www.ziyouz.com кутубхонаси
207
Палмер.
— Йўқ, йўқ. Давом эттир.
— Жонингга тегмадимми?
— Мен юқори даражали найрангбозлар орасидаман. Вуди. Ўзинг тушунасан-ку.
— Гаров ўйнайманки, етиб борасан. — Палмер озгина виски ичди. — Хўп, майли. Акция
сотиб олишнинг зерикарли жараёнини бошқа воситалар билан ҳам тезлаштириш мумкин эмас:
бу биржада нархларни бирдан кўтариб юбориши мумкин. Бунинг ҳожати йўқ. Бу барча
жараёнларни муддатидан аввал қимматлашиб кетишига олиб келади. Муваффақиятлар гарови
нархларни номигагина кўтарилиб ёки пасайиб, турғун ҳолда бўлиши. Шунда сиз тортинишни
йиғиштириб, ким сизга акциянинг йирик пакетини сотса, ўшанга ўн банд мукофот таклиф
қиласиз. Сиз имкони бўлган ҳамма нарсани бозор нархида сотиб олиб бўлгансиз. Энди
тайёргарлик даври тугади ва сиз акцияларни 5000 дан сотиб ола бошлайсиз. Эслашимча,
бундай усул бир неча марта фойда берган. Бироқ бирортаси эҳтиёткорликни йўқотса, йиқилиб
қолиши ҳам ҳеч гап эмас, ёки нархлар ҳаддан ташқари тез кўтарилиб турса, ёхуд банк
маъмурияти нима бўлаётганини англаб қолса, ёки ҳокимиятга интилаётган гуруҳларнинг пули
тугаб қолган бўлса...
Бернс лоқайдлигини очиқ кўрсатиб, бўшлиққа тикилди. Орадан бир дақиқадан ортиқ вақт
ўтгандан кейингина у Палмернинг гапи тугаганини англади. Стаканини қўлига олиб, ўзини
ўнглади ва ишбилармонларга хос қиёфада виски ича бошлади. Кейин ўрнидан туриб шкаф
ойнаси олдига борди. Усти-бошини кўздан кечириб, кўз остида қорайиб турган халтачалардан
бирини босиб кўрди, хўмрайиб, кафти билан сочини силлиқлади. Бир сониядан кейин
ваннахонага йўл олди. Палмер қувурдан шариллаб оқаётган сувнинг овозини эшитди. Кейин
ҳаммаёқ жимиб қолди. Бернс стакан тўла сув кўтариб қайтди. Тўхтаб, шошилмасдан сувни ича
бошлади. У хўрсинди.
— Қани, кўрайлик-чи, мен сени тўғри тушундиммикин, — деди ниҳоят.
— Марҳамат.
— Сен кимдир Бэркхардтнинг маъмуриятини сиқиб чиқаришга уриняпти, деяпсанми? Шунинг
учун акциялар баҳоси ошяптими? Шу туфайли яқин кунларда бирданига ўн бандга
кўтариладими?
— Тўғри. Агар номаълум рақибимизнинг ҳамма иши яхши кетаётган бўлса.
Беркс Палмернинг тиззасида ётган рўйхатни кўрсатди.
— Ким эканлигини фаҳмлай олмайсанми?
— Билолганимда, у ғирт тентак одам бўлиб чиқарди. Бу ерда ҳеч ким ҳеч қачон эшитмаган
исмлар ёзилган. Бу одамлар бутун АҚШ ҳудуди бўйлаб тарқалган. Ишончинг комил бўлсинки,
номаълум корпорацияларнинг ишончли ҳамма омонатчилари нафақахўрлар, унча катта
бўлмаган суғурта компаниялари ва ака-укалар, турмушга чиқмаган холажонлар, котибалар ва
яна кимлигини худо биладиган одамлар бўлиб чиқади.
— Бу одамларни акция сотиб олишга қандай мажбурлашган?
— Бу жуда осон. Ҳокимиятга интилувчи гуруҳлар акцияларнинг нархи ошишига кафолат
беришади. Ҳалол ишлаганда аслида шундай бўлиши керак-да. Бу гуруҳлар тарқоқ акция
эгаларидан акцияларни қайтариб олишмайди. Уларга шунчаки, ҳокимиятга интилишларини
қўллаб-қувватловчи ювош омонатчилар керак.
— Буни тушунаман, — Бернс унга ишонч билдирди. — Мен буни англаб етгунимча, Вуди,
кимдир ЮБТК устидан назорат қилишни ўз қўлига олмоқчими? Бу — кимга керак? Ва асосийси,
назорат пакетини эгаллаш учун кимда шунча пул топилади?
— Ғалаба аниқ бўлса, пул ҳамиша топилади.
— Бернс аста бош чайқади.
— Ишлар чатоқ, — тўнғиллади у. — Ишлар чатоқ.
— Унинг қанча қисми, Мак? Кимдир... Шундай қилмоқчими ёки мен моҳиятига шунчалик
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |