www.ziyouz.com
kutubxonasi
8
мойлаб бўлиб, ўқнинг гайкаларини бураётган экан. — Дониёр ака, отлар сизникими? — деб сўра-
дим ундан.
У менга бир қараб қўйди-да:
— Иккитаси меники, — деди.
— Қолган иккитаси-чи?
— Ҳалиги, ҳа, оти нима эди, Жамиламиди, ўша келинники. Айтмоқчи, у сенинг янганг
боладими?
— Ҳа, янгам болади.
— Бўлмаса, бугун кечаси Сеит қараб турсин, деб бригадирнинг ўзи ташлаб кетди.
«Яхшиям уларни ҳайдаб юбормаган эканман-а!» — деб қўйдим ичимда.
Кеч кириб, тоғдан эсган майин шабада ҳам тиниб, хирмон жимжит бўлиб қолди. Дониёр ҳам
мен ётган сомон устига келиб ёнбошлади. Лекин кўп. ўтмай яна ўрнидан турди-да, сой бўйига
томон кетди. У тик жар ёқасига борди-да, бошини сал қийшайтириб, қоиларини орқасига
қилганича туриб қолди. Орқасидан қараганда унинг гавдаси ой ёруғида кўзга аниқ ташианиб
турарди.
Дониёр, афтидан, мудроқ, сокин тун уйқусини бузиб, тошлардан тошларга урилиб, шариллаб
оқаётган сой сувининг мусиқий оҳангини ё бўлмаса бошқа бир қулоқ илғамас товушларни
тинглаётгандек қимир этмай турарди.
«Одатича сой бўйига бориб тунамоқчи шекил-ли», деб кулиб қўйдим мен ўзимча. Дониёр
овулимизга яқиндагина келганди. Пичан ўроғи энди бошланган кезлар эди. Бир куни битта бола
чопиб келди-да, овулга бир ярадор аскар қайтади, лекин кимлигини ўзим ҳам билмайман, деб
қолди.
Овулда биров аскардан қайтиб келгудек болса, кўргани ҳамма ёпирилиб борарди. Аммо бу
сафар фронтдан келган кишининг насл-насаби номаълум бўлгани учун, ўроқчилар тозаям
шовшув кўтаришди.
— Бегона дейишади-ку.
— Бегона болса, бизнинг овулга келармиди?
— Шуни айт-а?
Шундай қилиб, у ким экан, ўзимизнинг қариндош-уруғимизда битта-яримтасининг боласи
болмасин тагин, дейишиб, бир тўда одам овулга ҳам бориб келишди.
Кейин билишса, Дониёр асли шу ерлик экан. Айтишларича, у ёшлигидан етим қолиб, ҳар
кимларнинг эшигида юрган, охири Чақмоқдаги қозоқ тоғалариникига кетиб қолган, шу-шу,
болани излаб боргудек биронта ҳам жонкуяри бўлмаган экан. Шундай қилиб, у эл-уруғнинг
ёдидан ҳам чиқиб кетган экан. Овулдан кетиб қолганидан кейинги ҳаёти тўғрисида эса Дониёр
унчалик ёзилиб гапирмаганмиш. Бироқ ҳозир ўйлаб кўрсам, унинг тортмаган азоб-уқубатлари
қолмаганга ўхшарди.
Турмуш бу муштдек болани не кўйларга солмаган, тирикчилик дардида у қаерларга бош
урмаган. Дониёр кўп вақт Чақмоқ даштида қўй боқиб юриб, вояга етгач, жазирама чолларда канал
қазиган, янги тузилган пахта совхозларида пахта экиб, экин су-ғориб, охири Тошкент яқинидаги
Оҳангарон шахталарида ишлаб, ўша ердан ҳарбийга кетган эди.
Хуллас, Дониёрнинг ҳарбийдан қадрдон овулга қайтиб келганига овулдагилар хурсанд
болишганди, бечоранинг туз-насибаси узилмаган экан, мана охири ўз элига қайтиб келди! Шунча
йил четда юрса ҳам, тилимизни эсдан чиқармабди-я. Бироқ тили сал-пал қозоқчага тортиб кетади,
дейишарди.
Жамила (қисса). Чингиз Айтматов
Do'stlaringiz bilan baham: |