www.ziyouz.com кутубхонаси
212
давом этди. У расмий қўл олишиш учун раисга ўгирилди.
Палмер ёнбошдаги эшикдан чиқиб кетаётиб, соатига қаради. Охирги ўн беш дақиқа ичида
соатга бир лаҳза кўз ташлаб олишни кўп мўлжаллади, лекин бу аудиторияда ёмон таассурот
қолдириши мумкин эди. Соат ўн бир бўлганини энди билди. Самолёт учишига бир соат вақт
қолибди. У йўлакда комитетнинг бир неча аъзоси, иккита маҳаллий тижорат банкирлари ва
отасини танийдиган ўрта ёшлардаги кишининг табригини қабул қилди. Кейин ижарага олган
хонасига кирди. Телефон гўшагини кўтариб, сўради:
— Аэропортга қачон машина кетишини айтолмайсизми?
— Соат ўн биру ўн бешда. Илтимос, бир дақиқа тўхтанг. — Телефон жим бўлиб қолди.
Палмер тоқатсизлик билан кутиб турди.
— Жаноб Палмер, — яна гапга тушди телефончи қиз, — зиёфат залида бўлган пайтингизда
сизга кимдир қўнғироқ қилди. — У Палмерга маҳаллий телефон рақамини берди. Палмер
қўнғироқ қилувчи кимлигини билмас эди. Гўшакни илиб, жомадонини ёпди, пальтосини олиб,
хонадан чиқди. Қўнғироқ қилган ким бўлса ҳам Сиракузага янаги гал келишини кутадиган
бўлди.
Палмер пастга тушиб, аэрокампания машинаси турадиган жойга йўл олди. Ўзига ўхшаб
ҳорғин кўринувчи бир нечта киши эшик олдида турарди. Ёнидан югурдак ғулдираганича ўтиб
кетди.
— Жаноб Мармер, жаноб Мармер.
Палмер тўхтади:
— Палмер?
Югурдак секингина бош ирғади:
— Марҳамат қилиб, ҳов анави телефон гўшагини олинг. — У ниманидир кутиб турди, —
Раҳмат, жаноб Мармер.
Палмер ҳайрон бўлиб унга қаради, сўнг чўнтагини кавлаб, 25 цент олди ва югурдакка
узатди.
— Жаноб Марм... Палмер эшитади.
— Бир дақиқа, илтимос.
Гўшакда нимадир шитирлади.
— Хайрли тун, жаноб Палмер, — Виржиния Клэрининг овози эшитилди. — Нафис тўрлар
тўқиш ва йигириш биродарлари тижорат банкининг Сиракуза бўлинмасидан гапиряпмиз.
— Аввал ҳам сен қўнғироқ қилганмидинг?
— Тўғри, мен ўйловдимки, сен...
— Сен нима қилаяпсан ... да?
— Балки, Сиракузадаги биронта мўъжизани кўрмоқчидирсан, рост, сен...
— Жин урсин, — деди у.
— Аэропортда эмаслигингдан хурсандман, — деди аёл. — У ерда радио орқали сени
чақиртириш ғирт бемаънилик бўларди.
— Бу гапинг яхши, аммо нотўғри.
— Авиакомпаниянинг машинасидан кўра такси олганинг маъқул, —
Т
аклиф қилди аёл.
— Қимматроқ бўлгани учунми? Пулни ҳамиша муомалага солиб туриш йўлими бу?
— Сабаби, такси сени Хилл-авенью ва Вестерн- хайвейнинг чорраҳасигача олиб бориши
мумкин. Бу ҳам еттинчи рақам.
— Қанақа рақам?
— Кўрасан.
— Назаримда шу туфайли самолётга кеч қоладигандайман.
— Сен бундан бошқа яна кўп ишларни ҳал қила оласан.
— Ҳм-м. Биз — одат қулимиз, режаларимизнинг ўзгаришига тоқатимиз йўқ. — Алоқа узилди.
— Алло, алло? — Палмер бирортаси кузатмаётганмикин деган хаёлда атрофга аланглади. Ҳеч
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |