамнун бўиган-дек Жамиладан кўзини олмай
тикилиб турганини пайқардим. Унинг бу қарашида ўта кўнгилчанлик, олижаноб-лик билан бирга,
юрагини куйдираётган аллақандай сирли бир ҳасрат борлиги сезилиб турарди. Жамиланинг бу
қилиқларини, истеҳзоли кулишларини, ёнида гўё менсимаган кишидек индамай ўтишларини
Дониёр ҳечам кўнглига оғир олмас, барига чидаб, бир оғиз сўз қайтармас эди. Баъзида Дониёрга
раҳмим келиб:
— Қўйдай ювош одамнинг дилини оғритганинг нимаси, янга? — десам, Жамила менга:
— Ке, қўй, шуни гапирма! — деб қўлини силтаб кулиб қўярди? — Э, шунчаки бекорчиликдан
ҳазиллашаманда. Нима бирон жойи камайиб қолармиди!
Бора-бора янгамга қўшилиб мен ҳам ҳазил-ҳузул қиладиган бўлдим. Чунки Дониёрнинг
Жамилага маъноли тикилиб қарашлари менга ғалати туюла бошлади. Айниқса, Жамила қоп
кўтарганида Дониёр кўзининг қири билан унга тикилиб қоларди. Ҳар ким ўзи билан ўзи овора
бўлиб, кўпчилик иш билан алахсиб, буни пайқамайди, деб ўйлайди шекилли. Аравакашлар
қийқириғи от-араваларнинг кўплигидан стансиянинг худди бозорга ўхшаб кетган тўс-тўполон
ҳовлисида Жамила қанчалик қийналмасин, сира бўш келмай елиб-югуриб ишлаганидан, қаҳқаҳа
уриб кулганидан у ҳаммадан ажралиб кўзга яққол ташланиб турарди. Жамила арава четига
қўйилган қопларни кўкрагини кериб елкасига оларкан, қоп-қора, қўнғир соч ўримлари ерга тегай-
тегай деб кетар, салмоқ билан орқасига бурилганида эса, қисиқ кўзларининг қорачигиари
киприклари орасидан ялт этиб кўринарди. ўшанда қоп кўтарган Жамила коппоннинг эшигига
етгунга қадар Дониёр уни зимдан кузатиб қоларди. Мен буни пайқаб юрардим. Ҳадеганда
кўнглимга оғир олмаган бўлсам ҳам, лекин кейинчалик Дониёрнинг янгамга бундай зимдан назар
ташлаб юриши менга ёқмади, ҳатто иззат-нафсимга теккандек бўлди Ҳеч кимга раво кўрмай,
қизғаниб юрсаму, Жамилага бошқалар қолиб, Дониёрбой кўз тикса-я. «Дониёрки Жамилага кўз
Жамила (қисса). Чингиз Айтматов
Do'stlaringiz bilan baham: |