www.ziyouz.com
kutubxonasi
11
Дониёр нарида ётган хашакдан катта бир тутам олиб гулханга ташлади ва оловни тез-тез
пуфлаб ёндирди-да, ҳеч кимга қарамай қўлларини ўтга тоблай бошлади. У алангаланиб ёнаётган
оловга тикилганча узоқ жим қолди.
Дониёрнинг нега бундай қилганини ким билсин, лекин унинг ўша икки оғиз гапидан ҳам
урушни эртакдек эрмак қилиб гапириб бўлмаслиги, у одамнинг юрак-юрагига сингиб кетиши, у
ҳақда гапириш ниҳоятда оғир эканлиги шундай сезилиб турарди. Уялганимдан бошимни ердан
кўтара олмадим. Шу-шу Дониёрдан уруш ҳақида сўрамайдиган бўлдим. Болалар ҳам унга
тегажаклик қилмайдиган бўлишди.
Бироқ, кўриниши тунд, одамга аралашмайдиган Дониёр ўзича якка-ёлғиз юравергани учун
унинг ҳарбийдан келганлигининг қизиғи ҳам қолмади. Қай бир кишилар: «Шунчаки бир одамда»
дегандек қилиб уни назарига илмас, бошқа бировлар эса ундан рўйирост кулиб, кўпчилик эса
раҳми келиб: «Бошпанасиз, бир амаллаб жон сақлаб юрган бир ғариб-да... Хўжаликнинг далада
берадиган иссиқ овқати бўлмаса, тентираб кетиб қолармиди... ўзиям, қўйдек ювош экан...» — деб
ачиниб гапиришарди. Бора-бора кишилар Дониёрга кўникиб қолишди шекилли, уни бошқа гап
қилмайдиган бўлишди. Одамларнинг у билан иши бўлмай қўйди.
Eртаси саҳарлаб Дониёр иккаламиз отларни хир-монга олиб келдик: шу пайт Жамила янгам
келиб қолди. У бизни кўриши билан узоқдан қичқирди.
— Эй, кичкина бола, қайсиси менинг отларим, бу ёққа ҳайдаб кел! Хомутлари қани? — деб
умри бўйи аравакашлик қилган одамдек, ғилдираклари жойидамикин дегандек тепиб кўрар, у ёқ-
бу ёғини синчиклаб кўздан кечирарди. Биз Дониёр билан отларни етаклаб, хирмонга яқинлашиб
келганимизда, иккаламизнинг афту ангоримиз Жамилага ғалати кўринди шекилли, у бир
кулимсираб қўйди. Дониёрнинг узун ва ориқ оёқларидан қўнжи кенг солдатча этиклари чиқиб
кетгудек бўлиб шалвираб турарди, мен боисам, қорайиб, тошдек қотиб кетган оёқларим билан
отни ниқтаб келардим.
— Ўхшатмагунча учратмас, деганларидек жуда топишибсизлар-ку. — Шу-шу гўё бизнинг
жиловимизни қўлига олгандек, у буйруқ қилаверди: — Қани, тез-тез болинглар, урушда туриш
йўқ, эртароқ салқинда жўнай қолайлик, — деб отларини аравага қўша бошлади.
Жамила, Дониёрнинг бори ҳам, йўғи ҳам билинмайди, дегандек, уни назарига илмасди.
Гапиришса ҳам мен билан гаплашарди. У биздан қолишмай елиб-югуриб ишларди. Жамиладаги
бу жасорат, айниқса ўзини катта олиб гапириши Дониёрга қаттиқ теккандек боиди. Дониёр
чаккаси тиришиб, уни ҳам ёқтирмагандек, ҳам ҳайратда қолгандек, тумшайиб тескари бурилиб
олди. Жамила буни пайқагани ҳам йўқ. Дониёр тарози устидаги қоплардан бирини индамай даст
кўтарибаравасига ташлаганда, Жамила унга ёпиша кетди:
— Бу нима қилиқ, ҳар ким ўз билганича ишлайверадими? Қани, қўлингни бер, қўллашганни
худо қоилайди! Ҳой кичкина бола, аравага чиқ, қопларни жойлаштир!
Жамила Дониёрнинг қолидан шартта ушлаб, қопни икковлашиб кўтарганида, Дониёр
уялганидан қип-қизариб кетди. Шундан кейин ҳам улар қопларни қўллашиб кўтариб босишди,
қўллари бир-бирига чирмашиб, қоп устидан аста сирпаниб тушаркан, Дони-ёр ўнғайсизланиб
унга қарамасликка ҳаракат қиларди. Жамила боиса парвойифалак, ҳар сафар тарозибон
хотиннинг ёнига келганида, у билан ҳазил-ҳузул қилиб, ҳиринг-ҳиринг кулишарди. Жўнаш
олдидагина у кўзини бир қисиб қўйиб, Дониёрга:
— Ҳой йигит, исминг нима, Дониёрмиди, кўринишдан эркакка ўхшайсан-ку, қани йўл бошла!
— деди.
Жамила (қисса). Чингиз Айтматов
Do'stlaringiz bilan baham: |