www.ziyouz.com кутубхонаси
181
АҚШ Ўрта Ғарбининг кўпгина аҳолиси каби Палмер ҳам денгиз туби жониворларидан
тайёрланган таомни хуш кўрмасди. Чиғаноғи бўлган ҳар қандай жониворга унинг тоб-тоқати
йўқ эди. Омарлар, креветкалар ва краблар унга жаҳаннамдан чиққан улкан ҳашаротларга
ўхшаб кўринарди. Чиғаноқнинг бир палласида тортиладиган устрица ва моллюскалар унга
куйдириб пиширилган шиллиққуртнинг ўзидек туюларди. Бундан ташқари, Ўрта Ғарбнинг
кўпгина аҳолиси каби, у бир нарсага сира кўниколмаётганди, яъни Нью-Йоркда кўришувга
белгиланган вақтдан жуда ҳам нисбий даражада фойдаланадилар, айниқса кўришувда
жамоатчилик фаолиятининг, дейлик, ленч каби тури кўзда тутилганда. Соат 8 га мўлжалланган
учрашув ҳеч қачон тўққиздан олдин бошланмасди. Соат 12.30 га тайинланган ленч эса, ўзига
ўзи дерди Палмер, соат бирдан кейинги ҳар қандай вақтни билдираверади.
Шу аснода унинг кўзи қандайдир эркак ҳамроҳлигида ресторанга учиб кирган Виржиния
Клэрига тушди. Жувон тезгина ичкарига кўз югуртирди ва Палмерни кўриб, унинг столи томон
ошиқди.
— Узр, кечикиб қолдик, — деди у нафасини базўр ростлаганча. — Мак менга ўн беш дақиқа
олдин қўнғироқ қилиб, келолмаслигини айтди. Шунинг учун “Стар”га чопдим-да, Жоржни ўзим
олиб келдим, — Жоржни кўрсатиш учун у бир четга ўтди.
Палмер ўрнидан турди.
— Мистер Моллеттмисиз? — деди у қўлини узатиб.
Жорж Моллетт Палмернинг қўлини олиб, уни қаттиқ ва бетакаллуфларча қисди. У атрофга
кўз югуртирди, пальтосини ечди ва ўтиришидан олдин уни стулга илди.
Моллетт кўриниши ёш бир киши эди — қирқларда бўлса керак, ўйлади Палмер. Бўйи ўртача,
чорпаҳилдан келган, боши дум-думалоқ. Юзи нотабиий даражада қизил. Ўзи шунақами ё
декабр совуғи натижасими, Палмер тушунолмади. Моллеттнинг кўзлари худди Бэркхардтга
ўхшаб оқиштоб мовий рангда бўлиб, ўйнаб турарди, шу билан бирга синчков ҳам эди. Афтидан,
нарсадан нарсага кўчганида улар қисқа, ўтли нигоҳлар билан тасаввурларни қамраб
олаётгандай бўларди. Хоҳ Виржиниянинг столидаги қовуштирилган қўллари бўлсин, хоҳ туздон
ёки қўшни столда омархўрлик қилган, кўкракларига ошхўрак таққан одамлар бўлсин ва ҳаттоки
Палмер кўйлагининг ёқаси бўлсин — ҳеч бир нарса бу ўзига хос кўзлар ҳамласидан четдан
қолмаётганини Палмер пайқади. Кўзларидаги бу синчковлик, Палмернинг фикрича,
Моллеттнинг аниқ бир шаклга эга бўлмаган, кўпроқ илдизпиёзга ўхшаб кетадиган бурнига сира
ҳамоҳанг эмасди. Бу ноёб бурун синчков кўзларни хаспўшлаб туриш учун махсус яратилган,
деб ўйлади Палмер. Меҳмоннинг оғзи кичкина, лаблари дўрдоққина эди. Ўша оғизни очиб,
Моллетт чийилдоқгина дадил овозда сўради:
— Нима ичамиз биз?
Палмер кулиб юборди ва официантга қўл силтади.
— Бемаврид совуқни қаранг-а, — деди у. — Биронта антифриз буюрайлик бўлмаса, хўпми?
— Виски. Ҳар қанақаси. — Моллетт Виржинияга ўгирилди: — Мак жуфтакни ростлатди-да, а?
Худди ўйлаганидай бўлиб чиқди, мен билан нонушта қилишга унинг бети чидармиди.
— Нимага ундай дейсиз?
Ёқимсиз ҳидни ҳайдагандай, Моллетт қўлини сермади.
— Ўтган ҳафта бу йигитча ёлғон биржа маълумотлари билан мени ёмон тузлади. — У
олдинга энгашди, тирсакларини столга қўйди, овозини пасайтирди: — Жиннининг ҳам хаёлига
келмайдиган гаплар. Эмишки, дивидендлар ошиши эълон қилинармиш, акциялар қўлма-қўл
бўлиб кетармиш. Эмишки, икки ҳафта ичида даромадлар икки баравар кўпаярмиш. Ҳализамон
80 миллион долларга ҳукумат шартномаси эълон қилинармиш ва шунга ўхшаган сафсаталар.
Эшитиб, сочинг тикка бўлди.
— Сен сотиб олмагандирсан? — сўради Виржиния.
Моллетт бошини чайқади ва жилмайди:
— Азизам, агар мен умуман қачондир акция сотиб оладиган бўлсам, ҳар қандай одамдан
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |