www.ziyouz.com кутубхонаси
176
Сўнг унинг фикрлари аста йўналишини ўзгартирди-да, ўзининг гуноҳ ва хатолари ҳақида
ўйлай бошлади.
Унинг ўзи, дейлик, мана, бир ой бўлдики, қурилишда қорасини кўрсатгани йўқ. Айлантириб
келганда, у уйни бор-йўғи икки мартагина кўрган: Эдис билан улар уйни сотиб олишга қарор
қилган куни ва иккинчи гал ички деворчаларни қуриб бўлишган куни. Бошқача айтганда, —
деди у ўзига-ўзи, — қурилиш ишлари бошлаб юборилгандан кейин у уйга мутлақо эътибор
бермай қўйганди. Агар Эдиснинг чизмалари билан апил-тапил танишиб чиққанини ҳисобга
олмаса, у ёқда нима қурилаяпти ёки қандай кўринишга эга ва унга ёқадими, йўқми — ҳеч
балони билмас эди.
Мана шунинг ўзи, энди билишича, уйга нисбатан лоқайдлик ва ҳатто Эдисга нисбатан
шафқатсизликдир.
Дарвоқе, Эдис ҳеч буни унинг юзига солмасди. Асосий ишлар қилиб бўлинган сўнгги бир
неча ҳафтада ҳали талай ишлар қараб ётарди, масалан, ошхонадаги плинтус ёнғоқ ёғочидан
бўлсинми ё тик ёғочиданми? Оқшомлари эридан унинг хоҳишини аниқлаб олиш учун Эдиснинг
вақти бемалол бўларди: ҳа, катта меҳмонхона бўлманинг поли сидирғасига дуб тахталардан
бўлгани маъқул. Қопламалар фабрика матосидан эмас, қўлда тўқилганидан бўлсин.
Ошхонадаги эса заранг япроғи шаклидаги пластикдан қоплансин; болалар хонасига эса ҳеч
қанақанги винил-асбес тахтачалари кетмайди (яланг оёқлар учун жуда совуқлик қилади,
яхшиси, эман ёғочидан бўлсин). Лифтнинг ўзи очилар эшиклари учун ўн сония очиқ туриш
етарлими? Етарли. Ҳа.
Кутубхонада ўтирар экан, Палмер, мана, икки ойдирки, Эдис оддий пудратчи, чизмакаш-
ихтирочилик ишини, шунингдек, меъмор ишининг бир қисмини ўз зиммасига олгани ҳақида
фикр юритар эди. Булар барчаси учун мен ундан миннатдор бўлишим керак, деб ўй сурарди
Палмер.
Бироқ, астойдил ўйлаб кўрса, аслида у хотинидан миннатдор эмас экан, балки шундай
туйғунинг жоизлигини эътироф этар экан, холос. У энди тан бердики, Эдис бошидан сув ўгириб
ичса арзийдиган хотин, тамом.
Шундай хаёллар билан Палмер заиф нурдан кўзини хиёл қисганча яна ҳужжатларни ўқишга
тутинди. Унинг олдида хромли қисқичлар қадалган ва кўк жилдга солинган тахлам-тахлам
қоғозлар ётарди. Бирмунча муддат Палмер уларни варақлади, бироқ кейин унинг хаёли яна
чалғиб кета бошлади. Сўнгсиз исмлар ва манзиллар силсиласида қандайдир умидсизлик бор
эди. Бэркхардт ҳақ: унча-мунча қўр-қути бор одамлар кўпроқ ЮБТК акцияларини сотиб
олмоқда. Ҳозир Палмернинг қўлидаги акционерлар рўйхати манави ерда ярим килоча келади.
Аниқроғи, бу ерда битта қилиб қистирилган иккита рўйхат бор эди. Бири олти ой бурунги
аҳволни батафсил изоҳлаб турарди. Иккинчиси ҳозирги вақтни акс эттирарди — бу, албатта,
Гарри Элдер қанчалик улгурганига қараб белгиланади, яъни нари борганда ўттиз кун аввалги
муддатни қамраб олган.
Биржада ғайриоддий фаоллик бошланганда Палмер бунинг сабабини англаб етди — ҳар
куни айланмада ЮБТКнинг тобора кўпроқ акциялари миқдори бўлар эди. Акцияларнинг бир
қанча йирик эгалардан кўплаб майда эгаларга табиий ўтиши содир бўлмоқда деб тахмин
қилиш мумкин эди. Дейлик, ўн минглаб акцияларнинг эгаси, қандайдир ўзаро ёрдам
жамғармаси йилнинг сўнгги чорагида ўз портфели юкини бирмунча енгиллатишга қарор қила
олади. Бу минглар охир-оқибатда бир неча юз хусусий харидорларга йўл топиши мумкин.
Бундай тахминда гўё мантиқ борга ўхшайди. Бироқ рўйхатларни таққослаб чиқиб, Палмер
кўрдики, сўнгги олти ойда акцияларнинг кўпи акционерларнинг оз миқдори қўлида экан. Бу
кутилмаган ҳол эди.
У “уҳ-ҳ” деб қўйди ва оғир қоғозлар боғламини тиззасига тушириб юборди. Сўнгги ярим
соатни у эски рўйхатда учрамаган исмларни янги рўйхатга қайд этиб қўйишга сарфлади. У
аҳволни бор-бўйича аниқ кўз олдига келтира оларди: ярим йил ичида ЮБТКнинг яқин 200 минг
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |