www.ziyouz.com кутубхонаси
77
Виржиния яна қошларини чимирди.
— Ҳа-а. сиз ҳақсиз. Ҳамма ҳам шундай яшашни ҳоҳлайди, деб бўлмайди. Мен буни эсдан
чиқариб қўйибман.
Иккаласи ҳам жим қолди. Сўнг яна Палмер гап бошлади.
— Ҳарҳолда, бу ердан биз кимнинг ҳаётини муҳокама қилишимиздан қатъи назар, фалсафа,
барибир, меники.
— Мени кечирасиз-у, бу сиз айтганингиз пулдан камчилиги бўлмаган одамнинг фалсафаси,
— деди Виржиния.
Палмер бир неча лаҳза қимирламай ўтирди, сўнг қўлларини столдан олиб тиззалари устига
қўйди.
— Балки, сиз ҳақдирсиз, — жавоб берди лоқайдлик билан Палмер. — Ўз истагини тия билиш
ҳақида фикр, бундай қилиш зарурати бўлмаганлар миясига тез келади.
Мисс Клэри столда Палмернинг қўллари турган жойга қаради.
— Лекин бу билан мен, — дея аста гап бошлади Виржиния, — кимда пул бор бўлса, ҳар
қандай истагини ўз-ўзидан қондираверади, демоқчи эмасман. Пулга сотилмайдиган буюм йўқ.
Балки ҳамма нарса сотилар. Аммо сотиб олган ҳамма нарсадан ҳам қониқиш ҳосил
қилинавермайди.
— Мени кечирасиз-у,— деди киноя билан Палмер, — бу энди илоҳий олам пучмоқларида
адашиб юрган одамнинг фалсафаси.
— Ҳа, — рози бўлди мисс Клэри. — Мен ахир, кельтлар тоифасиданман, аврашни биламан,
қарта билан фол очаман. Ҳатто жодугар ҳам бўла оламан.
— Қизиқ. Унда сизга икки маош белгилашимизга тўғри келади, биз томонда қолганингиз
учун, албатта.
— «Биз томонда» деб нимани айтаяпсиз?
— Сигарета чекасизми? — таклиф қилди Палмер. Хоним «ҳа» дея бош ирғади. — бу бор-йўғи
образли ифода, холос.
— Йўқ, бу оддий образли ифодадан каттароқ, — деди Виржиния хоним, у тутган
чақмоқтошдан сигаретасини ёндириб. — Мистер Бэркхардт «Биз томонда» деган ифодага гўё
биз ким биландир уруш ҳолатида турганимиздай маъно беради.
— Агар сиз жамғарма банкларини назарда тутаётган бўлсангиз, бу аслида шундай.
— Бироқ, хўп деяверинг-у, бу бемаъни гап. Ахир, улар ҳам, барибир, банк-ку! Жамғарма
банкларидан айримларининг раҳбарлари бизнинг дирекция таркибида, ва аксинча, жамғарма
банклари бизнинг банкимиз хизматидан фойдаланади. Биз уларга гаров ашёларини сотамиз.
Улар ҳам, биз ҳам, умуман, банк амалиёти билан шуғулланамиз. Бу, қаранг-ки, уларнинг ҳам,
бизнинг ҳам ўз «томон»ларимиз бор экан. Нега шундай бўлди?
— Тижорат банки билан жамғарма банки ўртасида қандай фарқ бор, биласизми ўзи?
Мисс Клэри бош ирғади, оғзидан ҳалқа-ҳалқа қилиб тутун чиқарди.
— Улар тижорат компанияларига кредит беролмайдилар.
— Бу бошқа жиддий фарқнинг билвосита натижасидир.
— Айнан қанақа фарқнинг?
— Бунинг учун узоқ ўтмишга саёҳат қилишга тўғри келади. Бу ўн иккинчи асрнинг биринчи
ўн йиллигида бошланган эди. Ўша пайтларда камбағалларда фақат иккитагина имконият бор
эди: улар ўз жамғармаларини ёстиқлари тагига яширишлари ёхуд сарфлашлари керак эди.
Биринчиси унчалик ишончли бўлмагани учун, улар ўзларининг сариқ чақаларини
қашшоқликларини унутиш учун виски олиб ичишга сарфлар эдилар.
— Эх, бу туйғуни мен яхши биламан!
— Камбағалларга васийлик қилувчи авлиё оталар бундан даҳшатга тушдилар: чунки
ёппасига ичкиликбозлик бошланган эди, — давом этди Палмер. Шунда шотланд мактаблари
ўқитувчиларида пайдо бўлган ғоядан фойдаланишга қарор қилдилар. Ўқитувчилар, авлиёлар,
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |