www.ziyouz.com кутубхонаси
174
— Мени гапдан чалғитишга уринманг, — совуқ оҳангда деди у. — Бу қўлингиздан келмайди.
Бэркхардт унга узоқ қараб қолди. Сўнг ЮБТК Президентининг юзида қандайдир ўзгариш юз
берди. Кўзлари атрофидаги қорамтир ажинлар чуқурлашди. Палмер суҳбатдошининг
қаншаридаги томирлар бўртганини, пастки жағи олдинга туртиб чиққанини пайқади.
— Гапир, — деди Бэркхардт муздек совуқ оҳангда. — Давом эт. Гапир.
— Мен айтадиганимни айтиб бўлдим, энди навбат сизга.
— Менинг нима дейишимни истайсан? — сўради Бэркхардт. Энди унинг овозида бўғиқ
шикоят оҳанги бор эди. — Сен ҳақсан дейишим керакми? Ҳа, эҳтимол, сен ҳақдирсан.
— Унда тушунтириб беринг, бу нимани англатади? — илтимос қилди Палмер.
— Агар билганимда... — Бэркхардт хўрсиниғини босди. — Бўпти. Мен буни уч ҳафтача
илгари пайқаган эдим. Сен ҳам, афтидан, пайқаган кўринасан, мен олдинги ойларни текшириб
чиқдим ва бу анча вақтдан бери содир бўлиб келаётганини кўрдим. Мен тушунтириб берсин
деб дарҳол Клиффни чақирдим. У бундай ишлардан доим хабардор бўлиб туриши ва у бирон
нарсани сезган заҳоти менга маълум қилиши шарт. Худди менга ўхшаб, Клифф ҳам ҳайрон эди.
— Ахир бу яхши эмас-ку. У билиши керак эди!
— Назарий жиҳатдан шундай. Лекин у бу нарсанинг оддий ҳол эканига ишониб қўйганди.
— Бир дақиқа сиз баён этган кенг мулоҳаза — бу Клифф Мергендалнинг изоҳи эдими? —
ўсмоқчилади Палмер.
— Озми, кўпми даражада. Лекин бу унақа бемаъни нарса эмас-да.
— Албатта, — уни қувватлади Палмер, — агар мен каби сизнинг ҳам орқа миянгизда
илгаригидай нохуш сезги қолиб кетаётганини ҳисобга олмаганда.
Бэркхардт мийиғида кулиб қўйди.
— Сени нима ташвишга солаяпти, шуни айт, мен сенга ўз ташвишларим ҳақида сўзлаб
бераман.
— Биринчи билмоқчи бўлган нарсам шуки, нима учун Клиффда бундай ташвиш йўқ?
— Клиффни эсдан чиқар! — қўлини силтади Бэркхардт. — Булар ортидан сен нимани кўриб
турибсан, мени шу қизиқтиради.
— Эҳтимол, у ерда бирор нарса бордир, эҳтимол, у ерда айтарли ҳеч нима йўқдир. Борди-ю,
мана шу нимадир бор бўлса, демакки, кимдир ҳам бор. Мантиқ мени мана шу нуқтага олиб
келиб қўйди. Бу ёғига менга ўзимда йўқ далиллар керак. Лекин улар сизда бор.
— Менда?
— Бўлмаса-чи, — деди Палмер қатъий ва сиполик билан. — Сиз мана шу “кимдир”га исм
қўйишингиз мумкин. Жуда бўлмаганда ичидан биттасини танлаб олиш учун исмлар рўйхатини
беришингиз мумкин. Мен бундай қилолмайман. Сиз эса қила оласиз.
— Кимдан бошлашимни ҳам билмай қолдим. — Бэркхардт ўзини стул суянчиғига ташлади-да,
ёнидаги деворга чизилган қизил сувратлардан бирига тикилди. Сувратда симёғочга тирмашиб
чиқаётган, тепада ўтирган Женни деган қиз томон талпинаётган қандайдир Чарли
тасвирланган эди.
— Қўлингиздан келмайдими, — зўр берарди Палмер, — ёки хоҳишингиз йўқми?
Бэркхардт зимдан унга еб қўйгудай бўлиб қаради. Кўзлари чақнади, қаншаридаги томир
бўртди.
— Ўзингни бос, Вуди. Нима деяётганингни ўйлаб кўр, болакай.
— Мен сизни ҳақорат қилмоқчи эмасман, — энди Палмерники ҳам тутиб кетди. — Мен сизга
ёрдам бермоқчиман.
— Сендан ёрдам сўрамагандим, шекилли?
— Нега сўрашларини кутиб турар эканман?
— Сен ҳар доимгидай сертакаллуф ва ҳақсан, ўлай агар. — Тишининг орасидан деди
Бэркхардт. — Менга ёрдам керак бўлганида, ўзим сўрайман. Аммо қачондир янги келган одам
менга ёрдам бермоқчи бўлса, билайки бошимга мусибатнинг зўри тушади. — Афтидан, ўзини
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |