www.ziyouz.com
kutubxonasi
12
Дониёр бу сафар ҳам миқ этмади, Жамилага чўчигандек бир қараб қўйди-да, аравани ҳайдаб
кетди. «Оббо шўринг қурғур-ей, мунча уялмасанг!» — деб ачиниб қўйдим унга.
Йўл олис, даштдан йигирма чақиримча йўл босиб, Қоратоғ дарасидан ўтиб, стансияга бориш
керак.
Шуниси яхшики, хирмондан то стансиягача ёл қиялаб боради, отларга ҳам анча енгил эди.
Улуғтоғ тоғининг этагидаги кўм-кўк дарахтлар ичига кўмилган овулимиз то дарадан чиқиб
кетгунча, худди кафтдагидек аниқ кўриниб турарди. Даранинг этагидан эса темир ёл кесиб ўтади.
Шундай қилиб, биз ҳар куни стансияга ғалла ташиб юрдик. Овулдан эрталаб cлиқиб,
стансияга пешинда етиб борамиз. Тақир йўлдаги шағал арава ғилдираклари остида ғичирларди.
Кун исиган сайин отларнинг яғринларидан тер қуйилиб оқарди...
Саратоннинг жазирама қуёши ҳаммаёқни қовжиратиб куйдиради. Стансияга келсанг
отараванинг кўплигидан қадам босолмайсан. Тоғ этагидаги узоқ хўжаликлардан эшак ва
ҳўкизларга ғалла ортиб келган болалар билан хотинларнинг кийимлари тердан шўри чиқиб, чанг
босган бетлари қорайиб куйиб, шамолдан лаблари ёрилиб, ялангоёқ, ялангбош ҳорибтолиб
келардилар. Заготзернонинг ҳовлиси қий-чув бўлиб, унинг дарвозасига: «Ҳамма ғалла фронт
учун!» деган шиор ёзиб қўйилганди. Пахса билан айлантириб олинган пасқам ҳовлининг
ташқарисида вагонларни бир-бирига улаб юрган паровоз қайноқ буғ чиқариб, қумурсқадек
тинмай ҳаракат қиларди. Сал наридан поездлар қулоқни кар қилгудек даражада бўкиришиб
ўтишади. Худди дарвоза олдига чўктирилган туялар ўрнидан тургиси келмай, жини қўзиб, кўпик
сочиб овозининг борича бўкирарди.
Каттакон коппоннинг ичига ғалла тоғ-тоғ қилиб уйиб ташланган. Ғалла солинган қопларни
орқалаб тахта трапдан ана шу уюмларнинг тепасига олиб чиқиб тўкиш керак. Коппоннинг
қизиган тунука томидан чиққан бўёқ аралаш темир ҳиди буғдой чанги билан бирга қўшилиб
димоғни қичитарди.
Уйқусизликдан кўзлари қизариб кетган омборчи пастда қўлини пахса қилиб сўкинарди:
— Ҳой бола, кўзингга қара, устига чиқариб тўксанг-чи!
У нега сўкинади? Сўкинмаса бўлмайдими? ўша ерга олиб чиқиб тўкиш кераклигини ўзимиз
ҳам биламиз-ку.
Биз бу ердагина эмас, балки даланинг ўзида, ерга дон ташланган кундан меҳнат қиламиз. Ёш-
яланг, хотин, болаларимиз ёз бўйи тинмай парвариш қилади, комбайнчиларимиз ҳар куни юз
марталаб бузиладиган, парти кетиб, шарти қолган комбайнни бир нафас ҳам тўхтатмай,
саратоннинг жазирама кунларида ҳам даладан чиқишмайди. Ҳозир ҳам далада ўроқчилар тонг
саҳардан қоронғи кечгача зирқираб оғриган белларини ёзолмай ғалла ўрмоқдалар, бир қарич
болалар битта ҳам бошоқни қолдирмай териб олмоқдалар. ўша кунларда биз барча
топгантутганимизни фронтга жўнатамиз. Бу бизнинг ғалабага қўшган тер билан қонимиздир.
Ҳали-ҳали эсимда, ёш бола еканман, забар-даст йигитлар кўтарадиган катта-катта қопларни
елкамга ташлаб, унинг бир бурчагидан маҳкам тишлаб трапдан юқорига чиқар эканман,
қовурғаларим майишиб, кўзларим тиниб кетарди. Қадам сайин трапнинг тахталари эгилиб,
коппон ичидан кўтарилаётган чанг аралаш ғубор ўпкани қисарди. Неча марта ҳолдан тойиб,
орқамдан сирғалиб тушиб бораётган қопни елкамдан ирғитиб, ўзим ҳам сакраб юборгим келарди.
Лекин орқамдан ҳам қоп кўтарган одамлар келарди. У ҳам менга ўхшаган бир ёш боладир, ё
бўлмаса тушиб-чиқиб юрган аёлларнинг биридир. Агарда уруш бўлмаганида бундай оғир юкни
уларга ким кўтартириб қўярди. Шундай оғир ишга аёллар чидаш бераётганда нолишга ҳаққим
борми?
Жамила (қисса). Чингиз Айтматов
Do'stlaringiz bilan baham: |