www.ziyouz.com
kutubxonasi
5
қизчалардек ариқдан лорсиллаб сакраб ўтар, ёхуд ўзича хиргойи қиииб юрарди. Кампирлар
Жамиланинг бу қилиқларини ўзларича гап қилиб: «Ҳали бола-да, бора-бора қуюлиб қолади» деб
қўйишарди.
Менга бўлса янгамнинг шунақалиги ёқарди. Баъзида иккивомиз олишиб, курашиб, қувлашиб
ҳам кетаверардик.
Жамила сарвқомат, бежирим аёл эди. Икки ўрим қора сочини бошига чамбарак қилиб ўриб,
устидан танғиб олган оппоқ дурраси унинг буғдойранг кулча юзига шундай ярашиб тушар эдики,
асти қўяверасиз! Жамила кулганда унинг шаҳло кўзларида навқирон ёшлик барқ урар, шунда у
беихтиёр қаддини ростлаб, овулнинг шўх лапарларини куйлаб юборарди. Овулдаги йигитлар,
айниқса фронтдан қайтиб келган йигитларнинг Жамилани кўз остига олишиб, тегишиб
юрганларини неча бор пайқардим. Ҳангоматалаб янгам улар билан бемалол ҳазилҳузул
қилишарди-ю, бироқ ҳаддидан ошганларнинг таъзирини бериб қўярди. Бари бир бу менинг иззат-
нафсимга қаттиқ тегар, янгамни рашк қилардим. Шунинг учун ҳам ҳалиги “безориларга” ўзимни
кўрсатиб қўяй деб: «Ҳой, билиб қўйинглар, бу менинг янгам бўлади-я, кўп пашшахўрда
боиаверманглар* дегандек, уларнинг сўзини шартта бўлиб, виқор билан хўмрайиб қарардим.
«Eнди мма қилдик, бунинг янгаси экан-ку!» деб йигитлар масхара қилиб кулишганида,
қизариб-бўзариб, азбаройи хўрлигим келганидан йиғлаб юборай дердим. Буни сезган янгам
хурсанд бўлиб, кулгидан ўзини тиёлмай жилмайиб: «Ишларинг бўлмасин, нима, янга деган ерда
қолибдими? Юр кетдик, қайиним!» деб уларнинг баттар қитиғига тегар, сўнгра бошини мағрур
кўтарганча дадил қадам ташлаб кетарди. У йигитларнинг таъзирини берганидан ҳам хурсанд
бўлиб, ҳам ўзига хўрлиги келиб, менга қараб бир кулимсираб қўярди. Балки у: «E тентак, янгамга
кўз-қулоқ боламан дейсанми? Агар бузиламан десам, минг кўз-қулоқ боисанг ҳам бузиламан.
Ахир мен чумчуқ эмасман-ку», деган хаёлга борганмикин? Мен ҳам ўшандай вақтларда айбдор
кислиидек ғинг демасдим. Аммо бироздан сўнг янгам хиёл ёзилиб: «Оббо кичкина болаей, жуда
ғалатисан-да!» деб мени яна бағрига босиб пешонамдан ўпарди.
Ҳа, чиндан ҳам янгамни ҳеч кимга раво кўрмай рашк қилардим. Унинг қувноқлиги, ўзини
эркин тутиши билан фахрланардим. Биз у билан жуда апоқ-чапоқ, бир-биридан ҳеч нарсани
яширмайдиган сирдош дўстлардек эдик. Нега шундайлигини ўзим ҳам билмасдим. ўша кезларда
овулда эркаклар жуда оз эди. Шу сабабли баъзи йигитлар кўкрак кериб, баландпарвоз гапириб,
овулда «мендан бошқа йигит йўқ» дегандек, аёлларни ҳечам назар-писанд қилишмасди. Бир куни
пичан ўримида, юр десам бўлди, орқамдан эргашиб келаверади, деб ўзига ишонганларнинг бири
— узоқ қариндошимизнинг ўғли Усмон янгамга тегажаклик қилаверган эди, у Усмоннинг қўлини
силтаб юборди-да, ғарам соясида ўтирган жойидан тураркан:
— Тур йўқол! — деб ўшқирди ва тескари қараб олди. — Қўлларингдан модабозлик қилишдан
бошқа иш келармиди.
Ғарам остида талтайиб ётган Усмон қалин лаб-ларини нафрат билан буриштириб тўнғиллади:
— Ол-а, мушукнинг бўйи шифтда осиғлиқ турган гўштга етмай, пуф сассиқ деган экан...
Шунга ўхшаб, кўп ноз қилаверма. Ичингда жон-жон деб турибсану, яна...
Жамила унга ялт этиб қаради-да:
— Жон-жон деб турсам тургандирман. Лекин пешонамга ёзилгани шу экан, нима қилай. Эй,
аҳмоқ, бунинг куладиган жойи борми? Жон-жон дейиш у ёқда турсин, минг йил тоқ ўтсам ҳам
сенга ўхшаган шумшукларга назаримни солмайман. Аҳмоқсан. Илгаригидек тинч замон бўлганда
шундай деб бўпсан эди! — деди.
Жамила (қисса). Чингиз Айтматов
Do'stlaringiz bilan baham: |