www.ziyouz.com кутубхонаси
74
ибодатга боришга мажбур қиларди. Ҳозир анча яхши.
Шу пайт официант келиб столга таомномани қўйди.
— Нима ичасизлар?
— Фақат қаҳва, — деди Виржиния.
— Менга ҳам, — қўшиб қўйди Палмер.
— Ахир, ширин ичимлик, шарбатлар овқат нархига қўшилади-ку, — эслатди официант.
— Биламан, — деди Палмер. — Фақат қаҳва беринг.
— Хўп бўлади, сэр.
Официант қиз шу ерда ўралашиб турганда улар жим ўтиришди. Хизматчи кетиши билан
Палмер сўради.
— Бу ерда тез-тез бўлиб турасизми?
— Деярли ҳар куни, — деди Виржиния. — Бу ер яқин. Тез хизмат кўрсатишади. Ҳар ҳолда
ишхонада, қуруқ бутерброддан кўра яхши-да.
— Эсимда, бу борада отамнинг бир ҳикмати бор эди.
— Ҳа, отангизнинг ҳаётнинг ҳар бир ҳодисасига доир ҳикматли сўзлари бор эди. Мен
сизнинг иккинчи авлод банкири эканингизни ўзимга ҳамиша эслатиб тураман.
— Иккнчи эмас, учинчи авлод, банкни бувам ташкил этган.
— Нега сизни танлашганини бу ерда ҳеч ким тушунмайди. Нью-Йоркдаги банк ходимларидан
бирортасини танлашса ҳам бўларди-ку. Улар бу ердаги вазиятни яхши тушунишарди. Нега
сизни тайинлашганини мен энди тушуниб етдим.
— Одатда, — деди Палмер, — бу лавозимга ҳуқуқшунослик фирмасидаги банк манфаатини
ифода
қилувчи
катта
шерикни
тайинлайдилар.
Сайёрамизнинг
келажаги
ҳуқуқшуносларникидир.
— Танлов анъаналарга зид равишда амалга оширилган деб ҳисоблайсизми? — Виржиния бир
зум жим қолди, сўнг давом эттирди: — Шубҳам бор. Менингча, уларга банк ишига туғма майли
бор одам керак бўлган.
— Эҳтимол бу гапларингизни хушомад деб қабул қилишим керакдир, — хўрсинди Палмер. —
Биласизми, менинг «Юнайтед бэнк»ка тайинланишим муносабати билан жуда кўп саволлар
туғилган эди, улар хусусида ҳали ўзим ҳам қониқарли жавоб ололганим йўқ.
— Айнан қандай саволларга?
Палмер астагина елкаларини қисиб қўйди. — Бу саволлар асосан техник характердадир, —
истамайгина жавоб берди у, муҳокамага киришмоқни истамаган ҳолда. У Виржиния Клэрига
қараб қўйди. Бу борада у унча сир бой бермаётир. Афтидан, бунинг учун у анча ақлли
кўринади.
— Агар сиз... — дея бошламоқчи бўлди мисс Клэри.
— Дарвоқе, шуни эсдан чиқармаслик керакки, — унинг гапини бўлди Палмер, бу мавзуга
қайтмасликка қатъий қарор қилиб, — биз банк иши борасида тушунчамиздаги бўшлиқни
тўлдириш учун ҳали бирор қадам қўйганимизча йўқ.
Мисс Клэри таассуфлангандай кўзларини каттароқ очди.
— Мен ўзимни фирма учун ошиқча юк ҳис қила бошладим.
— Бу соҳада унча-мунча нарсани билишингиз сизга далда бўлиши керак. Банкимизда
ишлаётганларнинг кўпчилиги ўз ишини сизчалик тушунмайди, ахир.
— Мен фоизлар, хусусий қарзлар, амортизациялаш ҳамда Федерал захира тизими билан
боғлиқ масалаларнинг фарқига бораман, — бидирлаб кетди Виржиния. — Унда нимани
билмайман ўзи?
— Сизда умумий тизим ҳақида аниқ тасаввур етишмайди.
Официант қиз қаҳва олиб келди. Палмер Виржиниянинг ўз финжонига сут қўшиб, шакар
солиб аралаштирганини кузатиб турди.
— Мен ҳали эслатиб ўтдим, — давом этди Палмер, — ҳозирги замон кишиси ҳаётида пул
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |