www.ziyouz.com кутубхонаси
79
Қудратли бюрократик аппарат жамғарма банклари мавжуд бўлиши ва гуркираб
ривожланишидан манфаатдор.
— Уларни тинч қўйса бўлмайдими? Ахир кўпчилик кишилар ўз пулларини жамғарма
банкларида сақлашни маъқул кўришаяпти-ку, — таъкидлади мисс Клэри.
— Нимага шундайлигини мен сизга тушунтираман, — деди Палмер. — Ўша дарахт ўсаяпти ва
бақувват бўлиб бораяпти, чуқур илдиз отаяпти. Бу илдиз ҳар томон ёйилмоқда ва тупроқнинг
тўйимли шарбатини симирмоқда. Биз эса ана шу тупроқ устида кўкармоғимиз лозим. Энди
тушунарлими?
— Ҳа. Ҳаммаси ойдин бўлди-қўйди, — жавоб берди мисс Клэри. У ўз сигаретасини ўчирди-
да оромкурси орқасига суянди. Кейин узун киприклари орасидан суҳбатдошига ҳорғин қараб,
сўради: — Хўш, сиз энди ўша дарахтни нима қилиш ниятидасиз?
Палмер столга қараганча жавоб берди:
— Илдизи билан қўпориб ташламоқчиман...
Виржиния Клэри чап қўлининг енгини бироз қайирди-да, соатига қаради. Кейин жуда
хотиржам, назокатли оҳангда гапирди:
— Ҳозир Мак Бернсга телефон қилмайсизми?
Палмер ҳайрон бўлиб пешанасини тириштирди:
— Менми... Шунақа кеч бўлдими? — соатига қаради, ўн бўлаяпти: — Ҳа, сиз ҳақсиз.
Улар бир-бирига қараб яна бироз ўтирдилар. Қайси гапимдан бунчалик совудийкин, ўйлади
Палмер. Вақт ўтаяпти, у ҳали Бернсни кўриши керак. Иннанкейин, охир-оқибат Виржиния
Клэри изоҳларини қандай қабул қилиши билан унинг нима иши бор?
Ўн бешинчи боб
Эдис Палмер чап қўлининг узун ва кенг енгини қайириб соатига қаради. Унинг ҳаракатида
нимадир Вудс Палмернинг диққатини тортди. Қаҳвали финжонни қўйиб, у эрталабки офтоб
нури жилвасини томоша қиларди. Нур жилваси Эдиснинг қўлидаги майда толаларни тилларанг
қилиб кўрсатарди. Лекин бирдан хотинининг бу ҳаракати нега унинг диққатини тортганини
тушуниб, Палмер йўталиб, сўради:
— Саккиз ярим бўлдими?
— Ҳа, деярли. Менга қара, Вудс, илтимос, мен учун беш-ўн дақиқа ажрат.
— Машина кутаяптими?
— Кутаяпти, албатта. Беш ёки ўн дақиқа кечиксанг ҳеч нарса қилмайди. — У эрига
ижирғаниш билан қаради. — Ёки, ҳеч бўлмаса шофёрга айтарсан «тезроқ ҳайда» деб.
Палмер қаҳвасини ичиб, лабларини қоғоз сочиқ билан артиб қўйди.
— Тезликни оширганимиз учун бизга жарима солишса-чи? — деди у, —Мак Бернс мен учун
ҳаммасини босди-босди қилади.
Эдис қошини чимирди.
— Бор-йўғи беш ёки ўн дақиқа, — такрорлади Эдис.
— Майли.
Эдис ўрнидан туриб, эрини кутубхонасигами ёки иш хонасигами-ей етаклаб кирди.
Меҳмонхона маъмурияти бу хонани улар учун махсус ажратиб берганди. Ҳозир мазкур хонага
ўралган расмлар, ёғоч қутилар тахлаб ташланганди. Уларда отаси тўплаган нодир китоблар
бор эди. Ҳамишагидек Палмер улар вақтинчалик турган бошпанани эслатувчи тартибсизликдан
чимирилди.
— Хўш, нима дейсан?
— Мана, кўриб қўй. — Эдис ёзув столининг ёнига борди. Стол дераза олдида турарди. Эдис
чизмалар ўрамини еча бошлади. — Сен билан учинчи қаватнинг лойиҳасини муҳокама
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |