www.ziyouz.com кутубхонаси
211
Ўттиз тўққизинчи боб
— Мен тўла аниқлик киритмоқчиман, — деди Палмер. овози зиёфат залига ўрнатилган
микрофон туфайли гумбурлаб чиқди. — Жамғарма банклар оила ва жамият ҳаётида ижобий
куч ҳисобланади. Уни ҳеч ким шубҳа остида қолдира олмайди. Бироқ... мен бу гапни айтиш
учунгина Сиракузадан келганим йўқ. — У йиғилганлар кулармикан деб гапини тўхтатди. Кулги
ўрнига бирданига қаҳқаҳа кўтарилди. Мана буниси зўр бўлди! У ғовур тўхтагунча кутиб турди.
— Бироқ, — давом этди у, — Масъулиятли фуқаролар, миллат тижоратчилари сифатида
сизлар, шу ерга йиғилганлар, АҚШ иқтисодига бир мақсад билан қарайсизлар. Ҳаммамиз ҳам
иқтисодиётни узоқ вақт сустлаштирувчи ҳар қандай ҳаракат миллатимизнинг равнақи учун
хавф солади деб ҳисоблаймиз.
Мен шуни ишонч билан таъкидлайманки, жамғарма банклар мамлакатнинг ўсиб бораётган
иқтисодиётига ана шундай хавф солиб келган ва шундайлигича қолади. Фикримни аниқроқ
ифодалашга рухсат беринг. Америкаликлар учун ўз жамғармаларини асрайдиган жуда кўп
воситалар мавжуд. Жамғарма банклари ана шундай воситалардан бири. Мен жамғарма
банкларга эмас, бу банкларнинг ҳамма пулларини ўз омборларига йиғишга уринаётганларга
қарши гапираяпман.
— Жамғарма банкига қўйилган долларлар нима бўлишини ўйлаб кўринглар. Қонун бу
банкларга давлат облигациялари, чекланган миқдорда қимматбаҳо қоғозлар ва гаровдан
бошқа нарсага рухсат этмайди. Ўз навбатида бундай ҳолат омонат банклари ўз заҳираларининг
маълум бир қисмини нақд пул ҳисобида ушлаб туришга мажбур қилади. Яна таъкидлайман:
бундай омонат турида ҳеч қандай қонунбузарлик йўқ. Агар озгина миқдордаги пулларни сақлаб
турган бундай банклар сони чекланган бўлса, уларнинг иқтисодиётига таъсири унча
сезилмасди. Аммо...
Палмер нутқ бошлаганидан бир неча дақиқа ўтгач, атрофга қараб, зиёфат зали одамлар
билан тўлганини кўрди. Яхши белги.
Қувноқ шароитда ўтган тушликдан кейин тингловчилар хайрихоҳлик кайфиятида эдилар.
Палмер бу одамлар бутунлай ўзи томонига ўтганини сезгунга қадар жамғармалар ҳақидаги
гапни тўхтатмади. Энди алоҳида жамғарма банклардаги билл1га қарши чиқиш орқали ЮБТК
ҳам, тижорат банклари ҳам шахсиятпарастларча йўл тутмаётганига ишонтиришгина қолди,
холос.
— Мен кўча карнавалидаги сотувчилардан бири бўлганимда, — давом этди Палмер, — бу
минбардан қўлимда илон заҳари солинган шиша идиш ушлаб, у ҳатто биллиард соққасида ҳам
соч ўстира олишини кафолатлайман деб гап сотган бўлардим.
Номига бўлса ҳам бир-икки жойда кулги эшитилди:
— Афсуски, жаноблар, мени сотадиган нарсам йўқ. Сиракузада менинг банкларим,
сизларнинг маҳаллий банкларингиз билан билвосита операциялар ўтказишини ҳисобга
олмаганда, тижорат ишлари билан шуғулланмайди. Биз ҳатто йигитларингиздан бирортасини
алдаб, Нью-Йоркка чақириб олишни орзу ҳам қилмаймиз. — Кулги сал кўпайди.
— Сизларнинг маҳаллий тижорат банкларингиз номидан гапиролмайман, — давом этди у. —
Лекин ишонаманки, улар шуғулланишлари зарур бўлган ҳамма ишни қўлларига олганлар. —
Сиракуза — бу гуллаб-ўсаётган жамоа. Бу ерда кўпгина банклар фаолияти учун майдон кенг.
Сизлар ўз хусусий заёмларингизни кўрсатасизлар, кредит маълумотларини йиғасизлар,
жамғармаларни бошқариб, машина, уйлар сотиб олиш, муҳим ишларни бажариш учун қарз
оласизлар. Бунинг учун сизларга фақат тижорат банклари ёрдам беради.
Бироқ мен сизларни фақат Сиракузанинг иқтисодига қарашдан ташқари бошқа нарсаларга
ҳам...
Палмер минбардан тушиб, қарсакларга қулоқ солди. У ҳали гулдурос қарсакларнинг фарқига
борадиган даражада кўп нутқ сўзлагани йўқ. Бироқ қарсаклар қаттиқ янграб, бир неча дақиқа
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |