www.ziyouz.com кутубхонаси
210
Бернс жим бўлди.
— Тасаввур қила олмайман: ЮБТКнинг вице-президенти ижарага олинган шалоқ аравада
юрса.
— Алжирама.
— Тўғри гап, Вуди. Ҳеч бўлмаса машинам билан ҳайдовчимни бериб турай, рози бўл. У сени
Сиракузага олиб бориб қўйиб, кейин мени олиб кетгани Олбанига қайтади. Майлими?
Палмер ўйланиб қолди. У Бернсга қарашли машинадаги “8” белгисини кўрган, бу машина
ижарага олинганини билдирарди. Бернс уни алдамоқчими?
— Мак, ортиқча вақт учун лимузин ёллаш ўзим машина ҳайдаганимдан кўра қимматга
тушади, — деди Палмер.
— А? — Бернс бир лаҳза жим қолиб, бепарволик билан сўзлади:
— Вуди, банкир менга иқтисод қилиш ҳақида маслаҳат берса, амал қилганим яхши.
— Дуруст. Мен сени ҳафтанинг охирида, Нью-Йоркдан топиб оламан.
— Майли, Сиракузадагиларнинг таъзирини бер.
Палмер маҳаллий ижара идорасига қўнғироқ қилиб, кредит карточкаси ва Нью-Йоркдаги
яшаш манзилини билдирди.
— Сиракузадаги меҳмонхонадан жой ажратиб қўяйликми?
— Бунинг кераги йўқ, — жавоб берди Палмер ходимга. — Бугун оқшомдаёқ уйимга учиб
кетаман.
— Ундай бўлса, самолёт учун жой брон қилиб қўяман.
— Шундайми? Жуда яхши. Ярим тундагисига бўлсин.
— Бу — 53-рейс бўлади. У Нью-Йорккача ҳеч қаерга қўнмай учиб боради.
— Сиракузага қанча вақтда етиб борилади?
— Икки соатда.
— Яхшиси, меҳмонхонадан жой буюртиринг. Анча вақтим қоларкан.
— Машинани меҳмонхона ёнидаги идорага қолдирасиз. Улар бунгача сизга самолётга чипта
буюриб қўйишади.
— Палмер гўшакни илиб, ювиниб, костюмини алмаштириш учун ечина бошлади. Сафар
давомида Бернсни кўрмаслигидан хурсанд бўлиб, ҳатто енгил ҳуштак чалгани ҳолда ювинди.
Бернс билан узоқ вақт бирга юриб бўлмасди. Бироқ ҳозир, Палмер уни ЮБТК устидан
назоратни қўлга олишни мўлжаллаяпти деган шубҳага бориб, кўргани кўзи бўлмай қолди.
У нима бўлганда ҳам Палмернинг гапларига совуқ муносабатда бўлди. Бутун оқшом бу ҳақда
эслатмади ҳам. Палмер унинг дори ҳақидаги шамасини қулоғига қуйиб олди, албатта.
Артиниб бўлган Палмер хаёлчан туриб қолди. Нима бўлганда ҳам тумов дориси ҳақидаги
шаманинг маъноси нима эди? Ё Бернс Палмердан бирор нарсада гумон қилаяптими?
Палмер ванна четига ўтириб, ўзини Бернснинг ўрнига қўйишга уринди. Палмер билан
Виржиния унинг уйидан биринчи марта фойдаланган ўша тун ҳақида Бернсда қандай далиллар
бўлиши мумкин? Бернс иккови ўша ерда бир муддат бўлишганини билади, албатта. Уйига
қайтиб, тувом дориларининг йўқ бўлиб қолганини пайқагандир. Шунингдек, Палмер ҳам,
Виржиния ҳам тумов бўлмаганларини эслаган. Шундай экан, нима учун улар шунчалик кўп
сочиқ ишлатишганига ҳайрон қолмайдими?
Палмер ўрнидан туриб, кийинди. Шкаф ойнасига қараб бўйинбоғини боғлади. Шумшайган
аксини кўриб жилмайишга уринди. Бернс нима деб гумон қилмасин, исботи йўқ.
Палмер буюмларини кичкина жомадонга солиб, хонага бир қур кўз югуртиргач, ташқарига
чиқди.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |