www.ziyouz.com кутубхонаси
180
— Лекин индин, — давом этди хотини, — ёки ҳеч бўлмаганда, ҳафтанинг охирида, батамом
ўрнашиб олганимиздан кейин, мен дам олмоқчиман. Шунчаки дам. Сен-чи?
— Ҳозирча йўқ. Маърузали кичикроқ сафарим қараб турибди.
— Уҳ!
— Олбанидаги қонун чиқарувчи йиғилиш мажлисларининг танаффусигача яна шунақа
сафарлар бор.
— Қайсиси қачон бўлади?
— Мартми. Апрелми. Аниғини билмайман.
— Азизим, бу тўрт ойдан кўпроққа чўзиладиган кўринади-ку.
— Илож қанча...
Аёл жимгина тураверди, сўнг қошини чимирди, орқага чўзилди-да, музлаткич эшигини ёпди.
— Узр, — деди у шу заҳоти. — Балки, якшанба ва байрам кунлари бироз дам оларсан?
— Худо хоҳласа.
— Дуруст. Ишингни тугат-да, ухлагани кел.
Палмер жилмайишга ҳаракат қилди:
— Бўпти, бироздан кейин кўришамиз.
— Жудаям ҳаяллама.
Палмер кутубхонага қайтди ва яна ўриндиққа чўкди. Қизиқ, хотини атайлаб кескинлик
яратди-да, кейин ўзи уни юмшатди, гўё у эрига ғаним эмас, балки унинг тарафида —
иттифоқдошдай.
Палмер ЮБТК акционерлари рўйхатини варақлай бошлади ва ўзи қандайдир ҳисоб-китоблар
қилган шалдироқ қоғозга етиб келди. Ҳеч бўлмаганда, деб ўйлади Палмер, ўз
миннатдорлигимни қайд этиб қўйдим-ку. Бироқ бу миннатдорликни қабул қилган хотинининг
шамаси уни бир пулга чиқармоқда эди.
У ўриндиққа жойлашиброқ ўтириб олди-да, саҳифа рақамларини кўчира бошлади. Эртага
эрталаб у котибасини ЮБТК акцияларининг сўнгги йигирма бештаси исм-шарифи ва
манзилларини қайта ёзишга мажбур қилади. Бироқ бу ишни унга топшириб қўйиб, бу ҳақда
Бэркхардт воқиф бўлмаслигига ишониш мумкинмикан?
Палмер банкдаги бирон-бир кишига, албатта, Виржиния Клэридан бошқа, ишониб
бўлмаслигини тушунарди.
У Эдиснинг музлаткични яна очганини эшитди. Палмер қоғозлардан бош кўтарди ва
кутилмаган зўриқишни ҳис этган қандайдир номаълум нарсага шай бўлган ҳолда атрофидаги
зулматга тикилди. Мана шу кескин мунтазирликда у узоқ ўтирди. Аммо нима эканлигидан қатъи
назар, ўша нарса келмади. Ҳозирча.
Ўттиз тўртинчи боб
Палмер Ғарбий Қирқ бешинчи кўчадаги балиқ ресторанининг тўрида тўрт кишилик столда
ўтирарди. У соатига қаради, сўнг фарқини билиш учун девордаги соатга қаради. Униси ҳам,
буниси ҳам кундузги бирни кўрсатиб турарди, бу эса Мак Бернс ва унинг меҳмони, газета
мухбири, ярим соат кечикаётганини билдирарди.
Палмер официантнинг қўшни столда ўтирган иккала кишига виқор билан қоғоз ошхўрак —
салфетка тақишини кузатди. Уларга ҳозиргина ленч учун ҳаддан ташқари улуғлик қиладиган
омар балиғи тортилганди. Бор-йўғи ўн беш дақиқа муқаддам бу балиқлар тирик эди ва
официант уларни буюртмачиларга кўрсатгани олиб келганида, балиқнинг панжалари жон
талвасасида титраб турганди. Энди эса ҳаракатсиз қизил омарлар турли-туман ўлим қуроллари
ҳамласига дучор бўлганди.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |